1- маъруза. "Метрология, стандарглаштириш ва сертификатлаштириш" фанининг мақсад ва вазифалари
Download 4.66 Mb.
|
1-15.doc маъруа
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч сўзлар
10-маъруза. Стандартлаштириш давлат тизими ва “Стандартлаштириш тўғрисида” ги қонуни
Режа: 1.Стандартлаштириш давлат тизими 2.Стандартларнинг турлари ва тоифалари 3. Стандартлаштиришнинг асосий тамойиллари 4. Стандартлаштиришнинг усуллари Таянч сўзлар: стандартлаштириш давлат тизими, давлат стандаоги, раҳбарий ҳужжат, йўриқнома. 1. Стандартлаштириш давлат тизими (СДТ) Республикамизда стандартлаштириш жараёни 3 босқичдан иборат: атамаларни стандартлаштириш; ўлчовларни, ўлчаш ва синов ускуналарини ва уларни конструкцияга ва маҳсулот технологиясига боғлаб стандартлаштириш; маҳсулотнинг ўзини стандартлаштириш». ИСО/МЭК томонидан яратилган консультатив кенгаш техника ривожининг йўналишини қуйидагича тавсия қилади: стандартларни яратишда ва уларни келишишда янги механизмларни яратиш; ҳаражатларни илк тадқиқотларга ва реал истиқболга эга бўлган техникавий ютуқларга тўпламоқ; бор техникавий қўмиталарнинг илмий тадқиқот, тажрибавийконструкторлик ишларини шу жумладан экология соҳасидаги ишларни, эътиборга олган ҳолда янги режали ишларни яратиш; етакчи мутахассислар бошчилигидаги ўтказиладиган семинарлар, илмий маърузалар шаклидаги иккиламчи механизмлардан фойдаланиш; саноатнинг юқори раҳбарлари орасида янги ғояларни тарғибот қилишга эътиборни қаратмоқ. Мана шунинг учун стандартлаштиришда атамаларни бир ерга тўпламоқ, улар асосида таърифлар яратмоқ ва ниҳоят бу соҳада стандартлар яратмоқ ҳозирги куннинг талаби, иқтисодиётни ривожлантиришнинг долзарб масалалари ҳисобланади. Шу мақсадда стандартлаштириш соҳасидаги атамаларни гўплашда халқаро стандартлаштириш ташкилотининг хѵжжатларига, собиқ Иттифокдаги маълумотларга, шунингдек, ўзбекистон Реснубликасида илк яратилган ҳужжатларга му-рожаат этилди. Бу соҳадаги асосий тушунчалар 61 атамадан иборат бўлиб, уларнинг моҳияти кетма-кетлиги бўйича маълум тартибда жойлаш-тирилиб, ҳозирги вақтда чои этилган ЎзРСТ 1.10-93 "Ўзбекистон Республикасининг стандартлаштириш давлат тизими. Асосий ата-малар ва таърифлар" стандарти яратилди. Стандартлаштириш соҳасидаги бир қанча асос бўлувчи ҳужжатлар Узстандарт агентлиги ҳузуридаги стандартлаштириш, метрология, сертификат-лаштириш институти. (СМСИТИ) да яратилмоқда. Булар қаторига дастлабки стандартлар Ўз РСТ 1.0-92, Ўз РСТ 1.1-92, Ўз РСТ 1.2-92, Ўз РСТ 1.3-92 ва бошқалар киради. Ўз РСТ 1.0-92 "Ўзбекистон Республикаси стандартлашти-риш давлат тизими. Асосий қоидалар" бўйича стандартлаштириш-нинг моҳияти, мақсад ва вазифалари ҳамда қўлланиладиган асосий тушунчалар билан олдинги маърузамизда танишиб чивдик. Мазкур стандарт стандартлаштиришнинг асосий вазифа ва мақсадиии, стандартлаштириш ишларининг ташкил этилиши ва асосий қонун-қоидаларини, меъёрий ҳужжатларнинг тоифасини, стандартлар турларини, халқаро ҳамкорлик бўйича асосий қоидаларни, стандартлар ва гехникавий шартларнинг қўлланишини, стандартларга ва ўлчаш воситаларига нисбатан давлат назоратини белгилайди. Download 4.66 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling