1- маъруза. "Метрология, стандарглаштириш ва сертификатлаштириш" фанининг мақсад ва вазифалари


-маъруза. Модда ва материалларнинг таркиби ва хоссаларининг стандарт намуналари. Ўлчашларни бажариш методикаси


Download 4.66 Mb.
bet21/52
Sana04.10.2023
Hajmi4.66 Mb.
#1692067
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   52
Bog'liq
1-15.doc маъруа

6-маъруза. Модда ва материалларнинг таркиби ва хоссаларининг стандарт намуналари. Ўлчашларни бажариш методикаси.
Режа.
1.Модда ва материалларнинг таркиби вахоссаларининг стандарт намуналари.
2. Ўлчашларни бажариш методикаси
3. Меъёрий ҳужжатларнинг экспертизаси


Таянч сўзлар: ўлчаш объекти, ўлчаш усули, ўлчаш воситаси, ўл^ов, ўлчаш асбоби.
Модда ва материалларнинг таркиби вахоссаларининг стандарт намуналари
Стандарт намуналар (СН) Ўзбекистон ўлчашлар бирлилигини таъминлаш тизими (ЎзЎБТТ) нинг таркибий қисми ҳисобланади. Ўлчаш бирлилигини таъминлаш мақсадларида СН қуйидагилар учун қўлланилади:
• Ўлчаш воситалари (ЎВ) ни қиёслаш, калибрлаш, метрологик аттестатлаш, даражалаш, шунингдек уларни синашда, шу жумаладан турини тасдиқлаш мақсадида метрологик тафсилотларини текшириш учун;
• ЎБМ ни метрологик аттестатлаш;
• ЎБМ дан фойдаланиш жараёнида уларнинг хатоликларини ўзларида ўрнатилган алгоритмларга мувофиқ текшириш;
• метрологик текширувнинг бошқа турлари учун қўлланилади. Ўлчашларнинг баъзи турларида СН текшириш схемаси таркибига эталон (Ўлчашлар намунавий воситаси) сифатида кириши ва мос қиёслаш схемасида ўрнатилган тартибда бирликнинг ўлчамини узатиш учун қўлланилиши мумкин.
Стандарт намуна тан олиш даражаси ва қўлланиш доирасига қараб қуйидаги тоифаларга ажралади:
• давлатлараро СН (ДАСН);
• давлат (сертификатлаштирилган) СН (ДССН);
• ишлаб чиқарувчининг СН (КСН).
• Давлат (сертификатлаштирилган) стандарт намуналари қуйидагича белгиланади:
• Ўз ДСН – Ўзбекистон давлат стандарт намунаси.
• Ишлаб чиқарувчининг стандарт намуналари учун:
• Ўз ИЧСН – Ўзбекистон ишлаб чиқарувчининг стандарт намунаси


  1. Ўлчашларни бажариш методикаси

Ўлчашларни бажариш методикаси – бу ҳужжатлаштирилган операция ва қоидалар бирлашмаси бўлиб, уларни бажариш кафолатланган аниқликдаги ўлчаш натижалари олишни таъминлайди. Ўлчашларни бажариш методикасига асосий талаблар Ўз ДСт 8.016:2002 "Ўз ЎДТ.
Ўлчашларни бажариш методикалари. Асосий низомлар" да ўрнатилган.
Ўлчашларни бажариш методикаси метрологик аттестацияга тортилади.
Ўлчашларни бажариш методикаси Ўзстандарт томонидан тасдиқдан ва давлат реестридан ўтгандан кейин қўлланилади.
Ўлчашларни бажариш методикаси – метрологик назорат ва текширув объэктлари ҳисобланади.

Download 4.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling