12.4. Низоларни самарали бошқариш усуллари.
Низоли вазиятларни бошқаришнинг бир қатор самарали усуллари мавжуд.
Уларни қуйидаги икки йирик гуруҳга бўлиш мумкин
4-расм. Низоли вазиятларни бошқариш усуллари.
Такидлаганиздек, рахбар низоли вазиатларнинг келиб чиқиш сабабларини фақат кишилар харакатларидаги тафовутлардан деб билмасликлари керак. Албатта, бу ҳам қандайдир аниқ холатда низоли вазиатнинг вижудга келишида мухим омил вазифасини бажариш мумкун. Аммо у таъсир этувчи фактурларнинг фақат биттасидир. Шу сабабли, рахбар, энг авало низони келтириб чиқарувчи омилларнинг тахлилини қилиши, сўнгра эса у ёки бу усулини қуллаш бўйича қарор қабул қилиш керак
Таркибий-ташкилий усулларга қуйдагилар киради .
Ишга бўлган талабни тушунтириш усули. Бу усул дисфунксионал усулга мутлақо зид бўлиб, бунда хар бир ходим ва бўлимлардан қандай натижада кутилиши тушунтирилади. Бу ерда уларга қуйдагилар эслатилади:
Еришиши лозим бўлган натижа кўлами;
Ким ахбаротни топширади ва ким уни қабул қилади ;
Маъ сулият, жавобгарлик ва ваколат тизими;
Аниқ сиёсат, тартиб-қоидалар ва ҳ.к.
Раҳбар бу масалаларни ўзи учун аниқлантириш мақсадида эмас, балки хар бир вазиатда, хар бир ҳодим ва бўлим қай тарзда иш тутишини, уларни нима кутишини тушунтириб бермоғи лозим.
Мувофиқлаштириш ва интеграциялаш усули. Бу усул оғзаки буйруғ (амр) занжири деб юритилади.
Бошқаришда ваколатлар иерархиясини, яни мансабларга кўра даражама-даража бевосита итоат этиш, бўйсиниш яртибини ўрнатиш кишиларнинг ў1заро харакатлари, корхона ичидаги ахбаротларни оқимимни, қарорлар қабул қилишни тартибга тушуради, мувофиқлаштиради.
Агар икки ёки ундан кўпроқ бўйсунувчилар ўртасида у ёки бу масала юзасидан қарама-қаршилик, келишмовчилик чиқиб қоладиган бўлса, бундай ихтилофни уларнинг тегишли бошлиқларга айтириб хал қилиш мумкин. Бу ерда якка хокимлик принсипи жуда хам қўл келади.
Низполи вазиятларни бошқаришда:
Бошқариш иерахияларини;
Функсиялараро алоқани таминловчи хизмат бўлимларини;
Функсиялараро гурухларни;
Мақсадли гурухлар ва бўлимлараро мажлисларни интеграциялаш ҳам жуда катта рол уйнайди. Масалан, ўзаро бир – бири билан узвий боғланган сотиш ва ишлаб чиқариш бўлими ортасида низоли вазият этилгалиги пайқаб қолинса, шу замоноқ уни олдини олиш ёки бартараф этиш учун буюртма сотиш мувофиқлаштируви оралиқ хизмат органи тузилади.
Айнан шу орган сотиш бўлими билан ишлаб чиқариш бўлимига қўйилган талаб, айтайлик, ишлаб чиқариш қувватларини тўлиқ бандлиги, баҳо, махсулотларни етказиб бериш графиги ва ҳоказо алоқалар аниқланади ва шу тарзда қайси бўлим ҳақ, қайси бири ноҳақлиги ўрнатилиб, низо чиқиш олди олинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |