1 – бошловчи: Ассалому алайкум, азиз устоз ва байрам тадбири мехмонлари!


(Саҳнада устозларга бағишланган қўшиқ ва рақс ижро этилади.)


Download 32.91 Kb.
bet3/4
Sana22.12.2022
Hajmi32.91 Kb.
#1042741
1   2   3   4
Bog'liq
1 Oktabr “Uztozlar va murabbiylar kuni “kuni tadbir bayonnomasi

(Саҳнада устозларга бағишланган қўшиқ ва рақс ижро этилади.)
1 – бошловчи: Муаллим, мураббий – мўътабар, мухтарам зот. Уни мўътабар қилган – болаларга чексиз меҳри, мухтарам қилган – мухаббати.
Мактабга қадам қўйган мурғак қалблар – нихоллар муаллим мехри, мухаббати, махорати ила улғаядилар, дунёни танийдилар. Шу сабаб уларни эъзозлаймиз, қадрлаймиз. Шоир айтганидек:
Дедилар: дунёда асли ким азиз?
Айтдилар: устоздир, устоз бегумон.
Тағин айтдиларки: азиз шубҳасиз
Устоз қадрига етолган инсон.
2 – бошловчи: Устозлар! Бугун сизларни қанча олқишласак, қанча шарафласак шунча оз!
Сиз устозларнинг пойингизга гулдасталар сочиб хурматлаб эъзозласак арзийди.
Бугун Сизларни улуғ айёмингиз билан яна бир бор муборакбод этамиз.
Барча илмларнинг калити сизда,
Саховат нури бор – бу қалбингизда.
Отасиз, онасиз, ҳар ўғил – қизга
Устозим, устозим, Сизга минг таъзим.
1 – бошловчи: Азиз, меҳрибон устозлар, сизларни яна бир бор байрамингиз билан чин калбимиздан табриклаймиз.
Сизларга саломатлик, баркамол авлодни тарбиялаш йўлидаги машаққатли, лекин шарафли ишингизда улкан зафарлар ва омад, оилангизда эса тинчлик, омонлик ва шоду хуррамлик тилаймиз.
2 – бошловчи: Шогирдларингиз ва фарзандларингиз камолини қуриш барчангизга насиб этсин.
Шу билан «Ўқитувчи ва мураббийлар куни» умухалқ байрам тадбири ниҳоясига етди.
Эътиборингиз учун рахмат, Соғ бўлинг, омон бўлинг
Сизнинг таълимингиз олмаган ким бор,
Сиз-ку юракларда илк зиё ёққан.
Олимми, шоирми ва ё санъаткор,
Илк бор сизга томон устоз деб боққан

Битта ҳарф дардида риёзат чекиб,
Оқибат кўкка ҳам чиқолган инсон.
Не ажаб сизларни бахтиёр этиб,
Ўрнидан даст туриб, бош эгса шу он.

Буюк Алишербек лутф этган мисол,
Савод ўргатдингиз қанча ранж билан.
Коплаб бўлармикан бу қарзни алҳол,
Узиб бўлармикан юзта ганж билан.


Download 32.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling