1- боб. Молиянинг моҳияти ва функциялари ⚫ Режа: ⚫


“Молия” фанининг генезиси (тараққиёти)


Download 0.55 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/10
Sana06.10.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1693470
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
1 БОБ Молиянинг моҳияти ва функциялари (2)

Молия” фанининг генезиси (тараққиёти) (давоми)
ХIX асрнинг охирларидаги молиячи-олимлар қаторига 1877 йилда молия фани
курсини нашр этган француз П.Леруа-Больени ва 1892 йилда “Давлат молияси”
китобини ёзган инглиз К.Бастблни киритиш мумкин. ХIХ асрда молия назариясининг
ривожланишига катта ҳисса қўшиб,
1826-1832
йилларда учинчи қисми тўлиқ
молияга бағишланган сиёсий иқтисод курсини нашр эттирган К.Раудир.
Унинг
“Молия фанининг асосий бошланиши” деб номланган асари 1867 йилда рус тилида
нашр этилган
ХIХ асрнинг биринчи 1/3ида нашр этилган немис олимларидан Соден (1811 йил),
Якоб (1821 йил), Мальхус (1830 йил) ва Шенларнинг (1832 йил) молия тўғрисидаги
асарлари алоҳида машҳурликка эга бўлмаган бўлса-да, лекин бу ишлар “молия”
тушунчасининг таркибига биринчи марта маҳаллий молияни киритган Л.фон Штейн
ва молия фанининг мумтози А.Вагнерлар (унинг “Молия тўғрисидаги фан” асари
1880 йилда нашр этилган) дунёқарашларининг шаклланишида катта роль ўйнади
ХIХ аср охирларининг етакчи молиячи-олимлари қаторига австриялик Э.Саксни,
италиялик Ф.Ниттини, АҚШлик Э.Селигманни ва ниҳоят, “Молия фани асослари”
деб номланган асари 1869 йилда (1900 йилда – рус тилида) нашрдан чиққан
италиялик олим Л.Коссни киритиш мумкин


“Молия” фанининг генезиси (тараққиёти) (давоми)
Молия соҳасидаги баённинг биринчи рус муаллифи Иван Грозный даврида яшаган
И.С.Пересветов ҳисобланади. У давлатнинг ҳарбий қудратини кучайтириш мақсадида
хазина даромадларини кўпайтириш ва давлат ресурс-ларини марказлаштиришнинг
тарафдори бўлган
ХVII асрдан бизгача Ю.Крижанич ва Г.Котошихинларнинг молия хусусидаги асарлари
ҳам етиб келган. Ю.Крижанич ўз асарларида европалик муаллифларнинг иқтисод ва мо-
лияга оид қарашлари ва мулоҳазаларидан кенг фойдала-нади, уларни Россиянинг
эҳтиёжларига “боғлайди”
ХVIII асрнинг бошларида молия назариётчиларининг йирик вакили И.Посошков
ҳисобланади. Унинг молия соҳасидаги таклифини қуйидагича ифодалаш мумкин:
боқимандани ундираётган пайтда унинг тўловчисини хонавайрон қилмасдан,
тўловчидан тўловни амалга ошириш муддатлари хусусида ёзма равишда мажбуриятни
олмоқ лозим
ХVIII асрнинг иккинчи ярмида молия назариясига оид бир неча асарлар пайдо бўлди.
Уларнинг орасида яққол кўзга ташлангани А.Поленовнинг “Россия деҳқонларининг
крепостнойлик ҳолати хусусида” деб номланган асаридир. Бу асарда Россияда биринчи
бўлиб “солиқ” атамаси ишлатилган, мулкий суғуртанинг зарур эканлиги исботланган,
Россиянинг амалдаги солиқ тизими танқидий нуқтаи-назардан таҳлил қилинган



Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling