1- бўлим Қадимги дунёда жисмоний тарбия


“Умид ниҳоллари” спорт мусобақаларининг


Download 1.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/81
Sana21.06.2023
Hajmi1.48 Mb.
#1641715
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   81
Bog'liq
ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ТАРИХИ яяяя

“Умид ниҳоллари” спорт мусобақаларининг
ташкил этиш ва ўтказиш. 
“Умид ниҳоллари” мусобақаларини биринчи неча босқичда амалга 
оширилиши мақсадига мувофиқ бўлади. 
Мусобақалар босқичларини биринчи йил ўтказиш тартиби. 
1. Мактаб босқичи (синфлараро мусобақалар). Мактаб даражасидаги 
мусобақалар йилнинг сентябр ойидан бошланиб, 1-4, 5-9, 10-11 синф ўқувчилари 
ўртаси спортнинг белгиланган турлари бўйича ўтказилади. Ўқув йили давомида 
ўтадиган синфлараро мусобақаларнинг муддатлари ва маъсул шахслари аниқ 
кўрсатиб, тасдиқланган тавқим асосида, май-июн ойигача давом этади. 
Сентябр-октябр ойларида мактабнинг спорт турларидан яхши натижаларни 
кўрсатган, кўникма ва маҳорати юқори 1-4, 5-9, 10-11-синф ўқувчилари орасида терма 
жамоалар шакллантирилади ва улар кейинги босқич мактаблараро ҳудуд босқичи 
мусобақаларида қатнашади. 
Терма жамоа мактаб спорти клуби (жамоасини) қарорига биноан тузилиши
унга кирган ҳар битта ўқувчининг спортдаги ютуқлари барчага маълум қилиниши ва 
спорт борасида бошқаларга ўрнак сифатида кўрсатилиши лозим. 
1-4, 5-9, 10-11-синф ўқувчиларининг соғломлигини таъминлашга қаратилган 
мусобақалар босқичини ушбу тарзда белгилаши тавсия этилади: 
- ўқув йили давомида “Умид ниҳоллари” спорт мусобақаларининг босқич ўйинларида 
олти миллиондан ортиқ умумий ўрта таълим тизими ўқувчиларининг узлуксмиз, 


154 
оммавий спорт ҳаракатида ушлаб туришини ва бу орқали уларнинг соғлом 
даражасини юқори физиологик меъёрга етказиш; 
– спорт турларига катта қизиқиши бўлган ёшлар орасидан жамоатчи ---------- ва --------
-- етиштириб чиқарилиши; 
– ёшларда спорт турларига бўлган қизиқишларининг ошиши, мусобақаларга оммавий 
равшда жалб қилиниб, рақобат асосида улар орасидан иқтидорли спортчиларни танлаб 
олиши; 
– жойларда спорт тўгаракларининг очилишига ва ёшларнинг спортга бўлган 
эҳтиёжларини қондириш; 
– спорт секциялари ишларининг фаоллаштирилиши, қизиқарли ва болалар 
саломатлигига фойдали бўлиши; 
– мактаб ва мактабдан ташқари спорт иншоатларини талаб даражасига келтириш
янгиларини қуриш ва уларни спорт анжомлари ва жиҳозлари билан таъминлаш. 

Download 1.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling