1 – мавзу: корхона ва ташкилотларни шакллантиришда инсон омили


Download 1.08 Mb.
bet46/66
Sana09.02.2023
Hajmi1.08 Mb.
#1181042
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   66
Bog'liq
10 МАВЗУ. Korxona va tashkilotlarda xodimlar xavfsizligini boshqarish

ТАЯНЧ ИБОРАЛАР.

Персонал соҳасидаги инноватика базис тушунчалари; кадрлар тизими; кадрлар тизимининг ривожланишини моҳияти; кадрларга оид янгиликларни жорий қилиш; Инновациянинг моҳияти; янгиликларнинг асосий белгилари; ходимларнинг касбий таълим-меҳнат жараёнида иштирок этиш босқичлари; персонал бошқарувида инновацион-кадрлар менежменти; (икки) ИКМ нинг мақсади ва унинг турлари; ИКМ нинг йўналишлари; янгиликларни ташкил этиш; янгиликларни сабаб жиҳатидан таъминлаш.



11-МАВЗУ. ПЕРСОНАЛ БОШКАРУВИДА МЕХНАТ МУНОСАБАТЛАРИ ЭТИКАСИ

Маъруза максади. Мехнат фаолияти жараенидаги муносабатлар, шахслараро муносабатларнинг узига хос хусусиятлари конуниятларини очиб бериш


Маъруза 2 соат.

  1. Ижтимоий хает жараенида руебга чикариладиган универсал ва узига хос ахлокий талаблар

  2. Шахслараро муносабаларнинг узига хос хусусиятлари конуниятлари

  3. Танкид килиш ва танкидни кабул килиш коидалари

  4. Нотиклик санъати



11.1.Хизмат этикети ҳақида умумий тушунча
Этикет дейилганда ижтимоий ҳаёт жараёнида рўёбга чиқариладиган универсал ва ўзиа хос ахлоқий талаблар ва хулқ-атвор нормалари тизими назарда тутилади. Тегишли равишда ишга доир муносабатлар этикаси жамият ҳаётнинг соҳаларидан бирини ажратиб кўрсатади. Шу нарса тушунарлики, хизматга доир муносабатларнинг ахлоқий нормалари умуинсоний нормаларга ва хулқ-атвор қоидаларига асосланади, лекин ўзининг айрим фарқ қилувчи хусусиятларига ҳам эга бўлади.
Меҳнат фаолияти жараёнида инсон ўзаро шахслараро муносабатларнинг ўзига хос хусусиятларини белгилаб берувчи қонуниятларни ҳисобга олиши керак бўлади. Улар орасида энг асосийларидан бири жавобнинг ноақилиги қонунияти, ёки бошқача сўзлар билан айтганда, кишиларнинг ташқи таъсирларни фарқига, муайян вазиятга боғлиқлик қонунияти ҳисобланади.
Мазкур қонуният механизмини ўрганиш шахслараро муносабатлар жараёнида кўринча вужудга келадиган бир қатор саволларга: нега бошқа киши сиз ундан илтимос қилган ва ёки сиз кўрсатиб ўтган нарсаларни бажармаган? Нега сизнинг сўзларингиз, хатти-ҳаракатингиз, кўрсатмаларингиз бошқа кишини хафа қилиб қўйди, нега кутилмаганда шундай бўлди? Нега бошқа киши бирор ишни сиз айтган ёки кўрсатган тарзда қилмади? Ва хоқазо саволларга жавоб бериш имконини туғдиради.
Жавобнинг ноаниқлиги қонуниятининг амал қилиш механизмини меҳнат фаолиятига асослаш жараёни назарияларидан бирининг ёрдамида – Портер-Лоулер модели ёрдамида изоҳлаб бериш мумкин. Моделни мазкур ҳолатда талқин қилиш асослаш назариясини тасвирловчи бошқа манбаларга нисбатан анча кенгроқ берилган. Чунончи, шахслараро муносабатлар нуқтаи назаридан модел блоклари ўртасидаги қўшимча ўзаро боғланишлар жорий қилинган, улар пунтир чизиқ билан кўрсатилган. Потер-Лоулер моделида фойдаланилган ташқи тақдирлаш тушунчасига янада кенгроқ талқин бериш мумкин. Ташқи тақдирлашлар – бу фақат раҳбарни мақташ, мукофот, хизмат соҳасида кўтарилиш эмас, балки шу билан бирга бирон-бир ҳаракатни бажарувчи учун аҳамиятли бўлган шахслар доираси билан бўладиган нормал муносабатларни қўллаб-қувватлашдан ҳам иборатдир, ёки муайян ҳаракатни бажариш натижасида яна шу шахслар доираси билан муносабатлар ўрнатишдир, янги касбий топшириқ олиш, муайян ҳуқуқларга эга бўлишдир. «Ташқи тақдирлашлар»га баҳо беришда уларнинг салбий аҳамиятга ҳам эга бўлиши мумкинлигини, масалан, қўшимча топшириқлар олиш, ижтимоий муҳитдаги муайян топшириқлар олиш, ижтимоий муҳитдаги муайян гуруҳдан чиқариб юборилиш ҳам мумкинлигини назарда тутиш лозим.



Download 1.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling