1- бўлим Қадимги дунёда жисмоний тарбия


Ўзбекистонда жисмоний тарбия келиб чикиш тарихи


Download 1.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/81
Sana21.06.2023
Hajmi1.48 Mb.
#1641715
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   81
Bog'liq
ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ТАРИХИ яяяя

Ўзбекистонда жисмоний тарбия келиб чикиш тарихи 
 
Ўрта Осиё территориясида ҳусусан Сурхондарё замини илк бор ибтиодий 
одамзод макони топган жой сифатида таърифланади. Бойсунтоғ тизмалари бағридан 
Тешиктош ғоридан топилган ўрта палеолит даврига (мелоддан аввалги 100-40 минг 
йилликлар) оид ибтидоий одам манзилларининг қолдиқлари топилган. Ибтидоий 
одамзод яшаган давр, олимларимиз эътироф этганидек, бундан қарийиб бир миллион 
бурунги замонга тўғри келса, Бойсунтоғ тизмаларида тасвирга туширилган сурат-
диназаврларнинг Тошда қотиб қолган излари қайси даврга дахлдор эканни ўзингиз 
тасаввур қилиб олаверинг! Маълумки, динозавр мезозай эрасида, яъни бундан 60 
миллион йил илгари яшаб ўтган судралиб юрувчи ҳайвондир.
Сурхондарё тоғларида тош даврнинг сўнгги босқичи-юқори --- (милоддан 
аввалги 40-12 минг йилликлар) доир топилмалар ҳам толайгина. Шулардан биринисиз 
тарих китобларининг илк соҳифаларида кўп кўргансиз. Бу одам қиёфасини 
антронолог М. М. Герасимов Бойсуннинг шимолий– ғарбидаги Тешиктош унгуридан 
қазиб олинган саккиз-тўққиз яшар болага тегишли суяклар асосида тикланган. Ушбу 
топилма “Неандерталь одам” номи билан машҳур бўлиб, Ўзбекистоннинг, умуман 
Марказий Осиёнинг ҳозирги замон одами (кроманьон) шаклланган минтақага 
таалуқли эканини асослайдиган манба сифатида фанда катта кашфиёт ҳисобланади.
Мазкур ғор тоғлар ўртасидаги Зовшалошсой деган ерда жойлашган ва у ер 
денгиз сотхида 1500 метр баландликдадир. Гордаги бир ярим метрлик қатлом тошдан 
ясалган меҳнат куроллари, турли хил ҳайвонларнинг синган суяклари борлиги маълум 
бўлди. Қатламларда гулхан излари топилди. Гулханлар атрофида эса тоғ эчкиси, буғу, 
ёввойи от, монард, айиқ, қуён, каклик, урдакларнинг кўплаб суяклари топилди. 
Тешиктош ғоридан жами бўлиб 3000 минг яқин турли хил предметлар топилган, 
уларнинг 339 таси пухта ва пишиқ ишланган меҳнат қуролларидир. Қазилма пайтида 


88 
тош қуроллардан ташқари суяклардан қилинган буюм, иш қуроллари ҳам топилдики, 
бу пеандерталь давр кишиларининг тараққиёт йўлидаги сезиларли ва хатто 
Сурхондарё Ўрта Осиё худудида инсоният Жандерталь босқич тараққиётини босиб 
ўтилганлигига яққол далил бўла олади.
Аржологик топилмалар Сурхандарё худудида истиқомат қилган истиқомат 
қилган ибтидоий жамоа тузуми, кишиларнинг ов билан фаол шуғулланганликларидан, 
хавфсала билан меҳнат қуроллари ясаб, уларни кундалик иш жараёнида 
қўллаганликлари ва ўз тажриба махоратларини кейинги авлодларга мерос қилиб 
қолдирганликларни аниқ равшан исботлайди. Ов уларнинг жисмоний куч-қувватини 
имкониятларини янада мустахкамлаган, сезгирлиги, хушёрлигини оширган 
билимларини кучайтирган, ов-қуролларини ясаш ва амалда қўллаш эса инсондан 
муайян даражада жисмоний кучни, ақлий ўткирлик ва амлаий кўникмаларни талаб 
этар эди. дастлабки техника аста секин таокмиллашиб борди, отиш қуролларининг 
амалда қўлланиши туфайли тезлик харакати ҳам оша боради. Палеолит даврининг 
охирларида отиш қуроллари найза кейинроқ эса камон ёйидан отиш кашф этилдики, 
бу инсоннинг илк механизмларнинг яратиш йўлидаги дадил қадамлари эди.
Шеробод тумани худудидаги ғорларда топилган рангли тасвирлар жамият 
тарихини даврлаштиришга мезолит ва неолит даврига оиддир. Қояларга Кўхитанг 
тоғларидаги Зараутсой ғорларининг ҳар иккала тарафида ҳам борлиги маълум бўлди. 
У қадар чуқур бўлмаган Зарауткамар деган ғордаги тасвирлар анча яхши сақланган. 
Қоялардаги тасвирлар минерал буёқлар ёрдамида чизилган. Ғорнинг ҳар иккала 
тарафидаги тасвирлар мавзу ва услубий жиҳатдан бир-бирига боғлиқдир. Масалан, 
қояга туширилган асарлардан бирида ёввойи ҳўкизларни овлаш пайти тавсирланган. 
Унда чопиб бораётган ҳўкиз ва унинг ортидан қуви бораётган итлар ҳамда одамлар 
ифодаланган. Овчилар камондан айримлари эса сонқондан отмоқдалар. Шуни алохида 
таъкидлаш лозимки, камон кашф этилиши биланоқ, ўзидан аввал ишлатилган барча 
отиш қуролларидан ҳар жиҳатдан устун ва фойдали эканлигини исбот қилди.
Камоннинг кенг ёйилиши ва қўлланиши кейинчалик овчиликнинг сифат 
жиҳатдан ривожланиши ва такомиллашувчига олиб келди.
Тарихий маълумотларга қараганда ибтидоий овчилар ҳаётида овчилик 
ўйинлари муҳим ўрин тутган. Баъзи мактабларда улар овдан ўтказилиши ёзилган 
бўлса, бошқаларида овдан кейинги ўйинлар ҳақида фикрлар баён этилган. Агар бу 
маълумотларни чуқурроқ тахлил этадиган бўлсак, унда овчилик ўйинлари овдан 
олдин ҳам, ундан сўнг ҳам ўтказилган, дейиш мумкин. Овдан олдинги ўйинлар-
оволди машқ (овга тайёргарликка текшириш, овга рухий ва жисмоний тайёргарлик 
кўриш) вазифасини ўтган ҳам жиддий ўзига хос кичик маросим шаклида 
уюштирилган. Бу ўйинлар жараёнида ибтидоий одамлар улжани осонгина кўлга 
тушириш, унга яқинлашишни ўрганишга, бунинг учун ниқоб кийиб ёки ҳайвон 
терисини ёпиб, ҳайвон қиёфасига киришни, унинг юриш туришлари ва товуш 
чиқаришларни машқ қилишган. Айнан шундай ўйинлар жараёнида ёшларни ҳам ов 
қилишга ўргатишган. Шу боисдан ҳам у ўзига хос мактаб вазифасини ўтаб, бир 
томондан овчилар махоратини ўстиришга ёрдам берган бўлса, иккинчи томондан эса, 
уларда тақлид машқларини шакллантириган ва ривожлантирган. 
Овдан сўнгги ўйинлар ов мувоффақиятли тугагандагина уюштирилган деб 
тахмин қилиш мумкин. Чунки овдан ўлжа билан қайтиш, бу зиёфат, хурсандчилик 
қилишга, бутун жамоанинг байрам қилишига имкон яратган. 
Овчилар бундай ўйинлар ёрдамида “..... кун бўйи ов қилиб, чарчаб қайтгач, 
кечқурунлари 
ўз 
аъзо-баданларига 
дам 
бериш,...бугунча 
таассуротларини 


89 
ифодалашарди”. Бу жараёнлар, яъни ҳар бир мувоффақиятли овдан кейин ўйиннинг 
анъана бўлиб қолиши байрам кайфиятида ўтадиган махсус маросимни шакллантира 
бошлаган. 
Ўрта Осиё территориясида ибтидоий одамлар ҳаётида ҳам овчилик ўйинлар 
бўлган деган тахмини исботни биз намоён даври Шерабоддан Зарут Карамсабнинг 
тошларига туширилган тасвирлардан; мелоддан олдинги II-I минг йилликларда 
Фарғона водийсидаги Саймалитош ғорларида акс эттирилган деворий расмларидан ва 
бошқа архилогик топилмалар тошидаги тавсирлардан топишимиз мумкин. Уларда 
нафақат тотемларга сиғиниш, балки ов жараёни, овдан кейинги шодиёналик, ҳайвон 
ниқоби ва қиёфасидаги овга ўйинлари акс эттирилган.
Одамзод тобора ташқи муҳитга мослаша борди. Энди у ғорлардаги эмас, 
текисликларда ҳам макон қура бошлади. Ҳозирги Термиз туманинг дарё вохаларида 
Айраттомда шу даврга оид манзиллар учрайди. Мезомент (ўрта тош) даврида 
(милоддан аввалги 12-6 минг йилликлар) тош қуроллар ва уларни йўниш усули 
такомиллашди. Магай ғори манзилидан ўша даврга хилма-хил тош қуроллар топилган. 
Бу қуроллардан кўриниб турибдики, у давр одамлари қуролни маълум геометрик 
шаклларга сола билмаганлар. Мезомет даврида унгурлар даврига ўйиб чизилган. 
Бундўан овчилар қўлида ўқ-ёй, сонқон, кўпчилиги чўққисимон ёпинчиқ ёпиниб олган. 
Бундан яхлит ов манзараси, овчиларнинг турқ-таровати, диний тасаввурлари 
тасвирланган. 
Боботоғ ва Бойсунтоғда неолит ва жисмоний даврига, яъни янги тош даврига 
(мелоддан аввалги 5-3 минг йилликлар) оид топилмалар учрайди. Бу даврда одамзод 
тошин силлиқлаб болта, пока, истана ва тешалар ясай бошлади. Кейинроқ 
металдан,хусусан мисдан қурол ясашга ўтилди. Булардан дархақиқат кейин, чайла 
қуриш, гўшт кимталашда ва жанговар қурол сифатида фойдаланади. Аждодлар энди 
ўзларига сув хавзалари бўйларида ертўла, чайла, баъзан чувалалардан кулбалар қуриб 
оладилар. Илк қишлоқлар пайдо бўлди. Деҳқончилик ва чорвачилик вужудга келди. 
Жуфт никохли оила таркиб топди.
Меҳант тақсимотининг вужудга келиши муносабати билан қадимги 
одамларнинг чорвачилик ва деҳқончиликка ўтиш (бу жараён Ўрта Осиёда мелоддан 
олдинги 3-минг йиллик охири-II-минг йиллик бошларига тўғри келади) ана шу соҳага 
оид. Меҳнат ўйинларини вужудга келтира бошлади.
Маълумки, деҳқонларнинг ҳаёти энг қувончли воқиа бу ҳосилни йиғиш ва янги 
ноз-неъматларни тотиб кўриш жараёни бўлган. Илк бўйи кутилган бундай жараён, 
таббий, деҳқонлар байрамлар кайфиятини вужудга келтирган. Бундай кўтаринки 
кайфиятни харакатларда акс эттириш мақсадида кишилар ўйинлар ташкил қилган. 
“Меҳнат ўйинлари” яхши кайфият, яъни кенг маънода айтганда, байрам холати 
вужудга келтирган. Бронза даврларидан бошлаб ўтроқ деҳқончиликнинг вужудга 
келиши ва унинг ривожланиши натижасида баҳорда меҳнат мавсумига киришиш, 
кузда ҳосилни йиғиб олиш якунига бағишланган ўйинлар шу тариқа юзага келиб, улар 
йиллар ўтиши билан анъанага айлана бошлаган. Демак, инсоннинг “биринчи касби”- 
овчилик асосида-“овчилик ўйинлари” вужудга келган бўлса, унинг деҳқончилика 
ўтиши ва у билан шуғулланиш натижасида “меҳнат ўйинлари” шаклланиб боради ва 
янги меҳнат байрамлар учун замин яратди. Ўша вақтда меҳнат ва ўйн бир-бирига 
чамбарчас боғлиқ бўлган ва диний ақидалар билан боғланган. Кишилик ўйинлари 
одамларнинг дағшатли табиат кучларига қарши курашда биргаликда харакат қилишга 
бўлган ҳаётий эхтиёжларидан келиб чиққан. 


90 
Ибтидоий жамоа тузуми дастлабки ижтимоий тарихи формация эди. ишлаб 
чиқариш воситалари ва ишлабчиқариш мақсулотларнинг умумий тенгсизлик ҳам, 
синфлар ҳам одамнинг одам томонидан эксплуатация қилиниши ҳам бўлмаган. 
Ибтидоий жамоа тузуми шароитларидаёқ вужудга келгандан ва корхоналар 
тоифаси хукумрон синф хокимятини мустахкамлашда катта роль ўйнади. Энгельсни 
айтишича, энг ибтидоий даврларда одамларнинг ўз табиати ва уларнинг теварак-
атрофидаги ташқи муҳити тўғрисидаги энг нодон, энг жоҳил, ибтидоий 
тасаввурларидан пайдо бўлган дин қурлдорга озод жамоатчилар омасини ўз кучига 
қарам ва бўйсундиришга ёрдам берди. Хукумрон синфлар ибтидоий жамоа тузуми 
шароитларида одамларнинг меҳнат фаолияти жараёнида вужудга келган ва 
ривожланиб борган кўпгина жисмоний элементларидан ҳам фойдаландилар.
Меҳнат фаолияти боғлиқ бўлган ва кўпгинча сеҳргарлик харакатлари 
характерига эга бўлган турли туман ўйинлар, рақслар, хороводлар ва мусобақалар 
барча марказий Осиё давлатларининг озод аҳолиси зртасида тарқалган эди. Ҳалқ 
орасида ҳарбий машқларнинг кўпгина турлари ҳам кенг қўлланилар эди. Қадимги 
Марказий Осиёнинг кўп сонли ёдгорликлари халқ ўртасида курашга, қиличбозликка 
доир машқлар, кўп сонли акробатик машқлари, дорбозлик ва рақс машқлари, копток 
ўйнаш машқлари ва хоказоларнинг тарқалганлигидан далолат беради.
Хукумрон қулдор бошлиқлар хокимятнинг кучайиб бориши билан халқнинг 
жисмоний тарбия элементларидан борган сари кўпроқ даражада хокимятнинг синфий 
мақсадлари йўлда фойдаланилди. Армиядаги раҳбарлик ролига мансуб бўлган аслзода 
қулдорлар машқларнинг халқ орасидаги турларидан ўзларида жангчи учун зарур 
бўладиган сифатларни камол топтириш учун фойдаланганлар. Улар махсус 
уюштирилган жисмоний тарбия ва ҳарбий жисмоний тайёргарлик ёрдамида 
ўзларининг оддий халқ оммасидан ажратиб кўрсатадиган ва бу билан ўзларини юқори 
тутадиган жисмоний фазилатларни камол топтиришга интилар эдилар.
Айни бир вақтда қадимги Марказий осиёнинг қулдор бошликлари ўзларининг 
халқ оммасига бўлган хукумдорлиги ва таъсирини кенгайтиришга интилиб, кўпгина 
халқ байрамлари анъаналаридан кенг фойдаланганлар; кўп сонли мусобақа ўйинлари, 
рақслар ва хороводлар бу халқ байрамларининг таркибий қисмини ташкил этган.
Хукумрон қулдорлар доираси халқ машқлари турларидан ўз камолати ва кўнгил 
очиш йўлида ҳам кенг фойдаланганлар. Қулдорлар, бир томондан ўзларининг бўш 
вақтини кўпгина ўйин ов, турли машқлар билан ўтказар, иккинчи томондан, ўзлари 
учун томошалар ташкил қилиб, уларда анча чаққон, кучли ва эпчил озод 
жамоачиларни иштирок эттирар эдилар. 
Шундай қилиб, Марказий Осиё қулдорлик давлатларида жисмоний тарбия 
элементларининг ривожланишидаги характерли хусусияти шундан ибортаки, озод 
деҳқонлар орасида расм бўлиб келаётган халқ жисмоний тарбияси шакллари ва халқ 
ўйинлари, ҳамда машқларининг турлари билан бирга, қулдор бошлиқларнинг бу 
жисмоний тарбия элементларини ўз обрўйи ва хукумронлигин кучайтириш учун 
ўзлаштириши ва фойдаланишига бўлган интилиш яққол кўзга ташланади.
Тарихий маънбалар ва илмий асарлар шуни тасдиқлайдики, араблар бостириб 
киргунча қадар Ўрта Осиёда юксак маданият хукумрон бўлган, деҳқончилик 
хунармандчилик Ўрта Осиё халқларининг ўзига хос бўлган кўп асрлик маданиятига, 
шунингдек, халқ хўжалигига, жисмоний тарбия харакатига бенихоя катта путр 
етказишди. XI асрнинг бу сак оллома олим, хоразмлик Абу Райхон Беруний Қутайба 
ҳақида: “Қутайба Хоразм ёзувчини билган, Хоразм афсоналарини сақлаган 


91 
кишиларни, уларнинг орасида бўлган олимларнинг ҳаммасини турли йўллар билан 
таъқиб остига олди ва йўқ қилиб юборди”деб ёзган эди.
VIII асрнинг охирларида IX асрнинг бошларида Ўрта Осиёда иқтисодиётнинг 
ривожланиши билан маданиятнинг турли жабҳаларидаги анъаналарнинг уйғотиш ва 
кузатилди. Таниқли архологик олимлар В.М.Массон, Г.А.Пугаченкова, Л.И.Альбадм, 
А.Асқаров ва бошқаларнинг Холчаёнтепа, Болаликтепа сингари қадимий жойлардан 
топган камон ўқларининг учлари жуда кўп нарсалардан далолат беради. 
Холчаёнтепадан топилагн от ва суворийларнинг хайкалчалари ғоятда катта илмий 
қимматга эга эканлиги билан ажралиб туради. Бу нарса шуни кўрсатадики, Холчаён 
отлари енгил қуролланган суворийлар учун мўлжалланган. Суворийлар ўзига хос 
кийимда юришга ва ёй билан қуролланишган. 
Топилган суворий хайкалчалари шуни кўрсатадики, улар отда елиб бораётиб, 
нишонга аниқ урганлар. Бу эса катта жисмоний куч ва малакани, чаққонликни талаб 
этар эди.
Археология 
ва 
этнография 
маънбалари 
шундан 
далолат 
берадики 
республикамизни жанубий худудида қадим-қадим замонларда ҳам жисмоний 
тарбиянинг муайян тизим мавжуд бўлган. Шуни кўз олидигизга келтирингчики, 
саноқсиз ҳарбий юришларда иштирок этувчи бақтрия жангчиларига катта жисмоний 
тайёргарлик: чаққонлик, тезлик, куч ва чидамлилик жуда зарур бўлган. Бу сифатлар 
уларда узоқ муддат давом этган машғулотлардан сўнг қарор топган. Бу даврда от 
спорти, камондан отиш, югуриш, сакраш, ирғитиш, сувда сузиш, овчилик, шаҳмат, 
кураш ва бошқа кўпдан-кўп ўйин турлари юксак тараққий этган. Сурхондарё 
худудида Нина маъбудасининг пайдо бўлиши шундан гувоҳлик берадики, бу ерда 
қадимги грек олимпия ўйинларига ўхшаш спорт мусобқалари ўтказилган. 
Ўрта Осиёнинг ташқи тадқиқотчиси Г.Пугаченнова шаҳмат тарихи ҳақида 
шундай ёзадики: “... фил суягидан ясалган-баландлиги 2.2 эни 2 сантиметр бўлган 
иккита шаҳмат фигурасининг топилиши катта кашфиётдир. Улардан бири фил, 
иккинчиси эса ҳўкиз тимсолидир. Уларнинг эрамиздан бўлган I-II асрлар, яъни Кушон 
салтанати даврига мансуб дейиш мумкин. Далвазрнитепадан топилган шаҳмат 
доначалари чатуринг ўйиннинг шайранж шаклига оид бўлиши керак”,-деб ёзган эди.
Заминимизда шаҳмат доначаларининг топилиши шундан далолат берадики, 
Сурхондарё худудида Осиёнинг бошқа жойлариги қараганда шаҳмат анча тараққий 
этган. Халқ афсоналари, эпсонлар, ривоятлар бу худудда қадим замонлардан халқнинг 
ўзига хос жисмоний тарбияси шаклланган ва ривожланганлигидан гувохлик беради. 
Масалан, “кураш”,”кўпкари улоқ”, “пойга”, “оломон пойга”, овчилик ва бошқа кўплаб 
харакатли ўйинлар, беллашувлар кенг ёйилган. Мазкур халқ ривоятларида 
айтилишига, баландликни, узунликка сакраш, югуриш, оғир юк кўтариш камондан ўқ 
отиш ва бошқалар жисмоний тарбия воситалари бўлиб хизмат қилган. Баландликка 
сакраш баланд ёнаётган гулханнинг устидан, деворнинг ўтишдан иборат бўлган. 
Ёвқур йигитлар икки тарафга бўлиниб, беллашганлар, енгилганларни амалга 
оширишган. Бундай мусобақа – беллашувлар кўпинча диний байрам (Қурбон 
“хайити”, Рамозон“хайити”, тўйларда ўтказилган). 
Шундай қилиб, худудимизда қадим-қадим замонларда одаларнинг кундалик 
ҳаётида ўзига хос жисмоний тарбия муҳим роль ўйнаган. Халқ ижтимоий тарихий 
тараққиёт давомида мавжуд спорт турларини такомиллаштирган, янгиларни ўйлаб 
топган ва кейинги авлодларга мерос қилиб қолдирган. Шуни алоҳида эътироф қилиш 
керак-ки, миллий жисмоний машқ турлари ёшларни жасурлик, чаққонлик, эпчиллик 
ва собитлик руҳида тарбиялаш уларни қийинчиликларни дадил бартараф этиши 


92 
руҳида вояга етказишида бебахо воситалардир. Бу машқларнинг умумий таркиби 
халқларимизда 
жисмоний 
тарбиянинг 
тарихан 
қандай 
шаклланганлиги, 
ривожланганлигини атрофлича англаб олишига имкон берди.
Халқ спорт турларининг вужудга келиши, хусусан, кураш, кўпкари улоқ, оломон 
пойга, човғон (от устида хаккей) ов ва бошқалар тарихан жуда олис-олисларга бориб 
тақалади. Биз яхши биламизки, халқ севган ботирлар, баҳодир одамлар қўшиқ ва 
достонларда, халқ ривоят ва афсоналарида қўлланган. 
Жисмоний тарбиянинг энг мураккаб машқларидан бўлган югуришда ғоятда 
чидамли бўлиш ўзбек югурувчилари учун характерли бўлган. Бунинг ёрқин мисоли 
шуки, қадим замонларда чет эликлар билан бўлган қаттиқ жангчилардан кейин тез 
югурувчи жангчи ғалаб ҳабарини жанг майдонидан ўз элатларига тез югуриб етказар 
эди.
Бундан ташқари қадим замонларда жанг бошланишида хабар топган тез юрар 
разведкачи ўз хонини ҳабардор қилишда марафон югуришидан фойдаланиб, шаҳар ва 
водийдан Самарқандни (Самарқандлик тез югурар, моҳир разведкачи) исмга 
хизматкори айниқса марафон югуришда машҳур бўлган. Абу Хафс Насафийнинг 
айтишига, Абу Муслим ўлдирилгандан кейин Бодиелдо (шамолдай тез югурувчи) 
унинг жасадини душманларнинг кўлига тушмаслик учун Боғдоддан Самарқандгача 
фақат тунларда марафонга югуриш олиб келшига мувоффақ бўлган. Ўрта Осиёнинг 
буюк алломалари, шоир ва мутафаккирлари Абу Али Ибн Сино, Беруний, А.Навоий, 
Фирдавсий, Бобур,Хаким ат-Термизий, Хўжа Самандар Термизий ва бошқалар ўз 
асрларида халқ ўйинлари ва беллашувларига алоҳида ўрин беришган. Масалан, Хўжа 
Самандар Термизийнинг машҳур “Дастур ул-мулк” асарида шундай дейилади.
Синов гали ўзни журъатда кўрсат, 
Умид чавғонингга мўлжали тўп шай. 
Ахир, саодатга интилишган фурсат, 
Ботирлар ёвларга юзма-юз келган. 
Кези келган шуни айтиш керакки, барча замонларда бизнинг худудимизда 
жисмоний тарбия омма орасида фаол ва кенг ёйилиши ҳақида чап ҳам бўлиши мумкин 
эмас. Бу қуйидагича изохланадики, фақат бойларга ўз фарзандларини отда юриш, 
камондан отиш, кураш тушиш, шаҳмат ўйнаш кабиларни ўргатадиган тарбиячилар 
ёллаш имконига эга бўлган. Оддий халқнинг жисмоний жиҳатдан чиниқиш ўз 
оқимида, кўп холларда униг меҳнат билан шуғулланиши жараёнида таркиб топган. 
Халқ ўртасида ўтказиладиган сайллар, тўйларга мусобақаларга ғолиблар учун 
қимматли совҳалар ажратилган. Спорт мусобақалари ва беллашувлар табиат бағрида 
кўп сонли томошабинлар бемалол кузатиши, олқишлаши ва томоша қилиш мумкин 
бўлган жойларда ўтказилган. 
Хозирги Ўзбекистон худудида яшаган халқлар жисмоний табияси ўзининг 
тарихий тараққиётида оғир ва машақатли йўлни босиб ўтди. У қонли воқиалар 
бўронида, ташқи душманларнинг жуда кўп маданий бойликларни яксон этган, кирғин 
келтирувчи хужумлари, қарийиб сира тўхтамайдиган ўзаро урушлар қаронларида, 
меҳнаткашларнинг ажнабийлари зулмига ва махаллий эксплуататорларга қарши 
курашлари алангалари ривожланган. Аммо подшолар бири келиб бири кетган, халқ
қалъаси берган халқнинг энг яхши фарзандлари ўз ўтлиши анъаналарини давом 
эттириб, янгидан янги моддий ва маданий бойликларни ярата берганлар.
Ўзбек халқининг энг илғор фарзандлари-Ахмад Дониш, Фитрат, Фурқат, 
Муқимий, Завқий, Аваз Ўтар ўғли, Абдулла Қодирий, Садриддин Айний, Хамза, 
Усмон Носир, Чўлпон, Ойбек ва бошқалар Ўрта Осиё халқларининг социал ва миллий 


93 
зулмга қарши чиққан, халқлар дўстлиги, прогрессив ғояларини ташвиқот ва тарғибот 
қилувчи шахслар эди.

Download 1.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling