1- mavzu. Oʻsish va rivojlanishning umumiy qonuniyatlari, organizm va muhit. Reja


Download 64.57 Kb.
bet7/7
Sana07.05.2023
Hajmi64.57 Kb.
#1441305
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Fiziologiya

Ўн икки бармоқли ичакда овқат ўт суюқлиги ва меъда ости бези шираси ҳамда ўн икки бармоқ ичак деворларида ишланиб чиққан ичак шираси таъсирида кимёвий парчаланади. Ичак ширасининг 99-99,5% сув, қолган қисми органик моддалар, ферментлар ва тузлардан иборат. Эрипсин, энтеркиназа, липаза,амилаза ва тузлар бўлади.
Янги туғилган чақалоқларнинг меъда ости безининг оғирлиги 2–4 г, 1-ёшнинг охирида 10–12 г ни ташкил этади.
Катта одамларда 60–115 г. Аралаш озиқланганда айниқса суньий озиқланганда панкриатик ферментларнинг сезиларли даражада ортиши кузатилади. Жигар янги туғилган чақалоқларда катта бўлиб, тана массасининг 4 % ни, катталарда 2–3 % ташкил этади. Жигарнинг интенсив ўсиши биринчи уч йилида ва пубертат даврида амалга ошади. Янги туғилган чақалоқларда жигарнинг вазни 130г, 2-3 ёшида 460 г, 5-6 ёшида 665г, катталарда 1,5 кг келади. Асосий қисми ўнг қовурға остида жойлашган.У овқат ҳазм қилиш каналида қонга сўрилган моддаларни зарарсизлантиради. Жигарда 10% қон ғамланиб туради. Ёш болаларда эритроцитлар ишланиб чиқади.Катталарда нобуд бўлган эритроцитлар тўпланади. Ингичка ичакда овқат ҳазм қилиш. Болаларда ичакларнинг узунлиги танасига нисбатан катталарникига қараганда катта бўлади. чақалоқларда– 6,3 марта ; 12 ёшида – 6,6 марта; катталарда – 5,4 марта танасига нисбатан узун бўлади.Ингичка ичакнинг интенсив ўсиши дастлабки уч ойлигида ва 10-15 ёшларида кузатилади. Болаларда шилиқ қавати ингичка ва тукчалари кам бўлади. Мускул қавати кучиз ривожланган.
Йўғон ичакда овқатнинг ҳазм бўлиши. Йўғон ичак болаларнинг тана узунлигига тенг бўлиб,резурвар,гидролитик ва сўриш функциясини бажаради.Ичакнинг катталашиши 21 ёшигача давом этади. Кўр ичакнинг кичик тосга тушиши пубертат даврида амалга ошади. 12–14 ёшида овқат ҳазм қилиш органлари топографик жиҳатдан катталарникига ўхшаш жойлашади. Химуснинг йўғон ичакка тушиши болаларнинг овқатланиши билан боғлиқ бўлиб,4 соатдан 12соатгача давом этади. Асосан сув сўрилади.
Ошқозон ичак трактининг микрофлораси Бола стирилланган, тоза ошқозон-ичак тракти билан туғилади.кейинчалик микроорганизмлар жойлашади.Микрофлоранинг таркиби кўплаб факторларга асосан овқатланиш тури ва боланинг соғлигига боғлиқ. Модда ва энергия алмашинуви ; Моддалар алмашинуви организмнинг ташқи муҳит билан боғлиқ равишда ҳаётий фаолиятини амалга оширади. Моддалар алмашинуви маҳсулотларининг организмга кириши болалар ривожланишининг муракаб жараёнларини амалга оширади.
Оқсиллар алмашинуви. Оқсилларнинг организмдаги аҳамияти катта: улар ҳўжайранинг асосий қурилиш материали ҳисобланади,энергия манбайи, организмнинг ҳимоя фаолиятини амалга оширишда, ферментлар ва гормонлар ҳосил қилишда иштирок этади.организмда кечадиган жараёнларни бошқаришда иштирок этади.Ўсаётган организмнинг оқсилга бўлган талаби катталарга нисбатан юқори бўлиб, янги ҳўжайра ва тўқмаларни шакллантиришда зарур Бўлади.Боланинг ёши қанча кичик бўлса тана массасининг ҳар бир кг га шунча кўп оқсил талаб этади.1 ёшида – 5–5,5 г; 1 дан 3 ёшгача– 4–4,5 г; 4 дан 7 ёшигача – 3,5–4 г; 8 дан 12 ёшигача – 3 г; 12 ёшидан катталарда –2–2,5 г.
ЭНЕРГИЯ АЛМАШИНУВИ— озиқ овқат маҳсулотларини потенциал энергиясини иccиқлик энергияси ва ишга айлантириш жараёнидир.Бола умумий энергияниниг ўртача 15% ўсиш ва моддаларни чиқариш жараёнларига сарифлайди.( отложение веществ) Уларда мускуллар ишига катталарга нисбатан кам энергия сарфлайди (15%). Улар бир неча марта кўп энергияни экскрентлар билан йўқотади.Дастлабки ёшида болалар энергияни энг кўп қисмини асосан қичқириқ ва йиғлашга сарфлайди. Бундай ҳолатларда энергия сарфи 100 хатто 200 % гача кўтарилиши мумкин. ; Янги туғилган чақалоқларда қалқонсимон без фаолиятининг тўлиқ ривожланмаганлиги натижасида моддалар алмашинув жараёни суст боради. Лекин, бир ёшининг иккинчи яримида асосий алмашинув аста- секин ортиб боради.ва 1–2,5 ёшида максимал миқдорга етади.кейинчалик камайиб бориб, катталар асосий алмашинувига яқинлашиб боради. Болаларда асосий алмашинувни интенсивлиги ёшга,жинсга, оғирлигига,ўсиш ҳамда ички секретция безларининг фаолиятига, конституциясига,ҳамда яшаша шароитига боғлиқ бўлади.


Download 64.57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling