1- лаборатория машғулоти
Download 0.55 Mb.
|
1-ЛАБОРАТОРИЯ МАШҒУЛОТИ. полиморфизм (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Оптик микроскопия.
Қаттиқ жисмлар ЯМП. Қаттиқ жисмлар ядровий магнит –резонанс спектометрия (Солид-стате НМР) боғланган ёндош конфорнатсиялари ҳақида маълумот олиш учун ишлатилади. Бироқ натижалрнинг интерпретатсияси эҳтиёткорлик билан амалга оширилиши керак. Чунки турли хил физик аралашмаси (икки фазали модел) ва ўрнини босувчи нуқсонлари бўлган кристалларни ўз ичига олган намуналарни ажратиб олиш қийинчилик туғдиради. Ҳудди шундай, турли хил молекуляр кинформасиялар ёки фарқ қилувчи молекуляр тузилишдаги (бир фазали модел) моддалардан келиб чиққан нуқсонларни ўз ичига олган намуналар қўшимча сигналларни бериши мумкин. Қаттиқ жисмлар ЯМП ушбу ҳолатларга жуда сезгир бўлиши мумкин, хатто кристалл панжара параметрлари деярли таъсир қилмаса ҳам ХРПД дан фойдаланишда ўзгаришлар кузатилмайди ёки жуда кам кузатилади. Шубҳасиз, фармасевтикада қўлланишга мўлжалланган моддаларнинг кристаллиги кенг қамровли бўлиши, шу билан бирга, кристаллик нуқсонлар ва аморф моддалар бир вақтнинг ўзида мавжуд бўлиши мумкин.
Оптик микроскопия. Моддаларнинг кристаллиги ёки кристалл эмаслиги поляризатион (қутбланган) микроскоп ёрдамида микроскопнинг буюм столи бурилишида иккиламчи нур синдириш ва ютилиш зоналари юзага келиши бўйича аниқланади. 4-расмда верапамил моддасининг икки ҳил намунасининг идентификатсиясини баҳолаш учун оптик микроскопия усулидан фойдаланиш мисоли кўрсатилган.
Download 0.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling