1- бўлим Қадимги дунёда жисмоний тарбия
ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯДАГИ ЯНГИ МЕТОДЛАР
Download 1.48 Mb. Pdf ko'rish
|
ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ТАРИХИ яяяя
ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯДАГИ ЯНГИ МЕТОДЛАР.
Капилатлизмни умумий призи даврида барча. Ғарбий Европа давлатларида спортдаги тарбиялаш анъаналарига ўзгатиришлар киритилди. Даниялик Нильс Бук (1880-1950 йиллар) буржуазиянинг ижтимоий буюртмаси бажариб, эски жисмоний тарбия тизимларини такомиллаштиришга харакат қилиб ва уларни янги тарихий шароитга мослаштириш. Н.Бук шуғуланувчиларнинг организмига ажойиб таъсир кўрсатадиган, жисомний машқлар мажмуасини ишлаб чиқди. Бу мажмуа “Н.Букни асосий гимнастикаси” деган номни олди ва ўқувчи ёшларни асосан маълумотсиз ҳарбий чақириқгача армия хизматига тайёрлашни мўлжалга олишган. Гимнастикаларни махсус тайёрланган гуруҳига ўзини методик усулини жаҳонни барча давлатларида Н.Бук намоиш қилди. “Асосий гимнастика” ҳаракатларида кетма-кет ҳаракат қилиш усулида тез мечёрида бажарилади. Дарс давомида тўлиқ апплитудада туради ва катта миқдорида такрорлаш 60 тагача машқларни бажарилиши керак. Дарсда мушакларни чўзишлар, бўшаттириш учун махсус машқлар бўлган, бу эса иш қобилиятини тиклашга ёрдам беради. Н.Букни гимнастикаси буржиазия Европа давлатлари армияларида асосан қўлланилган. Мактабларда К.Гаулъгофера ва М.Штрайхерни австерия тиббий гимнастика методи шухрат қозонди. К.Гуалъгофера ва М.Штрайхернинг авестерия таббий мактаб гимнастикаси методи капиталистик мамлакатлари, айниқса болтик бўйи давлатлари Польша, Австрия ва Германия мактабларида кенг тарқалди. Бу гимнастика методи 1 – жахон урушларидан кейин Австрия ва бошқа бир қанча мамлакатларда мактаб таълими 61 сохасида ўтказилган буржуа ислохатлари билан боғлиқ равишда пайдо бўлган эди. Австрия тиббий мактаб гимнастикаси инпералистик урушига Австрия ва Венгрия мактабларида тарқалган немис А.Шписснинг суъний ва тўқилган мактаб гимнастикасининг ўрнини босиш талаб этилган эди. Аммо бу янги система эски немиз системасининг кўпгина хатоларини такрорлади. Бу системада мактаб ёшдаги болаларни жисмоний машқларига ўргатишнинг илмий жихатдан асосланган таълим- тарбиявий усуллари йўқ эди. Австрия мактаб гимнастикаси асосчилари жисмоний тарбияси фақат бола организмига жисмоний таъсири этишининг воситаси эмас, балки ёшларнинг синфий- гармония рухида тарбиялашга қаратилган интеллектуал ва ахлоқий тарбиянинг мухим элементи хам деб қарадилар. Бу методнинг буржуа мамлкатларида кенг ёйилиши бежис эмас. Буржуа спорт рахбарлари “Жисмоний тарбия-бу фақат соғломлаштириш эмас, балки ёшларни мафкуравий жихатдан тарбиялашнинг энг муҳим воситаси эканлигини яхши англар эдилар”. Гоулъгофер ва Штрайхер мактаб ёшдаги болалар учун жисмоний тарбия дарсини баътафсил ишлаб чиқдилар. Улар дарсларни уч қисмга бўлиб, уларга қуйидаги машқлар гурухларига ажатдилар. Биринчи гурух – жонлантириш машқлари (тез юриш, югуриш, сакраш билан бажариладиган ўйинлар, нафас машқлари); Иккинчи гурух – гавда учун асосий машқлар, мувозанат сақлаш, куч ва чаққонлик машқлари (югуриш, юриш ва сакраш); Учинчи гурух – тинчлантириш машқлар (югурмасдан бажариладиган, ўйинлар, секин югуриш). Шунингдек, улар эксурсия, очиқ хавода ўйналадиган ўйинлар, сузиш, чанғи ва чанада учиш, уйида гимнастика машқлари бажариши (10 дақиқа давомида), хамда машғулотлари пайтида физкультура минутлар ўтказишни таклиф этдилар. Аммо Гоулъгофер ва Штрайхер методида мухим камчиликлар мавжуд эди. Масалан, Гулъгофер ва Штрайхернинг кўрсатишича, одамнинг жисмоний тараққиётида ирсият хал қилувчи роль ўйнайди ва тирик мавжудоднинг ҳар бир куртак хужайрасининг тараққиёт йўли олдиндан белгиланган, гўё бу ўсиш усул кесил эмиш. Улар одамнинг жисмоний ўсишидаги социал мухитини инкор этдилар хамда хамма нарса ирсиятга боғлиқ, деб даво қилдилар. Голъгофер ва Штрайхернинг фикрига кўра, организм ва унинг айрим қисмлари уларга мерос қолган қобилиятлари доирасидагина тараққий этиши мумкин. Бу назарий фанга хилоф характердалиги шубхасидир. Маълумки инсон фақат табиатдадагина эмас, балки табиатнинг бир қисми сифатида ўзини ҳам ўзгартиради. Австрия гимнастикани мактабим реформаторларининг вазифаси жисмоний машқлар ва ўйинлар машғулотларини ҳукумрон синф буржуа синфи манфаатларига кўпроқ хизмат қилдиришдан иборат эди. Download 1.48 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling