№1 – м а ъ р у з а ўлчаш хатоси ҳАҚида тушунча. П л а н
Download 0.74 Mb. Pdf ko'rish
|
2-семестр учун
, махсус чизма - ер массалари картограммаси тузилади (расм).
Бу чизмада квадратларнинг ҳар қайси учи ѐнига кўтармалар баландлиги ѐки ковланмалар чуқурлигини кўрсатувчи иш отметкалари ѐзиб қўйилади ҳамда кўтармаларни ковланмалардан ажратиб турадиган ва иш отметкалари нолга тенг бўлган чизиқ деб аталадиган чизиқ ўтказилади. Учларида бир хил ишорали иш отметкалари бўлган квадрталар соф ѐки бир жинсли, турли ишоралилари эса аралаш квадратлар дейилади. Квадратлар томонларида жойлашган иш отметкалари нолга тенг бўлган нуқталар ўрни турли ишорали ѐндош иш отметкалари орасини чизиғий интерполяция қилиш методи билан аниқланади. Ҳар қайси квадрат ѐки унинг бирор қисми учун ер қазиш ишлари (кўтармалар ва ковланмалар) ҳажми квадратлар усулида геометрия формулалари ѐрдамида ҳисобланади (асосининг юзаси ва учлар иш отметкаларининг ўртача арифметик қийматига тенг баландлиги маълум бўлган призманинг ҳажми). Бунда иш отметкаларининг ўртачасини ҳисоблашда нуқталар сонига иш отметкалари нолга тенг бўлган нуқталар ҳам киради. Алоҳида геометрик шаклларнинг ҳажмлари ҳисоблаб чиқилгач, кўтарма ва ковланмларнинг умумий ҳажми ҳисобланади ва ер қазиш ишлари баланси чиқарилади, яъни вертикал планировка қилишда грунтнинг ортиқлиги ѐки етишмаслиги аниқланади. Картограмма кўргазмали бўлиши учун кўтарма ва ковланмалар юзалари ҳар хил рангга бўяб қўйилади ѐки турли йўналишда штрих чизиқлар билан кўрсатилади. Лойиҳавий чизиқлар туширилгач ва иш отметкалари аниқлангач, профиллар бўйича ер қазиш ишлари ҳажми ,l 2 P P V 2 1 формула билан аниқланади, бу ерда V - икки параллел профил орасидаги кўтарма ѐки ковланманинг ҳажми; l - профиллар орасидаги масофа; Р 1 ва Р 2 - кўтарма ва ковланмалар контурларининг юзалари. Назорат саволлари: 1. Ер қазиш ишлари ҳажми қандай аниқланади ? 2. Ер ҳажми картограммаси нима ? 3. Лойиҳавий баландлик ҳисоблаш формуласи. Download 0.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling