1- боб. Молиянинг моҳияти ва функциялари ⚫ Режа: ⚫


“Молия” фанининг генезиси (тараққиёти)


Download 0.55 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/10
Sana06.10.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1693470
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
1 БОБ Молиянинг моҳияти ва функциялари (2)

Молия” фанининг генезиси (тараққиёти)
Бугун кундалик турмушга “финансы” (“молия”) атамасини илк бор киритган
муаллифни аниқлаш жуда мураккаб. Бу атаманинг биринчи муаллифи сифатида 1577
йилда “Республика хусусида олти китоб” асарини нашр эттирган француз олими
Ж.Боденни қолдириш (ҳисоблаш) мумкин
Молияга бағишланган ишнинг биринчи европалик муаллифи Ксенофонт (эрамиздан
аввалги 430-355 йиллар) ҳисобланади. Унинг шу хусусдаги асари “Афина
республикасининг даромадлари тўғрисида” деб номланган
Аристотельда (эрамиздан аввалги 384-322 йиллар) молия соҳасидаги қарашлар унинг
“Афина давлат тузилмаси” деб номланган асарида баён қилинган
Эрамизнинг 948 йилида солиқлар тўғрисида асар ёзган Қадам исмли араб олимининг
номи ҳам фанда маълум
Молия муаммолари билан шуғулланган европалик олимларнинг узоқ рўйхатини
Ф.Аквинский (1225-1274 йиллар) бошлаб беради. У илк марта қиролнинг солиқларни
ундириш борасидаги ҳуқуқини асослашга уринган
Молия бўйича ишларнинг биринчи муаллифлари қаторига
Ф.Петрарка, Д.Караф,
Бернардо, Ф.Гвиччардини, Дж.Ботеро, Н.Макиавели ва бошқа италияликларни
киритиш мумкин
XVII асрда молия назариясининг ривжланишига инглиз иқтисодчилари катта ҳисса
қўшган. Уларнинг орасидан Т.Мен, Дж.Локк, Т.Гоббс, Гаутонларни алоҳида ажратиб
кўрсатиш керак


“Молия” фанининг генезиси (тараққиёти) (давоми)
Л. фон Секендорф, С.Пуфендорф, И.Юсти ва И.Зоннен-фельс каби немис олимлари
XVII-XVIII асрларда молия фанини бойитишга ўзларининг муносиб ҳиссаларини
қўшганлар. Улар адабиётларда камералистиканинг немис мактаби вакиллари сифатида
киритилган. И.Юсти 1746 йилда нашр этилган “Молия моҳиятининг тизими” асарида
молия тўғрисидаги камералистик мактаб вакилларининг қарашларини умумлаштирди.
Бу асрда биринчи марта молия фани ва молиявий сиёсат ажратилиб кўрсатилган
(чегараланган)
Физиократларнинг
ўтмишдошлари
ҳам
иқтисодиётни
ўрганганлар.
Уларнинг
асарларида молиянинг турли йўналишлари (аспектлари) таҳлил ва тадқиқ қилинган.
Бундай муаллифлар қаторига Т.Гоббс, Дж.Локк, Д.Юм, В.Петти, Г.Баугильбер,
С.Вобан, Дж.Стюартларни кўрсатиш мумкин. Айнан В.Петти (1623-1687 йиллар)
ўзининг “Солиқлар ва йиғимлар хусусида трактатлар” асари билан буржуа сиёсий
иқтисодининг илк намояндаси (бошловчиси) ҳисобланади
Мумтоз сиёсий иқтисоднинг вужудга келиши (туғилиши) ва ривожланиши XVIII асрга
тўғри келади. Бу мактабнинг вакиллари молияни сиёсий иқтисоддан ажратмаганлар ва
уни мустақил фан сифатида эътироф этмаганлар. Бу мактаб муаллифлари (французлар
– А.Тюрго, Ф.Кенэ ва В.Мирабо, инглизлар – А.Смит ва Д.Рикардо) ишларининг
даражаси, ҳажми ва услуби хилма-хил бўлишига қарамасдан
мумтоз мактаб
вакилларининг молия тўғрисидаги таълимотларини бир неча асосий йўналишга
келтириш мумкин



Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling