1- лаборатория машғулоти


Download 0.55 Mb.
bet4/5
Sana28.02.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1235765
1   2   3   4   5
Bog'liq
1-ЛАБОРАТОРИЯ МАШҒУЛОТИ. полиморфизм (1)

Еритмалар калориметрияси. “Еритмаларнинг калориметрияси қаттиқ модда учун энталпияни аниқлаш воситаси ҳисобланади. Синалаётган қаттиқ намунанинг эритма энталпиясидан ҳудди шу модданинг айнан ҳудди шундай шароитларда ушбу модданинг танлаб олинган стандарт намунаси эритмаси энталпияси айирмаси ёрдамида аниқланади. Одатда стандарт намуна, унинг юқори даражада қабул қилинган кристалланиши асосида танланганлиги сабабли, ушбу эритувчидаги қаттиқ синалаётган намунанинг энталпиясидан эритманинг энталпияси одатда алгебраиc жиҳатдан юқори (ендотермик кўп бўлган ёки экзотермик кам бўлган) бўлади. Шундай қилиб маълум даражада кристалланиш СИ бирлигида манфий кЖ/мол ёки Ж/г (Ж/кг дан катталиги ва хатолар эҳтимоли кўплигидан фойдаланилмайди) миқдорни ифодалайди. Стандарт намунанинг юқори кристаллигининг манфий қиймати, кўпгина намуналарнинг кристаллик даражаси стандарт намунага нисбатан пастлигидан далолат беради.
Яқин инфрақизил соҳада спектроскопия (НИР). Кристаллик даражасини аниқлаш учун яна бир усул полиморфизмни аниқлаш учун ҳам фойдали бўлган яқин инфрақизил соҳада спектроскопия (НИР) усули ҳисобланади. Яқин инфрақизил соҳада спект (НИР) кимёвий таркиб ҳамда физик ҳолат тўғрисидаги маълумотни сақлайди. Хона температурасида фойдаланиладиган ноинвазив, парчаланмайдиган усул ҳисобланади. НИР аморф криталл ҳолатлар ўзгаришини баҳолаш учун аҳамиятли ҳисобланади.
Инфрақизил соҳада абсорбсион спектофотометрия ва раман спектрометрияси. Кристаллик даражасини аниқлаш учун инфрақизил соҳада абсорбсион спектофотометрия ва раман спектрометрияси усуллари ишлатилади. Шунингдек, улар полиморфизмни аниқлаш учун фойдали ҳисобланади. ИҚ-спектр ва раман спектри ҳам кимёвий таркаб ва физик ҳолат бўйича маълумотарни сақлайди.
3-расмда верапамил моддасининг икки ҳил намунасининг идентификатсиясини баҳолаш учун ИҚ усулидан фойдаланиш мисоли келтирилган. Спектрлар “Смарт Перформер” ягона умумий ички акс эттириш (АТР) қўшимчаси билан жиҳозланган “Ниcолет 380” инфрақизил - Фуре спектрометрида қайд этилган.


Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling