1- маъруза. "Метрология, стандарглаштириш ва сертификатлаштириш" фанининг мақсад ва вазифалари


Download 4.66 Mb.
bet34/52
Sana04.10.2023
Hajmi4.66 Mb.
#1692067
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   52
Bog'liq
1-15.doc маъруа

1. Системалик ва комплекслилик. Комплекслилик-бу мураккаб системадаги барча элементларнинг мувофиқлилигидир.
2. Динамиклик ва стандартлаштиришнинг ўсувчанлиги. Стандартлар фан ва техникадаги юз бераётган ўзгаришларга «адаптация», яъни мослашиши керак. Стандартлаштириш бўйича халқаро ташкилоти «ИСО»нинг стандартлари ўсувчандир.
3. Стандартлаштиришнинг самарадорлиги - бу норматив ҳужжат қўлланилганда иктисодий ёки ижтимоий самара беришидир, яъни стандартлаштиришга сарфланган бир сумнинг ўн сум фойда келтиришидир.
4.Стандартларни ишлаб чиқишнинг устиворлиги бу устиворлик товар ва хизматларнинг ўзаро мувофиқлиги, алмашувчанлиги ва хавфсизлигини таъминлашдир.
5. Уйғунлаштириш тамойили - бу халқаро савдода тўсиқ бўлмайдиган уйғунлашган стандартларни ишлаб чикишдир.
б.Афзаллик тамойили. Бу тамойил афзалроқ сонлар қаторидан фойдаланишга асосланган булиб, улардан буюм, ускуналарнинг номенклатурасини камайтиришда фойданилади.

2. Стандартлаштиришнинг усулларини санаб ўтамиз:


1. Унификация:
а) системалаштириш;
б) классификация ёки таснифлаш;
2. Симплификация;
3. Типизация ёки турларга ажратиш;
4. Селекция ёки танлаш;
5. Оптималлаш (оптимизация);
6 Агрегатлаш (агрегитирование)
Унификация - стандартлаштириш шакли булиб, икки ёки ундан ортиқ ҳужжатларни (техник шартларни) бирлаштиришдир ва бу ҳужжат билан регламентланган буюмни истеъмолда ўзаро алмаштириш мумкин бўлганлиги, албатта, назарда тутилган бўлиши керак.Бошқача қилиб айтганда, унификация- бу бир хил функционал йуналишда бўлган бир турдаги деталъ ва агрегатлар сонини рационал қисқартириш бўйича фаолиятдир. Махсулотни унификациялаш коэффициенти Кп мавжуд бўлиб, у қуйидаги ифода билан келтирилади:
Кn = n-n0 / n×100.
Бу ерда: n-буюмдаги деталлар сони бўлиб, унга стандарт, унификациялашган хамда умуммашинасозлик, тармоқлараро ва тармоқда қўлланиладиган деталлар киради. n0-оптимал деталлар сони;
а) системалаштириш- бу буюмлар, ходисалар ва тушунчаларни аниқ тартиб ва кетма-кетликда жойлаш бўлиб, фойдаланишга қулай бўлган тизимни яратади. Масалан, бу тизимдан энциклопедик ва политехник маълумотномалар ва библиографияларда фойданилади. ОКП - общероссийский классификатор промышленной и селъскохозяйственной продукции. Машиналарнинг ўлчамлари ва параметрларини хамда уларнинг деталлари ва кисмлари системалаштириш учун афзалроқ сонлар қатори фойдаланилади.
б) классификация- бу буюм, ходиса ва тушунчаларни класслар, разрядларга, уларнинг умумий белгиларига боғлиқ холда жойланишидир. Масалан, УДК- универсалъная десятичная классификация гуманитар ва техникавий адабиётларни индекслар билан рубрикалашнинг халқаро тизими сифатида қабул қилинган. Масалан, УДК62- техника, УДК621-умумий машинасозлик ва электроника, УДК62,3- электротехника ва бошқалар.
Симплификация - стандартлаштиришнинг шакли бўлиб, буюмларнинг тури ва бошқа турли кўринишларининг микдорини қараётган вақтдаги мавжуд талабларгача камайтиришдир. Симплификация объектларига ҳеч қандай техникавий мукаммаллаштиришлар киритилмайди.
Типизация - бу кўп сонли ва кўп турдаги машина, прибор, инструмент ва бошқалардан ўз сифати бўйича рационал бўлган ва ўз тартибида умумий деталлар бўлганларини танлашдир. Мақсади буюмларнинг кўпхиллигини ликвидация қилишдир.
Стандартлаштириш объектларини танлаш (селекция). Бу ишлаб чиқаришнинг давом эттирилиши мақсадга мувофиқ деб топилган конкрет объектларни танлаш.
Оптимизация- бу оптимал бош параметрларни хамда сифат ва тежамкорликнинг бошқа барча кийматларини топишдир.
Агрегатлаш - бу алоҳида унификациялашган стандарт узелларидан машина, прибор ва жиҳозларни яратиш усулидир. Масалан, 15 та размерли мебелъ матлари ва 3 та размерли (ўлчамли) стандарт яшиклари. Бу элементларнинг турли комбинациялари - 52 кўринишдаги мебел олиш имкониятини беради.

3. Стандартлаштириш, метрология ва сертификациялаш бўйича фаолиятнинг асосий максади товар ва хизматлар сифатини таъминлашдир. Стандартлаштириш объектлари бўлиб маҳсулот, процесс (жараён) ва хизматлар ҳисобланади. Қуйида стандартлаштиришнинг барча даражадаги объектларини келтирамиз:



Download 4.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling