1- маъруза. "Метрология, стандарглаштириш ва сертификатлаштириш" фанининг мақсад ва вазифалари


Download 4.66 Mb.
bet22/52
Sana04.10.2023
Hajmi4.66 Mb.
#1692067
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   52
Bog'liq
1-15.doc маъруа

3. Меъёрий ҳужжатларнинг экспертизаси
Норматив техник ва технологик ҳужжатларнинг экспертизаси ўлчашлар бирлилигини таъминлашнинг ажралмас қисми бўлиб, метрологик назоратнинг зарурий кўринишидир. Метрологик экспертиза - бу ўлчаши керак бўлган параметрларни танлаш, маҳсулот-ларни ишлаб чиқариш, синаш, эксплуатация, ремонти ва уларни амалдаги норматив ҳужжатлар талабларига мослиги бўйича техник ечимларнинг метрологик даражасини тахлил қилиш ва баҳолашдир. Ўлчашларни бажариш услубиятини метрологик экспертизаси – ўлчаш восиуталарини ва усулларини танлаш бахолаш ва тахлил, ўлчашларни ўтқазиш қоида ва операциялари ва уларнинг ЎБМ да мувофиқлигини ўрнатиш мақсади метрологик қўшилган талабларида аниқлаш.
ЎБМ лари хужжатлари давлат метрологик текширув ва назорати тадбиқ этиладиган доирада метрологик экспертизага давлат илмий метрологик марказларда ёки ЎБМ хужжатларини метарка экспертизасини ўтказишга ЎБМ аттестатлашга техник ваколатли ташкилотларга ўтказилади. Давлат метрология текшируви ва назорати тадбиқ этилмайдиган доирада қўлланилмайдиган ЎБМ хужжатлари эса, корхона ва ташкилотларга ўрнатилган таркибда метрологик экспертизадан ўтказилади. ЎБМ хужжат метрологик экспертиза ўтказишда метрологик синовларнинг тавсияларидан фойдаланилади.
Метрологик экспертизага тортилади:
Давлатлараро, Давлат, тармоқ ва Ўзбекистон информацион фондида регистрациядан ўтган ташкилотларнинг маҳсулот ва хизматларига бўлган стандартларнинг лойиҳалари;
• Раҳбарий ҳужжатларнинг лойиҳалари;
• Техник шартномаларнинг лойиҳалари;
• Импорт бўйича қабул қилинган маҳсулотларни синаш усуллари ва программаларнинг лойиҳалари;
• Ўлчаш воситаларини, шу жумладан стандарт намуналарини ишлаб чиқиш техникавий топшириқларининг лойиҳалари;
• ЎВ турини тасдиқлаш бўйича синов усуллари ва программаларнинг лойиҳалари;
• ЎВ ни қиёслаш усулини лойиҳалари ва бошқалар
Экспертизанинг қуйидаги хиллари ўрганилган:
–нормаллаштириш текшируви;
–келишишнинг тўлиқлиги;
–мажбурий талабларга мувофиқлиги;
–патент софлигига текшириш;
–очиқ чоп этилмайдиган маълумотлар;
–техник экспертиза;
–иқтисодий экспертиза;
–метрологик экспертиза;
–экологик экспертиза;
–терминологик экспертиза;
–ҳуқуқий экспертиза;
–нашриёт таҳрири;
–илмий-техникавий даражани баҳолаш
–Меъёрий ҳужжатлар экспертизасининг натижалари ихтиёрий шаклда тузилган далолатнома кўринишидаги эксперт хулоса билан расмийлаштирилади.
Далолатномада ўтказиладиган барча турдаги экспертиза натижалари акс эттирилади.
–Хулосада экспертиза объэктининг умумий тафсилоти қуйидагича ёзилади: "Меъёрий ҳужжат (меъёрий ҳужжат лойиҳаси) стандартлаштириш давлат тизими, ўлчашлар бирлигини таъминлаш давлат тизими, Ўзбекистон Республикаси сертификатлаштириш миллий тизими талабларига ва бошқа стандартлаштириш тармоқлараро тизимларига мувофиқ келади (мувофиқ
келмайди)".

Download 4.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling