1- боб. Молиянинг моҳияти ва функциялари ⚫ Режа: ⚫


“Молия” фанининг генезиси (тараққиёти)


Download 0.55 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/10
Sana06.10.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1693470
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
1 БОБ Молиянинг моҳияти ва функциялари (2)

Молия” фанининг генезиси (тараққиёти) (давоми)
Рус фанида Ф.Мильгаузен биринчи марта молия ва молия фанини чегаралаб берган. У
биринчилардан бўлиб, молиянинг пулли табиатидан воз кечган
Молиянинг моҳиятини идрок этишда Д.Львов ўзининг ўтмишдошларидан анча
олдинга кетган ва у молия дейилганда ресурслар ва бойликларни эмас, балки маълум
бир ижтимоий муносабатларни тушунган
ХIХ асрнинг охирларида В.Лебедев, И.Янжул, Л.Ходский, С.Витте ва И.Озеровлар
асарлари молия назариясини ривожлантиришга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган
Капитализм илк давридаги Россиянинг молия фани академик И.Янжулнинг
асарларида ўз ифодасини топган. Унинг фикрича, молия фанининг предмети
давлатнинг моддий эҳтиёжларини энг яхши қондириш усулларини тадқиқ этиш
ҳисобланади
Россия молия фанининг оёққа туришида проф. И.Озеровнинг хизматлари ҳам катта. У
молияга нисбатан янгича ёндошувни асослаб берган. Унинг назарида молия восита
ёки ресурс эмас, балки муносабатлардир
Проф. Л.Ходский молия фанининг чегараларини бироз кенгайтиради ва унинг
таркибига пул муомаласи масалаларини ҳам киритади


“Молия” фанининг генезиси (тараққиёти) (давоми)
1882-1885 йилларда ўзининг “Молиявий ҳуқуқ” асарини нашр эттирган Санкт-
Петербург университетининг профессори В.Лебедев ҳам молия назариясини
ривожлантиришга муносиб хизмат кўрсатган. У молиянинг таркибига фақат пул
даромадларини киритибгина қолмасдан, натурал солиқларни ҳам киритади, давлат
харажатларини эса, унинг таркибидан чиқаради
ХХ асрнинг бошларида молияга оид М.Боголепов, В.Твердохлебов, А.Буковецкий ва
П.Гензелларнинг асарлари пайдо бўлади
Шўролар даврида молия фанининг тараққий этишида В.Дьяченко, А.Александров,
А.Бирман, Э.Вознесенский, В.Колесников, В.Чантладзе, Б.Болдырев, В.Родионова,
П.Никольскийлар ўзига хос тарзда ёндошганлар. Уларнинг асарлари ҳозирги кунда ўз
талабига эга бўлмасада, бизнинг фикримизча, кейинги йиллар тадқиқотчилари учун
улар қизиқарли предмет бўлиши, шубҳасиз
“Молия” фанининг генезиси (тараққиёти)да
ва унинг назарий масалаларини тадқиқ этишда
ўзбекистонлик молиячи олимларнинг залвори, баъзи бир объектив ва субъектив сабабларга кўра,
юқори бўлмасада, шундай бўлишига қарамасдан бу борада академик М.Шарифхўжаев, проф.
Ҳ.Собиров, доц. Х.Муратов, доц. Ҳ.Мухамедназаров, проф. Қ.Яҳъёев, проф. О.Олимжонов, проф.
Т.Маликов, проф. А.Б.Ваҳобов, проф. Ал.Ваҳобов, проф. Ё.Абдуллаев, проф. Н.Ҳайдаров, проф.
О.Иминов, проф. А.Жўраев, проф. М.Аль-мардонов, проф. Н.Жумаев, проф. Т.Бобоқулов, проф.
Н.Қўзиева, проф. Ш.Тошматов, проф. М.Хамидулин, проф. Б.Тошмуродова, проф. А.Омонов, проф.
Ф.Мирзаев ва бошқаларнинг қарашлари ҳам ўз ўрнига эга.


Эътиборингиз учун 
РАХМАТ!

Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling