1- бўлим Қадимги дунёда жисмоний тарбия
Download 1.48 Mb. Pdf ko'rish
|
ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ТАРИХИ яяяя
ОЛИМПИЯДА ЎЙИНЛАРИ.
Олимпиада ўйинлари қадимги юнон жисмоний тарбияси тараққиётини характерловчи ёрқин палла бўлади. Бу ўйинлар Олимпияда Зевси шарафига ўтказиладиган байрамлар билан боғлиқ бўлган. Ҳужжатларга асосланган маълумотлар бу байрамларнинг бошланиши эрамиздан аввалги 776 йилга тўғри келади, деб кўрсатади. Бироқ уларнинг ҳақиқатда вудужга келган йилни анча илгари даврларга боғлаш лозим бўлса керак. Эрамиздан аввалги 776 йилни бу байрамни юнонлар байрами сифатида тан олинган йил деб ҳисоблаш лозим. Афсонада шу йили Олимпияда байрами ўтказилиши икки юнон давлати –Элида ва Спарта давлатлари ўртасида тинчлик ўрнатилиш билан боғланади. Ўйинлар ўтказиладиган вақтда бутун Герция бўйлаб муқаддас тинчлик эълон қилинади. 19 Олимпия байрами ўйинлари дастлаб бир кун ўтказилар эди. Эрамиздан аввалги V асрга келиб, бу байрамлар 5 кун давом этадиган катта тантанага айланиб кетди. Бу байрам вужудга келган пайтда диний байрам эди, лекин унинг асосий мазмунини атлентика мусобақалари ташкил этар эди. Олимпияда мусобақаларининг энг қадимги тури 1-босқичга (қарийиб 192м) югуришдан иборат эди. 14-ўйинлардан бошлаб, мусобақа дастурига 2-босқич чопиш, 15 олимпияда ўйинларидан бошлаб чидамлигини синаш учун югуриш киритилади. 18-ўйинлардан бошлаб, мусобақа беш кураш мусобақаси билан тўлдирилиб, бу мусобақа кейинчалик байрамнинг марказий қисми бўлиб қолди. Бу вақтларда мусобақалар дастурига кураш киритилган эди. Бирмунча кейинроқ муштлашиш, қўш ғилдиракли аравада юриш ва панкратион (мушлашиш билан курашнинг бирлашуви) қўшилди. Граждан (фуқаро) ҳуқуқларидан фақат эркин юнонлар-қулдорлар фойдалана олган ҳарбий-қулдорлик давлатларининг хусусиятларига асосланиб, олимпия ўйинларига фақат эркин бўлиб туғилган гражданларгина (фуқароларгина) қатнаштирар эдилар. Қуллар ва вар-варлар (бошқа юрт одамлари) нинг ўйинларида қатнашуви қаътиян ман этилар эди. Олимпия қоидалари хотин-қизларнинг ҳам олимпия ўйинларида иштирок этишларига йўл қўймас эди. Бунинг устига хотинларнинг ҳатто мусобақаларини томоша қилишлари ҳам ман этилар эди. Дастлабки вақтда ўйинларда ҳарбий мажбуриятларини ўтаган катта ёшдагича юнонларгина қатнашар эди. 37-ўйинлардан бошлаб ўйинларда болалар қатнаша бошладилар. Болаларнинг чиқишлари учун байрам пайтларида алоҳида кун ажратилар эди. Ўйинларга эллан одиллар (ҳакамлар) раҳбарлик қилар эди; улар Элида фуқоралари орасида ўйинлар бошланишидан бир йил олдин чек ташлаш асосида (9 кишида 19 кишигача) сайланар эдилар. Элланодикларнинг вазифаси мусобақалар жойини тайёрлашдан, мусобақа қатнашувчиларини танлашдан, мусобақаларнинг боришини кузатиб туришидан ва ниҳоят мусобақаларда ғолиб чиққанларга мукофотлар беришдан иборат бўлган. Асосий мукофот-муқаддас зайтун дарахти новдасидан қилинган гулчамбар, бешкураш мусобақасида ғолиб келган кишига берилар эди. Кўпинча навбатдаги ўйинларгача бўлган тўрт йиллик давр ана шу ғолибнинг номи билан аталар эди. Йилнинг биринчи куз ойида олимпиядада Зевс Гере худосини хотинига бағишланган, Гериада мусобақаси ўтказилди. Бу мусобақа Олимпия миқёсида ва улуғворлиги бўйича бир мунча паст келади. Гериадада ўтказиладиган мусобақаларда асосан Спарта ва қўшнилар билан Олимпияда шаҳарларини қизлари қатнашдилар. Ғолиблар зайтун дарахти новдасидан қилинган гулчамбар билан мукофотланганлар ва ўзларини скульупторли тасвирларини ибодатхонага қўйиш хуқуқига эга бўладилар. Сицилийлик тарихчи Тилий эрамиздан аввалги III асрда Олимпияда бўйича умумий Греция ҳисобини жорий қилди. Мусобақалашишни энг кўп тарқалган тури стадионни узунлигига тенг бўлган, югуриш мусобақасидир. Олимпия стадиони энг катта бўлиб, у 192 м 27 см тенг бўлган. Дельфа, Истме ва Неаме стадионлари катталигига олимпияда стадионидан кичик бўлган. Битта стадионга югуриш ғолибни исми кейинги тўрт йил давомида ғолиб бўлиб қолган. 18-Олимпия ўйинларидан (эрамиздан аввалги 708 й) кейин ўйин мусобақалари дастурига умум-юнон байрамларига кураш, пенталон, панкратион ва от аравда ўтказиладиган мусобақалар киритилди. Эрамиздан аввалги 632 йилдан бошлаб 20 ёшдан кичик бўлган ўсмиринларни (37 олимпиядадан) мусобақаларда 20 қатнашишига рухсат этилди, уни давом этиши 3 кунга кўпайтирилди, байрамлар билан бирга қўшганда 5 кунни ташкил этади. Радосли машҳур спортчи Леонидис стадионда (эрамиздан аввалги 164-152й) 2 стадиага югуришда ва экинировкали югуришда 12 марта ғалабага эришди. У уч карра “доирада ” тўрт марта ғолибликка эришди. Бу “доирада” олимпия мусобақалари ғолиблигидан ташқари. Пифиа, Истимиа ва Немей ўйинларида ғолиб чиқанликлари ҳам киради. Ўйинларда тарихчи Геродот, ёзувчи Лукиан, филолог Сокрот, нотиқ Демосфен, математик Пифагорлар қатнашдилар. 84-Олимпия ўйинларидан бошлаб (эрамиздан аввалги 444 й). Саънат конкурслари олимпия мусобақалари дастурини бир қисми бўлиб қолади. Умумюнон олимпия ўйинлари билан бир қатор Грециянинг кўпгина шаҳарларида кичикроқ кўламдаги ўйинлар ҳам ўтказилар эди. Лекин бу ўйинлар ҳам қулдорлик давлатларининг ижтимоий-сиёсий ҳаётида катта роль ўйнар эди. Бу ўйинларнинг ҳаммаси у ёки бу полис ичидаги қулдорларнинг жипслашувига эришишга қаратилган бўлиб, айни бир вақтда уларнинг ҳарбий қудратини ҳам намойиш қилар эди. Махаллий ўйинлар қаторида истмийлийликлар, пакафийликлар, пифейликлар, немейликлар ва бошқаларнинг ўйинлари ажралиб турар эди. Грецияда умумюнон ва махалий ўйинларни ўтказиш учун жуда кўп сонли стадионлар бор эди. Қазилмалар вақтида Олимпияда, Дельфада, Пареяда, Малетда ва бир қанча бошқа жойларда стадионларнинг қолдиғи топилган. Download 1.48 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling