1- мавзу Интерактив журналистика келиб чикиш тарихи ва асосий тамойиллари


Аудитория фикрини урганишда социлогик тадкикотлар ва анкеталарнинг ахамияти


Download 129.5 Kb.
bet3/7
Sana04.02.2023
Hajmi129.5 Kb.
#1161340
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1 Interaktivjurna

Аудитория фикрини урганишда социлогик тадкикотлар ва анкеталарнинг ахамияти. Турли мавзудаги социологик тадқиқотлар республиканинг барча вилоятларида ўтказилади. Вилоятлар ва пойтахтдан Узбекистон Миллий телерадиокомпаниясига келган хатлар, аввал « Социологик тадкикотлар ва хатлар билан ишлаш » булимига юборилиб, ҳар бири рўйҳатдан ўтганидан кейин таҳририятларга тарқатилади. Радиода , масалан, бевосита мулоқотли эшиттиришлар йўлга қўйилгунга қадар хатлар тингловчилар фикрларини намоён қилувчи ягона восита бўлган. Аммо бугунги кунда ҳам муҳарририятларга, эшиттириш муаллифларига ёзилган хатлар энг ишонарли ва аниқ социологик тадқиқотларнинг бир қисми сифатида эътироф этилади. Бўлим ходимлари республика бўйича хизмат сафарларига чиқиб, турли мавзудаги сўровлар олиб боришади, тингловчилар фикрларини ўрганишади.
2003 йил январ, феврал ойларида Ўзбекистон Радиосига келган хатлар якунлари қуйидагилардан иборат. 1. Январ, феврал ойларида энг кўп миқдордаги хатлар «Ёшлар» радиоканалига келиб тушган. Бунда январ ойида 510 та, феврал ойида 479 та хатни ташкил қилган. Иккинчи ўринни «Машъал» радиоканали эгаллаган. Унда январ ойида 189 та ва феврал ойида 169 та келган. Сўнг «Тошкент» студияси, «Ўзбекистон» радиоканалининг «Ижтимоий–сиёсий эшиттиришлар» бош муҳарририяти, «Иқтисодиёт ва ислоҳот» бош муҳарририяти, «Ахборот» бош муҳарририятига келган хатлар сон кўрсаткичларини эътироф этишимиз мумкин.
Хатларни таҳлил қилар эканмиз, Ўзбекистон Радиосининг доимий тингловчилар ёши ўртача 30 – 60 ёшдагиларни ташкил этганини кўришимиз мумкин. Таҳлил натижаларига кўра, тингловчилар радиони асосан кечқурун ва тонгда тинглашлари аниқ бўлди. Олиб борилган тадқиқотлар натижаларига кўра, оммавий ахборот воситалари (ОАВ) ичида радио телевидениедан кейин иккинчи ўринда ўз самарадорлигини кўрсатган. Сўровга кўра 30 фоиз тингловчилар радиони ҳуш кўришар экан. Ўзбекистон Радиосининг «Ёшлар» радиоканалини 60% ва «Ўзбекистон» радиоканалини 20% тингловчилар эшитишар экан. Республикада фаолият юритаётган мустақил радиостанциялар билан қиёслаганда 12% мухлислар «Ўзбекистон» радиоканалини ва 32% тингловчилар «Ёшлар» радиоканалининг эшиттиришларини тинглашни хуш кўришар экан. ОАВнинг тезкорлиги бўйича олиб борилган сўровномаларда 31,5% респондентлар жавоб бермаган, 26,4 % мухлислар Россиянинг «Время», «Вести» ахборот – таҳлилий кўрсатувларини танлашган. Ахборот–таҳлилий материалларнинг ҳаққоний ва холис баҳосини қайси манбадан олишлари ҳақидаги ўтказилган сўровда респондентларнинг 44,0% жавоб беришга қийналишган. Аммо уларнинг 33,9% «Би–Би-Си» радиостанциясини кўрсатишган. Респондентларнинг 37,1% ҳориж радиостанцияларни дунё янгиликларини билиб олиш учун тинглашларини маълум қилишган. Уларнинг 39,7% бу саволга жавоб бермаган. Интерактив телевидениега нисбатан радиодаги жонли мулокотларда мухлиснинг анонимлиги сакланиши радиони энг демократик оммавий ахборот воситалардан бири эканлигига далил булади. Нима учун айнан радио? Чунки телевидениеда ташки куриниш мухлисга анонимлик беролмайди. Никоб остига кириб эфирга чикиш холатлари бор ( Масалан, Россиялик журналист Владимир Познернинг «Никобдаги одам» ток -шоуси), аммо улар уз самарасини бермагани учун жуда киска вакт давомида эфирга узатилган. Юз кузи булмаса-да, одамнинг буй – басти, узига хос хатти – харакатлари унинг кимлигини билдириб куйиши , натижада у узи сезмаган холда таниш- билишларига аён булиб колиши мумкин.
Тугри, интерент оркали хам фикр билдирса булади. Аммо унда бевосита мулокотларнинг асосини ташкил этиб, тингловчининг ишончини козонган жонли мулокот йук. Интернетда мухлис компютер билан мулокот килади. Радионинг интерактив дастурларидаги сузнинг жонланиши, хар бир тингловчи ва мухлиснинг кунглига йул топади. Интернетда булмаган радионинг жонли мулокотидаги самимий овоз жозибаси тингловчини хамдардликка чорлайди.
Оммавий ахборот воситалари кейинчалик интерактив жараённинг бу хусусиятларидан фойдаланиб аудиторияни тадкик этишнинг янги технологиясини яратишлари хам мумкин.
3-мавзу Интерактив журналистиканинг узига хос этикавий меъёрлари

Шуни алохида таъкидлаш керакки, жонли эфирдаги маърифий –маданий дастурлар, викторина уйинларнинг савияси куп жихатдан бошловчи фаолиятига боглик булади. Эфирда асосан мухлиснинг овози янграган холатда хам, уйин шартларини бошловчи узи муаллиф сифатида тузгани учун жонли мулокотнинг «сценарийси» унинг кулида булади. Холислик учун барча мухлисларга уйин шартлари тушунтирилади. Аммо дастурнинг мазмунли ва самарали утишида бошловчиниг малакаси, махорати ва касб ахлок меъёрларига кай даражада риоя килишига куп нарса богликдир. Узбекона одобга риоя килиб хол – ахвол сурашиш тингловчи ва бошловчи уртасида коммуникация жараёнини самимий тарзда кечиши учун шароит яратади. Бунинг натижасида голиб булмаган булса хам тингловчи кейинги сафар яна бира бор узининг билимини синаб куриши учун умид пайдо булади.


Баъзи радиостанцияларда интерактив дастурлар утказилиш жараёнида тингловчи жавобини тугри ёки нотугрилигини эфирда билдирадиган маълум мусикий овозлар мавжуд. Масалан , тугри жавоб учун гулдурос карсаклар, нотугри жавоб учун эса афсус ва надоматлар овозлари берилиши мумкин. Бу овозли ёзувлар компьютер хотирасига ёзилгани учун, бошловчига маълум кулайликлар, тингловчига овозлар алмашинувини беради. Аммо тугри жавоб бермаган тингловчи учун бутун аудитория олдида узини маглуб булганини тан олиш нохуш холатни келтириши мумкин. Эфир жараёнида купинча тингловчи уйинга жиддий берилиб кетади ва маглубиятини хам кунглига якин олиши табиий холатдир.

Бугунги кунда радиодаги бевосита мулокотлар чогида бу жараёнга тайёр бўлмаган ёки унинг мохиятини тўла тушунмаган бошловчилар эфирда этик меъёрларни бузиш, ахлок чегараларидан чикиш холатларига йўл куйяптилар. Аммо, жонли эфир олиб борувчиларининг маълум меъёр ва мезонлар асосида фаолият юритишлари чет давлатларда конун - коидаларга мувофиклаштирилган. Масалан , «ТСН ( Телевизионная Служба Новостей) Ахборот Агентлиги 1998 йилда имзолаган меморандумида куйидагиларга эътибор берилган :


« Олиб борувчига куйидагилар таъкикланади:

Download 129.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling