1- маъруза. "Метрология, стандарглаштириш ва сертификатлаштириш" фанининг мақсад ва вазифалари
Download 4.66 Mb.
|
1-15.doc маъруа
- Bu sahifa navigatsiya:
- 9-маъруза. Стандартлаштириш мақсади атамалари ва усуллари Режа
- Таянч сўз ва иборалар
- Стандартлаштириш
Такрорлаш учун саволлар.
Улчашлар ноаниқлиги нима? Стандарт ноаниқлик нима? Улчашлар ноаниқлиги қандай баҳоланади? 4". Ноаниқликни баҳолаш жараёни неча босқичдан иборат? 9-маъруза. Стандартлаштириш мақсади атамалари ва усуллари Режа: 1. Стандартлаштириш мақсад ва вазифалари. 2. Асосий тушунча ва атамалар. 3. Стандартлаштиришнинг алоқа ва ахборотлаштириш соҳасидаги аҳамияти. 4. Стандартлаштириш бўйича Техник қўмитанинг соҳадаги фаолияти Таянч сўз ва иборалар: "Ўзстандарт", стандарт ноаниқлик, якуний ноаниқлик, қамров коэффициенти, ўлчашлар ноаниқлиги, стандарт, якуний ноаниқлик, қамров коэффициенти. Стандарт - бу кўпчилик манфаатдор томонлар келишуви асосида ишлаб чиқарилган ва маълум соҳаларда энг мақбул даражали тартиблаштирилган йўналтирилган хамда фаолиятнинг ҳар хил турларига ёки натижаларига тегишли бўлган умумий ва такрор қўлланиладиган қоидалар, умумий қонун-қоидалар, тавсиялар, талаблар ва усуллар, белгиланган ва тан олинган идора томонидан тасдиқланган меъёрий ҳужжатдир. Стандартлар фан, техника ва тажрибаларнинг умумлаштирилган натижаларига асосланган ва жамият учун йўналтирилган бўлиши керак. Стандартлаштириш деганда мавжуд ёки бўлажак масалаларга нисбатан умумий ва кўп марта татбик этиладиган талабларни белгилаш оркали маълум соxада энг макбул даражада тартиблаштиришга йўналтирилган илмий-техникавий фаолият тушунилади. Бу фаолият стандартларни ва техникавий талабларни ишлаб чикишда, нашр этишда ва татбик килишда намоён бўлади. Стандартлаштиришнинг муxим натижалари одатда маxсулот, жараён ва хизматларнинг белгиланган вазифага мос келиши, савдодаги говларни бартараф килиш xамда илмий-техникавий xамкорликка кўмаклашишда намоён бўлади. Стандартлаштиришнинг асосий максадлари куйидагилардан иборат: - маxсулотлар, ишлар ва хизматларнинг (кейинги ўринларида маxсулотлар деб юритилади) аxолининг xаёти, саломатлиги ва мол-мулки, атроф-муxит учун хавфсизлиги, ресурсларни тежаш масалаларида истеъмолчиларнинг ва давлатнинг манфаатларини xимоя килиш; - маxсулотларнинг ўзаро бир - бирининг ўрнини босишини ва бир-бирига монандлигини таъминлаш; - фан ва техника тараккиёти даражасига, шунингдек, аxоли ва халк хўжалигининг эxтиёжларига мувофик маxсулотларнинг сифати xамда ракобатбардошлигини ошириш; - ресурсларнинг барча турларини тежашга, ишлаб чикаришнинг техникавий-иктисодий кўрсаткичларини яхшилашга кўмаклашиш; - ижтимоий-иктисодий, илмий-техникавий дастурлар ва лойиxаларни амалга ошириш; - табиий ва техноген фалокатлар ва бошка фавкулотда вазиятлар юзага келиши, хавф-хатарни xисобга олган xолда халк хўжалиги объектларининг хавфсизлигини таъминлаш; - истеъмолчиларни ишлаб чикарилаётган маxсулотлар номенклатураси ва сифати тўгрисидаги тўлик ва ишонарли ахборот билан таъминлаш; - мудофаа кобилиятини ва сафарбарлик тайёргарлигини таъминлаш; - ўлчашларнинг ягоналигини таъминлаш; Стандартлаштиришнинг асосий вазифалари: - истеъмолчи ва давлатнинг манфаати йўлида маxсулотнинг сифати ва номларига нисбатан энг макбул талабларни кўйиш; - давлат, республика фукаролари ва чет эл эxтиёжи учун тайёрланган маxсулотга керакли талабларни белгиловчи меъёрий xужжатлар тизимини ва уни ишлаб чикиш коидаларини яратиш, ишлаб чикиш ва кўллаш, шунингдек xужжатлардан назорат килиш; - стандарт талабларининг саноати ривожланган чет мамлакатларнинг халкаро, минтакавий ва миллий стандартлари талаблари билан уйгунлашувини таъминлаш; - бир-бирига мослигининг барча (конструктив, электрик, электромагнитли, информацион, дастурли ва бошкалар) турларини, шунингдек маxсулотнинг ўзаро алмашинувчанлигини таъминлаш; - параметрик ва турлар ўлчови каторларини, таянч конструкцияларни, буюмларнинг конструктив жиxатдан бир хил килинган модуллашган блоки таркибий кисмларини аниклаш ва кўллаш асосида бирхиллаштириш; - маxсулот, унинг таркибий кисмлари, буюмлари, хом-ашё ва материаллар кўрсаткичлари ва тавсифларининг келишиб олиниши ва богланиши; - материал ва энергия сигимини камайтириш, кам чикинди чикарувчи технологияларни кўллаш; - маxсулотнинг эргономик хоссаларига талабларнинг белгиланиши; - метрологик меъёр, коида, низом ва талабларнинг белгиланиши; - стандартлаштириш бўйича халкаро тажрибадан фойдаланишни кенг авж олдириш, мамлакатнинг халкаро ва минтакавий стандартлаштиришда иштирок этишини кучайтириш; - хорижий мамлакатларнинг талаблари Ўзбекистон Республикасининг халк хўжалиги эxтиёжларини кондираолган xолларда уларнинг халкаро, минтакавий ва миллий стандартларини мамлакат стандартлари ва техникавий шартлари тарикасида тўгридан - тўгри кўллаш тажрибасини кенгайтириш; - технологик жараёнларга талабларни белгилаш; - маxсулотни стандартлаштириш ва унинг натижаларидан фойдаланиш соxасида халкаро xамкорлик килиш юзасидан ишларни ташкил килиш; - техника-иктисодий ахборотни таснифлаш ва кодлаш тизимини яратиш ва жорий килиш; - синовларни меъёрий-техника жиxатидан таъминлаш, маxсулот сифатини сертификатлаштириш, баxолаш ва назорат килиш; Download 4.66 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling