1- бўлим Қадимги дунёда жисмоний тарбия
Олимпиада ўйинларини қайтадан тикланиши
Download 1.48 Mb. Pdf ko'rish
|
ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ТАРИХИ яяяя
Олимпиада ўйинларини қайтадан тикланиши
Илк олимпиада ўйинлари эрамиздан аввалги 776 йилда юнонистонда (Грецияда) Зевс шарафига бағишлаб ўтказилган. Унинг биринчи қаҳрамони Элладалик ошпаз Кароб ҳисобланади. Рим императори Федосий биринчи ўз шахсий манфаатларидан фойдаланиб, 394 йилда Олимпия ўйинларини ўтказилишни тақиқлаган. Шуни қайд қилиш керакки, Олимпия спорт иншоотлари бир йилгини улар кўрди. 395 йилда Альфей дарёси қирғоқларидаги қонли тўқнашувлар натижасида Олимпия ўйинларини ўтказиш тўхтатилган. 426 йилда Федосия II Олимпия шаҳрини ёқиб ташлаш тўғрисида буйруқ берган. 100 йил ўтгандан кейин икки марта ер қимирлаган ҳамда Алфий ва Клоден дарё сувларининг тошиши оқибатида Олимпия шаҳри қум остида қолиб кетади. Бир ярим минг йил атрофида Олимпия шаҳри қолдиқлари кўмилган ҳолатда қолади, фақат 1824 йили Ангиялик археолог Лорд Стонноф Алдий дарёси қирғоқларида қазиш ишлари олиб боради, ҳамда этник даврлар Олимпия режасини тузиб чиқади. Замонавий Олимпия ўйинларининг қайта тиклаш француз педагоги Борон Пъерде Куберитен сайи ҳаракатлари ва фидойлиги туфайли амалга ошган. 1894 йили 23 июнда Пъер де Кубертен ташаббуси билан ҳалқаро олимпияда ўйинларни ўтказиш вазифасини ўз ичига олувчи Халқаро Олимпия қўмитаси тузилди. Халқаро Олимпия Қўмитасини таълис этувчи аъзолари: Э.Калло (Франция), Генерал А.Д.Бутовский (Россия), Генерал Бальк (Швеция), профессор У.М.Слоун (АҚШ), лорд Амитхилл (Буюк Британия), Ч.Херберг (Буюк Британия), Ференя Кемень (Венгрия), И.Гут – Ярновский (Богемия), Х.Б.Субнер (Аргентина), Л.А.Кафф (Янги Зелондия), граф Луккези Палли (Италия), граф. М. де Бузе (Бельгия), Киязь д, Анурия Корафа (Италия) ва В.Гехбордей (Германия). В.Гехбардей Парижда ўтказилган конгрессда қатнашмаган, лекин 1895 йили уни кейинги число билан Халқаро Олимпия Қўмитасини таъсис этиш комиссияси аъзолигига киритилган. Халқаро Олимпия Қўмитасининг президенти қилиб грек Деметриос Викелас, бош котиб қилиб эса француз барон Пъер де Кубртен сайланди. Икки йилдан кейин 161 Викеллас истефога чиқади ва 1896 йилдан кейин Кубертен презедентлик лавозимини эгаллайди. Маълумки таъсис анжумани Олампия ўйинларининг асосий ҳуқуқлари, қоида ва низомларини шунингдек антик янгиликларига тўрт йилда бир моротоба ўтказиш тўғрисидаги қарорни Олимпия низоми (Хортияси) тасдиқлайди. Пеър де Кубертен биринчи замонавий Олимпия ўйинларини 1900 йилда Париж шаҳрида ўтказиш тўғрисида таклиф киритади, бирон Грециялик таниқли шоир ва таржимон Деметриос Викелас анжуман иштирокчиларининг Олимпия ўйинларини 1896 йил ўтказишга, шунингдек 1900 йилда бўладиган Олимпия ўйинларини ўтказиш аренаси Париж шаҳри бўлишига чақиради. Бунгача антик Олимпия ўйинларининг бешинчи ҳисобланчан Эллада ерида биринчи замонавий ўйинлари ўтказилади. Масала шундай хал қилишади. Ўзбекистон 1992 йили ўз мустақиллигига эга бўлган забардаст давлатга айланиб бормоқда. 1992 йил 21 январда Ўзбекистон Республикасининг Миллий Олимпия Ўқимтаси расмий равишда таъсис қилинди ва шу йили 9 мартда Халқаро Олимпия Қўмитаси таркибига киртилиб, хақиқий аъзоси бўлди. Бу Ўбекистон спортчиларининг Олимпияда, Осиё ва Жаҳон биринчиликларида мустақил терма жамо сифатида иштирок этишларига имконлар яратиб берди. 1993 йил 26 апрелда Ўзбекистон Республикаси Миллий Олимпия Қўмитаси (МОК)нинг бош Ассомблеяси бўлиб, унинг устави қабул қилинди. Унда Олимпия ўйинларининг асосий ғоялари ўз ифодасини топган бўлиб, энг муҳим йўналишлар бўйича асосий вазифалар белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Миллий Олимпия Қўмитаси ўз фаолиятини Олимпия Ҳартиясига асосланган ҳолда амалга оширади. У ўз олдига олимпия ғояларини аҳоли онгига сингдириш, шунингдек, барча кишиларнинг жисмонан тарбия ва спорт билан шуғулланишга жалб қилишни мақсад қилиб қўяди. Бунинг учун “Тезроқ”, “Баландроқ”, “Кучлироқ” деб номланган Олимпия ўйинлари чақириқларини аҳолига, айниқса, ўқувчи – ёшларга тушунтиришда бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда. Маълумки, Халқаро Олимпия ўйинларининг “Олимпия ўйинларида асосийси талаба эмас, балки унда қатнашиш!”, деган олийжаноб ғоялари (1908 йил IV Олимпиядада қилинган) мавжуд. Ўзбекистон Республикаси бу ғояларга амал қилган ҳолда, ўйинларда қатнашиб қолмасдан, булки улкан ғалабалар учун ҳам катта тайёргарлик кўрмоқда. Чунки Республикамиз 1994йил февралдаги қишни ва 1996 йилдаги ёзги Олимпия ўйинларида, шунингдан Осиё ўйинларида, Осиё чемпионантларида ва жахон чемпионантларида мустақил жамо сифатида қатнашиб яхши ўринларни эгалламоқдалар. Олимпия тимсоли “О спорт сен-тинчлик машҳур иборасини” Тезроқ, кучлироқ, боландроқ шиорини муаллифи Пъер де Кубертон бўлади. Download 1.48 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling