1- бўлим Қадимги дунёда жисмоний тарбия


ҚАДИМГИ РИМДА ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ. ШОҲЛАР ДАВРИДА


Download 1.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/81
Sana21.06.2023
Hajmi1.48 Mb.
#1641715
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   81
Bog'liq
ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ТАРИХИ яяяя

ҚАДИМГИ РИМДА ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ. ШОҲЛАР ДАВРИДА 
 ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ 
Римнинг вужудга келиши эрамиздан аввалги 754 йилга (ёки 753 йилга) тўғри 
келади. Рим давлати ўзининг дастлабки уч асри (эрамиздан аввалги VIII-VI асрлар), 
шоҳлар даври деб аталадиган давр мобайнида Рим жамияти уруғчилик тузимининг 
чириб бориши ва париархат қулдорлик муносабатларининг ривожланиш босқичини 
бошидан кечирди. 
Шоҳлар даврида ҳарбий демократия шароитида ҳарбий иш билан боғланган ва 
ўз илдизлари билан уруғчилик тузуми тараққиёти давридаги анъанавий халқ ўйинлари 
ва байрамларига бориб тақаладиган кўпгина жисмоний тарбия элементлари кенг 
ривож топди. Қадимги Рим ёдгорликлари, римликлар ўртасида ҳарбий йўналиш яқол 
ифодаланган кўп сонли байрамлар, ўйинлар ва рақсларнинг тарқалганлиги тўғрисида 
кўпгина далиллар бўлди. Сувориларнинг келиб чиқиши чалкашиб кетган лобарант 
йўлларида мусобақа ўтказишидан иборат бўлган троя ўйинлари Қадимги Рим учун 
характерли бўлган ўйинлардан. Бу ўйин уруш вақтида одатда отликлар отрядли 
ташкил этадиган. Рим уруғчилик задогонлари (партицийлар) учун айниқса характери 
эди. Қўш ғилдиракли аравада юриш кўп сонли ҳарбий рақслар, найза улоқтириш, 
муштлашиш, кураш ва бошқа машқлар ҳам кенг тарқалган эди. Жисмоний тарбиянинг 
қадимги элементлари қулдорлик Римдаги ҳарбий жисмоний тарбиянинг ўзига хос 
системасининг асосини ташкил этар эди.
Римда жисмоний тарбия системаси қулдорлар армияси қудратини 
мустахкамлаш вазифаларига мувофиқ равишда қарор топди. Рим республика даврида 
қарор топган сиёсий тузимида, ижтимоий хокимят ҳарбий хукуматини ўтишига 
мажбур бўлган фуқоралар қўлида бўлган бир шариотда ҳар бир эркин ва тенг ҳуқуқли 


22 
римлик ўзини аскарлик фаолиятига тайёрлаш керак эди. Бу вазифаларининг хал 
этилиши учун махсус тарбия муассасалари ташкил этилган. Қадимги Грециядан 
фарқли равишда Римда тарбия иши уйда бериладиган тарбиявий характерга эга эди. 
Римлик йигитлар армия сафига киргунча оилада, ўз тенгдошлари орасида бўлар эди. 
Кўп сонли эски халқ ўйинлари ва машқлари уларни жисмоний жиҳатидан тарбиялаш 
воситалари эди. Катта ёшдаги болалар асосан югуриш, ирғитиш, кураш, 
қиличбозликдан машқ қилар эдилар. Патрицийлар оиласидан чиққан болалар отда 
юришини машқ қилишга кўп вақт ажратар эдилар.
Римлик йигитлар оилада дастлабки жисмоний тайёргарчиликни етарли даражада 
олганликларида кейин 16-17 ёшларда армия сафига кирар эдилар. Армия сафида улар 
узоқ йиллар давомида қаътий паходлагерлар шароитида уюштирилган ва махсус 
мақсадга йўналтирилган ҳарбий ва жисмоний мактабни ўтар эдилар.
Бундай тарбия системаси Римда эрамиздан аввалги II асргача Мария ислохати 
билан порефссионал армия га асос солинган давргача сақланиб қолди. Жисмоний 
машқлар ўйинлар мусобақалар қадимги римликларнинг бутун хаётига сингиб кетган 
эди. Тўп билан ўйиналадиган турли ўйинлар ғоят даражада оммалашган эди. Ундай 
ўйинлар ҳам патрициан –аслзодалар орасида ҳам плебслар орасида тарқалган эди.
Римликлар хаётида рим тарихининг машхур саналарига ва турли диний 
байрамларига мослаб ўтказилган кўп сонли жамоат ўйинлари катта ўрин тутар эди. 
Римда жамоат ўйинларини ўтказиш учун эрамиздан аввалги IV асрдаёқ подшо 
Траквинии Приск тамонидан катта цирк қурилган эди. Кейинроқ эрамиздан аввалги Ш 
асрда иккинчи цирк Фламинитлар цирки қурилган эди.
Рим ўйинлари патрициин аслзодаларнинг байрам хисобланган энг қадимги 
ўйинлар энг оммалашган цирк ўйинлари қаторига кирар эди. Эрамиздан аввалги VI 
асрдан бошлаб республика ўрнатилганлигидан кейин плебей ўйинлари кенг тарқалди. 
Эрамиздан аввалги V асрдан бошлаб уч кечаю уч кундуз давом этган, юз эллик 
ўйинлар зўр дабдаба билан ўтказила бошланди. Бу ўйинларни Валерий Нопликолою 
яратган бўлиб юз йилда бир марта уюштирилар эди.
Бу ўйинлар дастурига мусобақаларнинг кўпгина турлари кирар эди. Отлиқлар 
мусобақалари ва қўл ғилдиракли аравада чопиш энг севимли ўйинларидан бири эди. 
Кўпгина ўйинлар дастурига курашчилар, югурувчилар, муштлашувчиларнинг 
мусобақалари ҳам киритдилар.
Вақт ўтиши билан, Греция билан анча мустахкам алоқалар ўрантиши сари Римга 
юнон таъсирлари кириб кела бошлади. Бу таъсирлар маълум даражада жисмоний 
тарбияга ҳам алоқадор эди. Эрамиздан аввалги II асрдан бошлаб Римдаги бир қатор 
сиёсий ва жамоат арбоблари юнон атлетика мусобақаларнинг римликлар шароитига 
кўчиришга ҳаракат қилиб кўрдилар. Лекин уларнинг бу харакатлари муваффақиятга 
эришмади. Эрамиздан аввалги 80 – йилларда, Грециянинг Рим томонидан босиб 
олиниши биланоқ консул Сулли юнон олимпия ўйинларини Римга кўчиришга уриниб 
кўрди. Унинг буйруғига мувофиқ, 175-олимпия ўйинлари Римда ўтказилиши керак 
эди. Лекин бу уриниш ҳам римликлар таомнидан қувватланмади, шунинг учун 
навбатдаги олимпия ўйинлари (эрамиздан аввалги 76-йилда) қайтадан олимпияда 
ўтказилди. 
Юнон мусобақаларини Рим шароитига ўтказиш учун бўлган-бўлган ва бунга 
ўхшаш бошқа уринишларининг муваффақиятсизликка учрашига сабаб шуки, кўпгина 
римликлар ўртасида юнон гимнастикасига нисбатан ёмон муносабат илдиз отган эди. 
Улар юнон гимнастикасининг амалий фойдасини кўрмадилар. Грецияда қарор топган 
атлетика мусобақаларига эса ёшларни йўлдан оздириш ҳавфи бор деб қарар эдилар.


23 
Даврлар ўтиши билан айниқса эрамиздан аввалги II-I асрларга келиб, кўпгина 
жамоат байрамларида қадимги Рим анъанавий ўйинлари билан биргаликда аста-секин 
ўзларининг дастлабки аҳамиятини йўқотиб, ҳуқумрон аслзодалар тўдаси тамонидан 
ўзининг синфий мақсадлари йўлида кенг фойдаланадиган тамошаларига айланиб 
кетди. Традицион жамоат байрамлари ва ўйинларининг бундай тамошага айланиб 
кетиш жараёни республика давридаги Римнинг ижтимоий –сиёсий ҳаётида содир 
бўлган ўзгаришлар билан боғлиқдир. Бутун Рим тарихи, патрицийлар ва плебейлар 
ўртасидаги лавозимларда ўтириш ва давлат ерларини эгалаш учун олиб борган кураш 
билан тўлиб тошган эди. Бу кураш натижасида патриций аслзодалар ҳарбий хизмат 
туфайли қашшоқлашиб кетган плебей-деҳқонларнинг барча ерларини аста-секин 
эгаллаб олган янги йирик ер эгалари борган сари кўпроқ, кириб борар эди.
Майда ер эгалари оммаси йил сайин кўпайиб бораётган люпен-пролетарларга 
айланарди. Эрамиздан аввалги II асрдаёқ пролетариотга айланган кишиларнинг катта 
оломони Рим шаҳарларининг тўлдириб юборган эди. Ҳокимят учун кураш олиб 
бораётган хукумрон аслзодаларнинг турли гуруҳлари пролетарлашган, ўз синфидан 
тамомила алоқасини узган, бу оммадан ўз мақсадларига эришиш йўлида фойдалнишга 
харакат қиладилар. Улар садақа бериш ва ҳушомадгўйлик қилиш йўли билан сиёсий 
курашда ўзларига жалб этишга эришар эдилар. Эски анъанавий жамоа байрамлари 
асосида оммага тантанали тамошалар ташкил этиш оммасига ҳушомадгўйлик этиш 
шаклларидан бири эди.
Томошани ташкил этувчилар томошаларни уюштириш вақтида анъанали 
қадимги рим ўйинлари дастури билангина чекланиб қолмасдан, томошаларнинг янги, 
анча ўткир элементларини, бебош оломоннинг диққатига жалб этадиган элементларни 
топишга харакат қилар эдилар. Эрамиздан аввалги II асрда вужудга келган анча яққол 
янги ўйинлардан бири гладиаторлар жанги бўлиб, кейинчалик у Рим томошаларининг 
асосий элементларидан бирига айланиб қолди. Дастлабки вақтларда байрам кунлари 
айрим гладиаторлар цирк майдонларида чиқар эди; сўнгра уларнинг мусобақалар 
оммавий характер касб этди. Агар қадимги Рим цирк ўйинларида отлиқларнинг 
мусобақаларида, қўш ғилдиракли араваларда, югуришларда ва ҳоказоларда 
қулдорларнинг ўзлари қатнашган бўлса, қонлик гладиаторлик жангларида эса 
ўйинларни ташкил этувчилар қиличбозлик санъатини яхши эгаллаган қуллардан 
фойдаланар эдилар. Эрамиздан аввалги I аср Римда гладиаторларни тайёрлаш учун 
махсус мактаблар ташкил этила бошланди. Бу мактаблар ҳам хусусан шахслар, ҳам 
давлат тамонидан ташкил қилинар эди. Бу мактабларга одатда бирор гуноҳи учун 
ҳукум қилинган қуллар танлаб олинар эди. Бу мактабларда қуллар тажрибали 
инструкторлар раҳбарлигида қуролларнинг турли шакилларидан қиличбозлик 
қилишни ўрганар эдилар. Эпчиликнинг ўсишига ва чиройли харакатларининг 
ривожланишига катта эътибор берилар эди. Зарурлигига қараб, томошаларининг 
ташкилотчилари мактаб эгаларидан маълум тўлов бадалига гладиаторларни олар эди. 
Цирк майдонида ёки амфитеатрларда олишувда омон қолган гладиаторлар яна мактаб 
ихтиёрига қайтиб борар эди.
Гладиаторларнинг мактабларда қулларни экспулатция қилишининг ниҳоят 
даражада қаттиқ шакллари мавжуд эди. Лекин бу мактабларда қулларни бирлаштириш 
учун энг яхши шароит ҳам бор эди. Шунинг учун гладиаторларнинг мактаблари 
кўпинча қуллар қўзғолоннинг ўчоғи хисобланар эди. Рим тарихидаги қулларнинг 
гладиатор Спартак бошчилигида кўтарилган энг йирик қўзғолон Капус шаҳридаги 
мактаб гладиаторларнинг қўзғолони билан (эрамиздан аввалги 73 йилда) бошланган 
эди. Бу қўзғолон жуда катта қуллар оммасини харакатга келтирди. Рим қулдорлик 


24 
давлати қулларга қарши курашиш учун ўзининг барча кучларини сафарбод этишга 
мажбур бўлди. Қўзғолон шафқатсизлик билан бостирилди, лекин у қулдорлик тузими 
асосларини ларзага келтиришда имкон берган қуллар революциясининг бошланишга 
сабаб бўлди.
Қулдорлар тузумининг чириш жараёни Рим императорлигида давом этади. 
Емириш аломатлари Рим ижтимоий ва маданий холатининг барча соҳаларида, шу 
жумладан, жисмоний тарбия соҳасида ҳам борган сари кўпроқ даражада намоён бўла 
бошлади.
Профессионал армияга ўтилиши, худди Грециядаги сингари, қулдорларнинг 
илгари қарор топган ҳарбий – жисмоний тарбияси қаттиқ системасининг 
тушкунлигига сабаб бўлади. Мўл-кўлчилик ноз-неъматларига кўмилиб қолган қулдор 
аслзодалар жисмоний тарбия воситалари хазинасида ўзлари учун фуқат нозик бадан 
эҳтиёжларининг қондирадиган элементларигина сақлаб қолдилар. Махсус қурилган 
хашаматли термлардан (чўмиладиган жойларда)ги илиқ сувда чўмилиш энг севимли 
машғулот бўлиб қолди; термлар жойлашган биноларда массаж қиладилар, енгил 
гимнастика машқлари бажарадилар ва тўп ўйинлари ўйнар эди. 
Томошаларнинг янада ривожланиши империя даврида Рим жисмоний тарбияси 
учун айниқса характерли эди. Томошаларнинг янада ривожланиши томошалар сони ва 
кўламининг ошиши йўли билангина эмас, балки улар характерларининг ўзгариши 
билан ҳам-оломоннинг ярамас ниятларини қўзғотадиган даҳшатли овунчоққларига 
айланиши йўли билан ҳам борди. 
Императорлик даврининг бошларига келиб (эрамиздан аввалги I асрнинг 
дастлабки йилларида) томошалар жами бўлиб йилига 66 кун ўтказилар эди. 
Эрамизнинг II асри ўрталарида улар учун энди 135 кун, IV-аср ярмида 175 кун 
ажратилар эди.
Цирк ўйинлари кўламининг янада кенгайиб бориши билан бир қаторда (асосан 
қўш ғилдиракли араваларда чопиш) гладиаторлик жанглари ҳам ғоят катта кўламда 
ривожланди. Гладиаторлик ўйинларини ўтказиш учун махсус иншоятлар-
амфитеатрлар қурилган эди. Бу иншоотлардан каттаси эрамизнинг I асрида қурилган 
Колизей амфитеатри эди; бу амфитеатрининг вайроналари Римда хозирги кунга қадар 
сақланиб қолган. Амфитеатр майдонларида оломоннинг вақтичоғлиги учун юзлаб 
гладиатор жанг қилар эди. Майдонда чинакам жанг бўлиб, уларда фақат пиёда 
гладиаторларгина эмас, балки отлик гладиаторлар ҳам қатнашар эди. Уддабурон ўйин 
ташкилотчилари бу ўйинчиларга қаноат қилмасдан, гладиаторларнинг йиртқич 
ҳайвонлар билан жанг қилдирар эди. Томошанинг бу тури Римда биринчи марта 
эрамиздан аввалги II асрлардаёқ пайдо бўлган эди, лекин империя даврида жуда кенг 
кўламда тарқалган эди. Махсус кавланган катта қулларда ўтказиладиган денгиз 
жанглари қонли гладиаторлик жангларининг алоҳида тури эди. Август тамонидан 
ташкил этилган ана шундай жанглардан бирида 19 минг гладиатор қатнашган эди.
Томошаларнинг барча бу турлари “мағрур Рим” ташқи гўзаллигининг ва шу 
билан бирга, Рим қулдорлик жамияти энг чуқур ички тушкунлиги, хунук чиришининг 
ёрқин ёки яққол ифодаси бўлиб, уларда қатнашувчилар ўз хўжайинларини ихтёрлари 
билан қонли олишувларда бир-бирига қарши чиқиш учун махсус жисмоний 
тайёргарликни ўташлари лозим эди.
Шу билан бирга айни бир вақтда Рим ҳукумрон доиралари юнон намуналари 
заминидаги атлетика мусобақаларидан Рим шароитида мустахкамлаб қолишига 
эришиш учун озмунча харакат қилмадилар. Император Август Рим Акцаум ғалабаси 
шарафига ҳар тўрт йилда бир марта ўтказиладиган “актинея” атлантика ўйинларининг 


25 
таъсир этишига уриниб кўрди. Лекин бу уриниши муваффақият қозонмади. Нерон 
эрамизнинг 60-йилида қўш ғилдиракли араваларнинг чопишидан ва атлетларнинг 
мусобақаларидан иборат бўлган “нерония” байрамини ташкил қилди. 86-йилда 
капитолий ўйинларини таъсис этган император. Домиканинг уруниши анча ўринли 
бўлиб чиқди; бу ўйинлар Рим империяси тугатилгунча яшаб келди. Атлетика 
мусобақаларидан кураш ва муштлашиш мусобақалари анча кенг оммалашган эди.
IV асрда Римда христиан диний давлат тамонидан қувватлана бошланди. Чернов 
таъсири аста-секин давлат ва жамоа ҳаётининг барча соҳаларига тарқалди. Черков ўз 
ҳукумронлик аҳволини мустаҳкамлашга ҳалақит берадиган. Рим анъаналарига қараши 
актив кураш олиб борди. Черков Рим томошаларига айниқса қонлик гладиаторлик 
жангларига қарши чиқди. Томошаларнинг кишилик аҳлоқи нормалари элементларига 
зид келганлиги учунгина эмас, балки уларнинг омманинг ўзига жалб этиб, черков 
таъсирининг янада тарқалиши ва мустахкамлашишига тўсиқ бўлганлиги учун ҳам 
томошаларга қарши кураш олиб борди.
Бунинг натижасида IV асрдаёқ гладиаторлар ўйинларининг кўлами ва сони 
камая бошлади, 404 йилда эса улар томом ила таъқиқланди.
Лекин черков римликлар ҳаётига мустахкам кириб қолган томошаларни дарҳол 
тугатишга қадур эмас эди. Рим оломони Рим давлатининг емирилишига қадар 
томошалар кўрсатилишини талаб қилиб келди ва улар кўришга мувофиқ бўлди. Бироқ 
бу томошалар энди асосан қўш ғилдиракли араваларнинг циркда чопиши ва 
профессионал курашга ҳамда муштлашувчиларнинг чиқишлари билан чекланган эди.
Қачонлардир қудратли бўлган Рим қулдорлик давлати ички зиддиятлар туфайли 
ичидан зил кетиб, ҳар жиҳатдан босиб келаётган варвар қабилаларнинг ҳужумига 
бардош бера олмади. 476 йилда Ғарбий Рим империясининг ҳукумронлиги тугатилди. 
Бу тузум ўрнига янги ижтимоий тузум, қулдорлик муносабатларига нисбатан янги, 
анча прогрессив феодал ишлаб чиқариш муносабатлари вужудга келди.

Download 1.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling