1- бўлим Қадимги дунёда жисмоний тарбия


Download 1.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/81
Sana21.06.2023
Hajmi1.48 Mb.
#1641715
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   81
Bog'liq
ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ТАРИХИ яяяя

2. Ҳудуд босқичи (ҳудуд ичидаги мактаблараро мусобақалар). Ноябр-декабр 
ойларида мактабларнинг 1-4, 5-9 ва 10-11-синф ўқувчиларидан ташкил топган терма 
жамоалари ўртасида ўтказилади. 
3. Туман босқичи Январ ойида (қишки таътилда) мактабларнинг 5-9-синф 
ўқувчиларидан ташкил топган ҳудуд терма жамоалари ўртасида туман финал 
беллашувлари ўтказилади. Ҳудудлараро мусобақалар босқичида туманда жойлашган 
болалар ва ўсмирлар спорт мактабларининг спортчилари қатнашади. Мусобақалар 
якунига асосан туман аниқланади, ғолиблар диплом ва совғалар билан тақдирланади. 
Ушбу босқичда мактаблар 5-9-синф ўқувчиларининг ҳудуд терма жамоалари 
ўртасидаги финал ўйинлари якунланади. 
4. Вилоят босқичи Март ойида (баҳорги таътилда) 8-11-синф ўқувчилари, 
болалар ва ўсмирлар спорт ва махсус спорт мактаблари спортчиларидан тузилган 
вилоят терма жамоалари ўртасида финал мусобақалари ўтказилади. 
“Умид ниҳоллари” мусобақалари финал босқичини
биринчи йил ўтказиш тартиби 
“Умид ниҳоллари” мусобақалари финал босқичи Низом асосида комплекс 
равишда тўртта ҳудуда ўтказилади. Ҳудудлар вилоят жамоаларининг маҳорат ва 
имконият даражаси асосида белгиланади. 
1. Биринчи ҳудуд – Самарқанд, Қашқадарё, Сурхандарё вилоятлари. 
2. Иккинчи ҳудуд – Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Навоий ва 
Бухоро вилоятлари. 
3. Учинчи ҳудуд – Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти, Сирдарё ва Жиззах 
вилоятлари. 
4. Тўртинчи ҳудуд – Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари. 
Ҳудуд таркибидаги тўртта вилоятларда мусобақалар ўтказилади ва уларнинг 
натижаларига асосан қатнашувчиларнинг эгаллаган ўрни белгиланади, ғолиблар 
диплом ва совғалар билан тақдирланади. 
“Умид ниҳоллари” мусобақалари финал босқичларини 
 иккинчи йил ўтказиш тартиби 
Иккинчи йилда бўлиб ўтадиган “Умид ниҳоллари” мусобақаларининн 
босқичлари биринчи йилда ўтказилган мактаб, ҳудуд, туман ва вилоят 
босқичларининг тартиби асосида амалга оширилади. 
Фақат иккинчи йилда мамлакат даражасидаги финал мусобақаларни ўтказиш 
тартиби биринчи йилдаги тартибидан фарқ қилади. Биринчи йилда мамлакат финал 


155 
мусобақалари тўртинчи ҳудуда ўтказилган бўлса, иккинчи йилда эса ушбу мусобақлар 
икки гуруҳда апрел-май ойларида ўтказилади. 
Биринчи йилдаги ҳудуд мусобақаларида 1 ва 2-ўринни эгаллаган вилоят 
жамоалари биринчи гуруҳ даврасида 3-4-ўринни эгаллаш вилоят жамоалари эса 
иккинчи гуруҳда ўзаро беллашадилар. 
Гуруҳ тартибида ўтказилган мусобақаларнинг натижаларига асосан ҳар битта 
вилоят жамоасининг эгаллаган ўрин белгиланади. Ғолиблар диплом ва совғалар билан 
тақдирланади. 
Биринчи гуруҳда ғолиб бўлган жамоа, учинчи йилда Республика финал 
босқичида иккита жамоа бўлиб қатнашиш ҳуқуқига эга бўлади. 

Download 1.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling