№1 – м а ъ р у з а ўлчаш хатоси ҳАҚида тушунча. П л а н


Download 0.74 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/22
Sana30.04.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1416177
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   22
Bog'liq
2-семестр учун

№ 6 – 7– 8 М А Ъ Р У З А 
ЖОЙДА НУҚТА БАЛАНДЛИГИНИ ЎЛЧАШ
(НИВЕЛИРЛАШ) 
 
П Л А Н 
1. Нивелирлаш усуллари. 
2. Геометрик нивелирлаш усуллари: 
а) олдинга нивелирлаш 
б) ўртадан нивелирлаш 
в) оддий нивелирлаш 
г) мураккаб нивелирлаш. 
3. Ўртадан нивелирлашни афзалликлари. 
4. Нивелирлаш турлари. 
1. Нивелирлаш усуллари. 
Нуқтанинг баландлигини ўлчаш ѐки нивелирлаш йўли билан ер юзидаги 
нуқталарнинг бир-бирига ѐки бошланғич деб қабул қилинган сатхий юзага 
нисбатан баландлиги аниқланади. 
Қўлланиладиган усул ва асбобларга қараб нивелирлаш қуйидаги турларга 
бўлинади: 
1. Геометрик нивелирлаш. 
2. Тригонометрик нивелирлаш. 
3. Барометрик нивелирлаш. 
4. Механик нивелирлаш. 
5. Гидростатик нивелирлаш. 
6. Радио нивелирлаш. 
7. Стереофотограмметрик нивелирлаш. 
Геометрик нивелирлаш. 
Бу усулда бир нуқтанинг бошқа нуқтага нисбатан баландлиги горизонтал 
визирлаш нури бўйича рейкалардан бевосита саноқ олиш йўли билан 
аниқланади. Нивелирлашнинг бу усулида нивелирдан фойдаланилади. 
Геометрик нивелирлашда нуқталарнинг баландлиги, нивелирлашнинг бошқа 
турларига қараганда аниқроқ топилади. 
Геодезик таянч нукталарини ва план олиш нуқталарининг баландлигини 
аниқлашда, турли масштабда план олишда, инженерлик иншоотларининг 
лойихаларини тузишда, бу иншоотларни қуришда, шунингдек геологик 
қидирув ишларида, йирик инженерлик иншоотларининг чўкиши ва 
деформациясини аниқлашда ва шу каби бошқа ишларда геометрик 
нивелирлаш қўлланилади. 
Нивелирлаш усули ва асбоблари нуқталар баландлигининг қанчалик аниқ 
ўлчаниши зарурлигига қараб танланади. 



Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling