1- мавзу индивидуал ривожланиш биологияси фанининг тарихи


Download 150.04 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/4
Sana02.11.2023
Hajmi150.04 Kb.
#1739887
  1   2   3   4
Bog'liq
8 (1)



1- МАВЗУ 
Индивидуал ривожланиш биологияси фанининг тарихи. 
Режа: 
1. 
Индивидуал ривожланиш биологияси фанининг тарихи
ва бўлимлари. 
2. 
Эмбрионни ўрганиш усуллари
Индивидуал ривожланиш биологияси фани зигота ҳосил 
бўлишидан организмнинг табиий ўлимигача бўлган даврининг
умумий қонуниятларини ўрганади. 
Эмбриология фани зиготадан эмбрион ривожланиб туғилгунча 
бўлган даврда содир бўладиган биологик жараёнларни ўрганади
эмбриология грекча эмбрио- куртак, муртак, эмбрион; логос - фан, 
таълимот деган маънони билдиради. Зигота грекча зиготес - бирга 
қўшилган, деган маънони билдиради. Жинсий ҳужайраларнинг 
ўзаро қўшилиб, битта ҳужайра ҳосил қилиши зигота ҳисобланади. 
Онтогенез зигота ҳосил бўлишидан табиий ўлимгача бўлган 
даврни ўрганади. 
Демак, эмбриология фани организм ривожланишининг бир 
қисмини, яъни эмбрионал ривожланиш қисмини ўрганса, 
индивидуал ривожланиш биологияси фани онтогенезнинг ҳамма 
қисмини ўрганади. Шунга кўра, индивидуал ривожланиш 
биологияси фани эмбриология фанига нисбатан анча кенг
маънодаги фандир. 
Индивидуал ривожланиш биологияси фани 1975 йилдан 
бошлаб университетларнинг биология ихтисослигида алоҳида
фан сифатида ўқитила бошланди. Бу ном эса яқинда пайдо бўлди. 
Илгарилари бу фан "Умумий эмбриология", "Ҳайвонлар 
эмбриологияси", "Солиштирма эмбриология" деб номланар эди. 
Кейинги йилларда бу фанни "Онтогенез биологияси", 
"Онтогенетика", " Индивидуал ривожланиш биологияси", 
"Ривожланиш физиологияси", " Ривожланиш биологияси",
"Тараққиёт биологияси" номлари билан аташ тавсия этилмоқда. 


Бу номламинг кўпчилиги индивидуал ривожланишнинг айрим
томонларини ўз ичига олганлиги учун ҳозирча "индивидуал 
ривожланиш биологияси" атамаси кўпчилик ўқувчилаига
тушунарли бўлмоқда. 
Бу фан экспериментал эмбриология, молекуляр биология, 
генетика, ситология фанларининг ютуқлари асосида пайдо бўлди. 
Индивидуал 
ривожланиш 
биологияси 
фанининг вазифаси 
организмларда содир бўладиган морфологик, физиологик,
биқкимёйий, - генетиc жараёнларни ўрганиш, тараққиётни 
бошқариш омиилари ва механизмларини аниқлашдан иборат. 
Чунки бу фан синтетик характерга эга бўлиб, ана шу фанлар
ютуқлари асосида онтогенезнинг умумий қонуниятини яратади
ва уни бошқариш йўлларини ишлаб чиқади. Онтогенезни
бошқариш ветеринария, тиббиёт фанлари учун муҳим 
аҳамиятга эга бўлиб, янги нав, зот ва штаммлар яратиш учун
муҳим манба ҳисобланади. Бундан ташқари, ген ва ҳужайра 
инженерияси асосида ирсий материални ўзгартириш ва янги 
формалар яратиш мумкин. 

Download 150.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling