1- бўлим Қадимги дунёда жисмоний тарбия


ҚУЛДОРЛИК ГРЕЦИЯНИНГ ТУШКУНЛИККА ЮЗ ТУТИШИ


Download 1.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/81
Sana21.06.2023
Hajmi1.48 Mb.
#1641715
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   81
Bog'liq
ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ТАРИХИ яяяя

ҚУЛДОРЛИК ГРЕЦИЯНИНГ ТУШКУНЛИККА ЮЗ ТУТИШИ
ДАВРИДА ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ 
Эрамиздан аввалги V аср охиридаёқ Грецияда қулдорлик жамиятнинг чириб 
бораётганлиги кўрсатувчи аломатлар яққол кўриниб қолди. Афина давлатларининг 
мағлубият ва Спартанинг юқори даражага кўтарилиши билан тугаган Пелопонес 
уруши (эрамиздан аввалги 431-404 йиллар) таназул жараёнини тезлаштирди ва 
ижтимоий – сиёсий хаётидан кескин ўзгаришларга олиб келади. Уруш натижасида 
савдо – сотиқ , хунармандчилик, деҳқончилик таназули ва уруш юзига келтирган нон 
ва ер билан ўзбошимчаларча савдогарлик қилиш қулдорлар ўртасида мулкий 
табақалаш жараёнини ҳаддан ташқари кучайтириб юборди. Қулдорлик давлати ва 
унинг армияси асосини ташкил этган ўрта хол ва майда қулдорлар жадал суръатда 
прлетариатга айлана бошлади. Давлат энди ўз армиясини кўпчиликлардан 
тузиладиган қўшин билан тўлдиришдан иборат эски принципни сақлаб қолишга қодир 
бўлиши, ёнлама армияга ўтишига мажбур бўлади. Ёлланмачиликнинг вужудга 
келиши, жисмоний тарбия сисетмаси аҳволига таъсир этмай қолмади. Ҳарбий ишдан 
кетган қулдорлар учун жисмоний тарбия шу вақтгача намоён бўлиб келган шаклида ўз 
амалий аҳамиятини йўқотди. Ҳарбий зарурат туфайли тарбиянинг олдинги қаттиқлиги 
борган сари заифлашиб борди. Юқори мартабага эришган бой қулдор бошлиқлари 
мўл-кўлчиликка қўшилиб кетиб, тарбия иши га тор эстетизм, тантиқлик 
элементларини борган сари кўпроқ кирита бошлади. Задогонлар куч, эпчилик ва 
чидамликни ўстириш учун бажариладиган машқлар ўрнига борган сари кўпроқ 
кишини нозик табиатли қилиб тарбиялайдиган турли расм-маросимларга одатланна 
бошлади. Қулдорлар тарбиясининг асосий системасида жисмоний тарбия эмас, балки 
моҳир нотиқни тайёрлаш бош роль ўйнай бошлади. Қулдорлик жамияти тушкунлиги 
бошланганлигининг шоҳида бўлган ўша даврнинг энг йирик философи Плонтон бу 
тарбияни тиклаш йўлларини излашга харакат қилди. У тушкунликка тушиш 


21 
сабабларидан бирини тарбия характерининг ўзгаришида кўрди ва тарбиянинг эски 
системасини айниқса спарталиклар системасини тиклаш учун жонбозлик кўрсатди. 
Қулдорларнинг ҳарбий ишдан узоқлашиши ва шу билан боғлиқ равишда эски 
жисмоний тарбия системасининг тушкунликка тушиши мусобақа ўйинларидан ўз 
ичига оладиган анъанавий байрамлар характерига таъсир этмай қолмади. Бу ўйинлар, 
айниқса олимпия ўйинлари бутун Грецияда жуда оммалашиб келмоқда эди, лекин 
уларнинг характери ва қатнашувчиларининг состави аста-секин ўзгариб борди. Ҳар 
жиҳатдан системали жисмоний тарбия олмайдиган қулдорлар энди ўз мухитларидан 
етарли даражада тайёрланган мусобақа иштирокчиларини ажратишга қодир эмас 
эдилар. Мусобақа қатнашувчилари ўртасида бошқа юрт одамлари, озод қилинган 
қуллар, қашшоқлашган қулдорлар пайдо бўла бошлади, улар учун мусобақаларда 
қатнашиш бир касбга, тирикчилик ўтказиш воситасига айланиб қолди. 
Профессионал атлетлар қулдорлик Грециясининг гуллаб-яшнаш давридаги 
қулдор атлетлардан фарқ қилиб, машқларнинг бирор хил турли машқ қиллар ва 
мусобақаларда қатнашар эди. Бунинг натижасида олимпия ўйинлари дастуридан 
ўтмишида олимпия мусобақаларининг тури бўлиб келган беш кураш мусобақаси йўқ 
бўлиб кетди. Олимпия ўйинларининг характери хам ўзгарди. Улар традицион, тарихан 
таркиб топган умумюнон байрамларидан хукумрон аслзодаларнинг ўз мақсадлари 
йўлида фойдаланадиган томошаларга айланиб қолди.
Қулдорлик Грецияси эрамиздан аввалги 146 йилда Рим салтанотига йўлиқиб, 
мустақил равишда яшамай қўйди, лекин олимпия ўйинлари узоқ вақтлар давомида 
яшаб келди. Бу ўйинлар эрамизнинг 394 йилда Византия императори Феодосий I 
томонидан тақиқланган эди. 

Download 1.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling