1- мавзу индивидуал ривожланиш биологияси фанининг тарихи


Download 150.04 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/4
Sana02.11.2023
Hajmi150.04 Kb.
#1739887
1   2   3   4
Bog'liq
8 (1)

Бўлимлари. Бу фан иккита бўлимдан иборат. 
I. Эмбриология-эмбрион тараққиётини ўрганади. Бу бўлим 
ҳам иккита соҳага бўлинади: 
И. Умумий эмбриология- эмбрион ривожланишининг 
умумий қониуииятларини ўрганади ва бир қанча тармоқларга
бўлинади: 
а. Тасвирий эмбриология. У қадимдан маълум бўлиб , 
эмбрионнинг тузилишини ўрганади, яъни тасвирлайди. 
б. Солиштирма эмбриология - турли систематик гуруҳлар 
эмбрионал ривожланишини бир-бирига солиштириб ўрганади ва 
тегишии умумбиологик қонуниятларни яратади. 
в. Экспериментал эмбриология - эмбрион ривожланишини
ёки унинг маълум даврларини тажрибалар асосида ўрганади. 
г Тератология эмбрион - ривожланиш даврида содир
бўладиган бузилишларни ўрганади. 
д. Биокимёвий эмбриология - эмбрион ривожланиш даврида 


содир бўладиган биокимёвий жараёнларни ўрганади. 
е. эволюцион эмбриология - эмбрионнинг келиб чиқиши ва 
эволюсиясини ўрганади. 
ё. Кўпайиш биологияси - гаметалар ҳосил бўлиши, кўпайиш
механизми каби жараёнларни ўрганади. 
2. Хусусий эмбриология - маълум бир систематик гуруҳга
мансуб ҳайвонлар ёки ўсимликларнинг эмбрион ривожланишини 
ўрганади, одам эмбриологияси, сут эмизувчилар эмбриологияси
қушлар эмбриологияси шулар жумласидандир. 
ИИ. Индивидуал ривожланиш биологияси фанининг
иккинчи бўлими эмбрионнинг туғилишидан табиий ўлимигача
бўлган даврини цитология, гистология, анатомия, физиология
ва бошқа биология фанлари нуқтаи назаридан ўрганади. 
Индивидуал ривожланиш биологияси фанининг
тарихи 
 
Жинсий ҳужайралардан йирик организмлар қандай пайдо 
бўлади? Бу саволга жавоб излаш эрамиздан анча олдин бошланган. 
Муртакни ўрганишга оид дастлабки малумотлар ҳиндларнинг 
эрамиздан олдинги ВИИ асрда ёзилган "Ҳаёт китоби" номли 
асарида баён этилган, яъни ривожланиш муртакдан бошланади, деб 
тушунтирилган. 
Аристотел (ер.ав. 384-322) муртакни ўрганишга биринчи 
бўлиб киришди. У кўплаб ҳайвонларнинг эмбрионини, жумладан, 
товуқ тухумини ҳар хил ривожланиш босқичларида очиб, товуқ 
эмбриони юраги, акула, каракатица ривожланишини, асаларида 
партеногенезни, одам эмбрионини ўрганди. Буланинг ҳаммаси 
тарихий аҳамиятга эга бўлмаса-да, фан тараққиёти учун муҳим 
аҳамиятга эга болди. 
Гиппократ
(ер.ав.460-377) нинг "икки уруғлик" назариясига 
кўра, эмбрион урғочи ва эркак жинсий ҳужайраларининг ўзаро 
қўшилишидан ҳосил бўлади (аммо ўша даврда жинсий ҳужайралар 
номаълум эди). Унинг фикрича, эмбрион тухумдан бирданига 


ҳосил бўлади. Бу фикрлар преформизм назарияси ҳолида 
шакилланиб, ХВИИ-ХВ асрларга келиб ҳукмрон бўлди. 

Download 150.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling