1- бўлим Қадимги дунёда жисмоний тарбия
“БАРКАМОЛ АВЛОД” СПОРТ МУСОБАҚАЛАРИ БОСҚИЧЛАРИНИ
Download 1.48 Mb. Pdf ko'rish
|
ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ТАРИХИ яяяя
“БАРКАМОЛ АВЛОД” СПОРТ МУСОБАҚАЛАРИ БОСҚИЧЛАРИНИ
ИККИНЧИ ЙИЛ ЎТКАЗИШИ ТАРТИБИ. Иккинчи йил ўтказиган “Баркамол авлод” спорт мусобақаларининг босқичлари биринчи йилда ўтказилган академик лицей ва касб-хунар коллежи, туман, вилоят босқичларининг таркиби асосида амалга оширилади. Биринчи йилдаги худуд мусобақаларида 1-2 ўринни эгаллаган вилоят жамоалари биринчи гуруҳ даврасида, 3-4 ўринни эгаллаган вилоят жамоалари эса иккинчи гуруҳда ўзаро беллашадилар. 157 Гуруҳ таркибида ўтказилган мусобақалар натижаларига асосан ҳар битта вилоят жамоасининг эгаллаган ўрни белгиланади. Ғолиблар диплом ва совғалар билан тақдирланади. Биринчи гуруҳда мутлоқ ғолиб бўлган жамоа, учинчи йилда республика финал босқичида иккита жамоа бўлиб қатнашиш ҳуқуқига эга бўлади. “БАРКАМОЛ АВЛОД” МУСОБАҚАЛАРИ БОСҚИЧЛАРИНИ УЧИНЧИ ЙИЛ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ. Учинчи йилда ўтадиган “Баркамол авлод” спорт мусобақаларининг босқичлари иккинчи йилда ўтказилган академик лицей ва касб-хунар коллежи, туман ва вилоят босқичлари тартиби асосида амалга оширилади. Учинчи йилда мамлакат даражасидаги мусобақалар финали бир гуруҳда Вазирлар Махкамасининг “Ўқувчи ва талаба ёшларни спортга жалб қилишга этиш тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган режада белгиланган вилоятда апрель-май ойларида ўтказилади. 1-2-3 ўринни эгаллаган вилоят терма жамоалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг совғаси ва Республика ташкилоти қўмитасининг дипломлари билан тақдирланади. Шахсий ва жамоа мусобақаларида 1-2 ва 3-ўринни эгаллаганлар олтин, кумуш ва бронза медаллари билан тақдирланади. “УНИВЕРСИАДА” СПОРТ МУСОБАҚАЛАРИНИНГ ТАШКИЛИЙ АСОСАЛАРИ. “Универсиада” мусобақаларининг босқичлари белгиланган тамойиллари асосида, унинг ташкилий ва бошқарув механизмларини жорий қилиш тартиби ҳар томонлама ўрганилиб, қуйидаги тарзда ўтказилиши таклиф қилинади. “Универсиада” спорт мусобақалари тартибини белгилашда қуйидагилар инобатга олинади: - академик лицей, касб-хунар коллежи ва спорт мактабларида тўпланган спортига оид билим ҳамда тажрибани олийгоҳларда руёбга чиқарилиши; - талабаларнинг кундалик жисмоний харакати узликсизлигини; “Универсиада” спорт мусобақалари дастуридан ўрин олган спорт турларидан ўтказиладиган ўйинлар орқали таъминланиши; - спорт турлари бўйича қоидаларнинг янада ўзлаштирилиши ҳисобига талабалардан биринчи босқич беллашувларида юқори техник маҳоратининг ривожланиши; - талабаларнинг жисмоний тарбия ва спортга бўлган чақоқлиги ва талабчанликлари ошиши ҳисобига жисмоний тарбия ўқитувчи ва мураббийларини ўз малака ҳамда педагогик маҳоратини замон талабига етказишларига туртки бўлиши; - спорт турларидан малакали спортчилар ва хакамларнинг етишиб чиқиши; - ёшларда кундалик спорт харакатига бўлган эҳтиёжларининг тўлиқ шаклланиши, дарс ва дарсдан кейинги вақтдаги мусобақалар орқали юқори соғломлик даражасига етишлари; - спорт турларига бўлган қизиқишини фаолланиши; - қизларни спорт ҳаракатида фаол ҳолатга келиши; - юқори маҳоратли спортчиларнинг мамлакат терма жамоаси сафига кириши; - ёшларда спор билан шуғулланиш кундалик эҳтиёжга айланиши ва ҳар жиҳатдан соғломлик даражасига етишлари. “УНИВЕРСИАДА” СПОРТ МУСОБАҚАЛАРИ БОСҚИЧЛАРИНИНГ БИРИНЧИ ЙИЛ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ. 1. Олий таълим муассасаси босқич (гуруҳ, курс ва факультетлараро мусобақалар). Ўқув юрти даражасидаги мусобақалар йилнинг сентябрь ойидан 158 бошлаб гуруҳ, курс ва факультетлар ўртасида спортнинг белгиланган турлари бўйича ўтказилади. Мазкур гуруҳ, курс ва факультетлараро мусобақалар ҳар бирининг муддати, масъуллари аниқ кўрсатилиб, тасдиқланган тавқим асосида май ойигача давом этади. Ғолиблар диплом ва совғалар билан тақдирланади. Сентябрь- гуруҳ, октябр-курс, ноябрь-факультет ва декабрь ойларида олий таълим муассасасининг терма жамоаси шакллантирилади. 2. ВИЛОЯТ БОСҚИЧИ. “Талаба” спорт жамияти бошчилигида олий таълим муассасаларининг терма жамоалари январ-март ойларида “Мусобақалар дастурида” белгиланган спорт турлари бўйича вилоят, Тошкент шаҳри даражасидаги мусобақаларда ўзаро беллашадилар. Ғолиблар диплом ва совғалар билан тақдирланади. Мусобақалар якунига биноан, спорт турларидан тузилган вилоят терма жамоалари мамлакат даражасидаги биринчилик мусобақаларида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўладилар. Вилоят босқичидаги мусобақалар вилоят ва туман марказлари ҳамда ўқув юрта спорт базаларида ўтказилади. 3. МАМЛАКАТ БОСҚИЧИ. Вилоят терма жамоалари ўртасида мамлакат даражасида биринчилик ўтказилади (биринчи ва иккинчилига). “Талаба” спорт жамияти вилоятларда спорт турларидан ўтказиладиган биринчилик мусобақаларини Маданият ва спорт ишлари вазирлиги билан келишган холда бошқаради. Биринчилик натижаларига асосан вилоятларнинг спорт турларидан эгаллаган ўрни белгиланади. Ғолиблар диплом ва совғалар билан тақдирланади. “УНИВЕРСИАДА” МУСОБАҚАЛАР БОСҚИЧЛАРИНИ ИККИНЧИ ЙИЛИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ. Иккинчи йилда бўлиб ўтадиган “Универсиада” мусобақаларининг босқичлари биринчи йилда ўтказилган тартиб асосида амалга оширилади. Вилоят босқичдаги мусобақалар вилоят ва туман марказлари ҳамда ўқув юрти спорт базаларида ўтказилади. МАМЛАКАТ БОСҚИЧИ. Худуднинг олий ўқув муассасалари спортчиларидан тузилган спорт турлари бўйича вилоят терма жамоалари ўртасида мамлакат даражасида биринчиликлар ўтказилади. “Талаба” спорт жамияти вилоятларда спорт турларидан ўтказиладиган чемпионат мусобақаларини Маданият ва спорт ишлари вазирлиги билан келишиган холда бошқаради. Биринчилик натижаларига асосан вилоятларнинг спорт турларидан эгаллаган ўрни белгиланади. Ғолиблар диплом ва совғалар билан тақдирланади. “УНИВЕРСИАДА” МУСОБАҚАЛАР БОСҚИЧЛАРИНИ УЧИНЧИ ЙИЛ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ. Учинчи йилда бўлиб ўтадиган “Универсиада” мусобақаларнинг босқичлари иккинчи йилда ўтказилган тартиби асосида амалга оширилади. Учинчи йилда мамлакат даражасидаги мусобақалар финал Вазирлар Махкамасининг “Ўқувчи ва талаба ёшларни спортга жалб қилишига қаратилган узликсиз спорт мусобақалари тизимини ташкил этиш тўғрисида” ги қарори билан тасдиқланган режада белгиланган вилоятда, апрель-май ойларида ўтказилади. 159 Тошкент шаҳрида олий таълим муассасаларининг катта миқдори жойлашгани ҳисобига пойтахт жамоаси финал мусобақаларида иккита терма жамоа бўлиб иштирок этади. 1,2,3 ўринни эгаллаган вилоят терма жамоалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг совғаси ва Республика ташкилий қўмитасининг дипломлари билан тақдирланади. Шахсий ва жамоа мусобақаларида 1,2 ва 3 ўринларни эгаллаганлар олтин, кумуш ва бронза медаллари билан тақдирланади. Мамлакатимиз Президенти ташаббуси билан хам жорий қилинган мазкур тизим ва томонлама соғлом ва баркамол авлодан вояга етказиш, жамиятимизда соғлом турмуш тарзи тамойилларини шакллантиришда беқиёс аҳамият касб этади. Бу тизим мусобақаларида иштирок этган ўқувчи ва талабалар нафақат жисмоний, балки маънавий ва интилектуал жиҳатдан ҳам камол топади. Бир сўз билан айтганда, ушбу ягона тизим мамлакатимизда янги баркамол авлодни тарбиялаш ва унинг шуҳратини оширишда катта роль уйнаши шубҳасиз. 2003 йилда катта спорти Республикамиз спортчилари бир қатор халқаро мусобақа ва турнирларда мувоффақиятли қатнашдилар. Боксчиларимиз жаҳон чемпионатида 1та-кумуш, 2та-олтин, самбочилар (эркаклар) 4та – кумуш, 5та-бронза, ------ 3та-олтин, 2та-кумуш, 5та – бронза медалларини кўлга киритдилар. Осиё чемпионати мусобақаларида яхши натижаларга эриша олмадилар. Умуман спортчиларимиз саралаш мусобақаларида қатнашиб олимпия ўйинларига йўлланмани хам қўлга киритдилар. 2003 йилда оғир атлетикачиларимиз АҚШни Ванкувер шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатида қатнашиб Афинада ўтказиладиган Олимпия ўйинларига 3та йўлланма олдилар. 2004 йилда Республикамиз спортчилари спортни барча турларидан саралаш, халқаро турнирларда, Осиё чемпионатида ҳамда XXVIII- олимпиада ўйинларида мувоффақиятли қатнашдилар. Халқаро тунирларда эркин курашчиларимиз 5та-олтин медални Осиё чемпионатида 4та-олтин, XXVIII-Олимпиадада 1та-олтин жами 10 та-олтин 2та- кумуш, 4та-бронза олишга мувоффақ бўлдилар. Юнон-Рим кураш бўйича халқаро турнирларда 1та-олтин 2та кумуш, Осиё чемпионатида 1та-олтин Олимпия ўйинларида 1-олтин 9 та – бронза 3та –олтин, 4та – кумуш медалига сазовор бўлдилар. Бокс бўйтча халқаро турнирларда 15та-олтин, 18 та-кумуш, Жаҳон чемпионатида 1та –олтин, 2та-кумуш. Ўспиринлар ўртасида ўтказилган Осиё чемпиаонатида 3та-кумуш, талабалар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида 1та-олтин, 4та-кумуш жами 17 та олтин, 24та-кумуш, 25та-бронза. Самбо (эркаклар) халқаро турнирда 6та-олтин, 2та-кумуш, 10та-бронза, Осиё чемпионатида ўспиринлар ўсмирлар, эркаклар жами 3та олтин, 6та кумуш, 13 та бронза медалини олдилар. Прагада ўтказилган жаҳон чемпионатида 1та-кумш, 3та-бронза медалини олдилар. Тошкентда ўсмирлар ва ёшлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида 4та- олтин, 6та-кумуш, 4та-бронза медали олдилар. Тожикистонда фахрийлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида 7та-олтин, 5та-кумуш, 10та-бронза медалига сазовар бўлдилар. 160 Самбо бўйича аёлларимиз Осиё чемпионатида 6та-олтин, 5та-кумуш, 12та- бронза медалини олишга мувофақ бўладилар. Тошкент шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионати ўсмирлар, қизлар 2та-олтин, 2та-кумуш, 12 та-бронза сазовар бўлдилар. Оғир атлетикачиларимиз Қазоғистонда ўтказилган халқаро турнирларда 2та- олтин, Алматада ўтказилган Осиё чемпионатида 1та-кумуш, АҚШ да ўтказилган талабалар Жаҳон биринчилигида 2та-кумуш Олимпия ўйинларида 1та-8 ўрин, 1та-9 ўрнни эгалладилар. Белбоғли кураш бўйича Фарғона шаҳрида ўтказилган халқаро турнирда 4та- олтин, Шаҳрисабзда ўтказилган жаҳон чемпионатида 5та олтин, 1та кумуш медалига сазовар бўлдилар. 2006 йили Қатар пойтахти Дохада 23 ноябрдан-то 15 декабргача XV Осиё ўйинлари бўлиб ўтди. Ўзбекистон спортчилари мувоффақиятли қатнашиб жами 39 та медални қўлга киритдилар, шулардан II-та –олтин, 14та – кумуш, 14та-бронза. XV Осиё ўйинлари чемпионлари қуйидагилар бўладилар. Гузал Хуббиева, Баходир Сулаймонов, Элшод Расулов, Рустам Саидов, Вадим Маньков, София Каспўлатова, Владимир Чернеино, Руслан Наурзалиев, опа-сингиллар Севара ва Зарина Ғаниевалар, Дилшод Мансуров ва Артур Таймазовлардир. Download 1.48 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling