1- маъруза. "Метрология, стандарглаштириш ва сертификатлаштириш" фанининг мақсад ва вазифалари
Download 4.66 Mb.
|
1-15.doc маъруа
- Bu sahifa navigatsiya:
- В хил бўйича (ноаниқпикни) баҳолаш
Стандарт ноаниклик: стандарт оғиш сифатида ифода этилган ўлчаш натижасининг ноаниқлиги.
А хил бўйича (ноаникликни) баҳолаш: Қатор кузатувларни статистик таҳлил қилиш йўли билан ноаниқликни баҳолаш методи. В хил бўйича (ноаниқпикни) баҳолаш: Қатор кузатувларни статистик тахлил қилишдан фарқ қилувчи усуллар билан ноаниқликни баҳолаш методи. Тўлиқ ноанинлик: Чегарасида ўлчанаётган катталикка етарли асос билан қўшиб ёзилиши мумкин бўлган қийматлар тақсимотининг катта қисми жойлашган ўлчаш натижаси атрофидаги оралиқни аниқловчи катталик. Изоҳпар Тақсимотнинг бу қисмига қамров эҳтимоли ёки оралиқ учун ишонч даражаси сифатида қаралиши мумкин. Тўлиқ ноаниқлик, шунингдек, умумий ноаниқлик деб ҳам аталиши мумкин. цамров коэффициенпги: Тўлиқ ноаниқликка эришиш учун якуний стандарт ноаниқликнинг кўпайтирувчиси сифатида фойдаланиладиган сон билан ифодаланган коэффициент. кузатиб бориш: Белгиланган ноаниқликларга эга бўлган солиштиришлар-нинг ажралмас занжири воситасида мувофиқ эталонлар, кўпинча миллий ва халқаро эталонлар билан алоқа ўрнатиш имкониятидан иборат бўлган ўлчаш натижалари ёки эталон қийматларининг хоссалари прецизионлик: Синовларнинг келишклган шароитларда олинган мустақил натижаларининг бир бирига яқинлиги. Изохлр 1. Прецизионлик фақатгина тасодифий хатоликларнинг тақсимланишига боғлиқ ва ўлчанаётган катталикнинг ҳақиқий ёки қабул қилинган қийматига боғлиқ эмас. Микдорий прецизионлик кўпинча ноаниқлик сифатида ифодаланади ва синов натижаларининг стандарт оғиши кўринишида ҳисобланади. Камроқ прецизионликка кўпроқ стандарг оғиш мувофиқ келади. «Синовларнинг мустақил натижалари» ифодаси, бу натижалар худди шу ёки айнан ўхшаш синов объекхларидан олинган қандайдир аввалги натижалар таъсир кўрсатмайдиган тарзда олинганлигини билдиради. Прецизионликнинг миқдорий тавсифлари ҳал қилувчи тарзда келишилган шартларга боғлиқ. СИ: Халқаро бирликлар тизими CO: Стандарт намуна МВИ: Ўлчашларни бажариш методикаси Умумий қоидалар Методлар яроқпшшгини баҳолаш Изоҳ - Бу ерда ва бундан кейин метод (методлар) дейилганда ўлчашларни бажариш методикалари ва синовлар методикалари тушунилади. Амалиётда эскирган ўлчашлар учун қўлланиладиган аниқ мақсаднинг методларини кўпроқ уларнинг яроқлилигини баҳолаш бўйича тадқиқотлар жараёнида белгиланади. Бундай тадқиқотларнинг натижалари методларнинг умумий тавсифнома-лари бўйича қам, унга таъсир этувчи алоҳида факторлар бўйича ҳам ахборот беради ва бу ахборотдан ноаниқликни баҳолашда фойдаланиш мумкин. Изоҳ - Методлар яроқлилигини баҳолаш (validation of methods) чет элда қабул қилинган ўлчашлар сифатини таъминлаш тизимининг муҳим ташкил этувчнси бўлиб ҳисобланади. «Validation» атамаси тегишли тушунчаларнинг турли мазмуни сабабли миллий метрологияда қабул қилинган «аттестатлаш» атамаси билан тенг маънога эга эмас. Қонуний метрология процедураси сифатида амалга ошириладиган методикаларни аітестатлаш методиканинг унга қўйилган метрологик талабларга мувофиқлигини ўрнатишни мақсад қилиб қўяди. Бунда диққат марказида олинган натижалар хатоликларининг тавсифномалари бўлади. Методнинг яроқлилигини баҳолаш одатда самарадорликнинг қатор кўрсаткич-ларини белгилашдан (топиш ва аниқлаш чегараси, селективлик/спецификлик, яқинлашиш ва қайта ишлаб чиқариш, барқарорлик ва бошқалар) ва улар асосида аниқ ўлчаш масаласини ечиш учун методнинг яроқлилигини муҳокама қилишдан иборат бўлади. Яроқлиликни баҳолаш бўйича тадқиқотлар натижаларидан ноаниқликни (хатолик гавсифномаларини) топишда фойдаланиш мумкин. Методнинг яроқлилигини баҳолаш бўйича тадкиқотлар самарадорликнинг умумий кўрсаткичларини аниқлаш мақсадига эгадир. Уларни методни ишлаб чиқиш ва унинг лабораториялараро . тадқиқоти жараёнида ёки ички лаборатория тадқиқоти дастурига риоя этган ҳолда белгилайдилар. Хатоликнинг ёки ноаниқликнинг алоҳида манбалари одатда прецизионликнинг умумий тавсифлари билан солиштирилганда аҳамиятлироқ бўлганидагина кўриб чиқилади. Бунда тиргак таҳлил натижаларига тегишли тузатишларни киритишдан кўра, муҳим самараларнинг аниқланиши ва йўқотилишига қилинади. Бу потенциал муҳим таъсир ўтказувчи факторлар умумий прецизионлик билан солиштирилганда аҳамиятлиликка белгиланганда, текширилганда бу факторларга эътоборсизлик билан қараш ҳолатига олиб келади. Бу шароитларда тадқиқотчилар кўпчилиқ тартибли самараларнинг аҳамиятсизлиги исботи ва қолган аҳамиятли самараларнинг баъзи баҳоланишлари билан бир қаторда умумий самарадорлик кўрсаткичларига эришадилар. Методлар яроқлилигини баҳолаш бўйича тадқиқотлар одатда қуйида-ги тавсифномаларнинг баъзилари ёки барчасининг аниқланишини ўз ичига олади: Download 4.66 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling