1- mavzu. Oʻsish va rivojlanishning umumiy qonuniyatlari, organizm va muhit. Reja


Download 64.57 Kb.
bet6/7
Sana07.05.2023
Hajmi64.57 Kb.
#1441305
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Fiziologiya

Лактотроф озиқланиш ;бола ҳаётининг муҳим даври ҳисобланади. Она сути ўсаётган организмни пластик ва энергетик моддалар, физиологик фаол моддалар, витаминлар,минерал тузлар ҳамда ферментлар билан таъминлаб организмнинг иммун ҳимоясини ҳосил қилади. Суньий озуқлантириш она сутининг ўрнини боса олмайди. Тахминан 1 ёшида лактотрофик ва аралаш озиқланиш ўзига хос ҳазм қилиш билан алмаштирилади, унда озуқавий моддаларнинг гидролизи бўшлиқ, париетал ва баъзи маълумотларга кўра ҳўжара ичидаги овқат ҳазм қилиш жараёнида содир бўлади. Оғиз бўшлиғида овқатнинг ҳазм бўлиши. Болаларнинг кўкрак сути билан боқиладиган даврида сўриш жараёни озуқа моддаларининг организмга тушишини таъминлайдиган механизм ҳисобланади. У шартсиз рефлектор жараёни бўлиб ҳомиланинг 4-ойлигида тўлиқ шаклланиб, 5-6 ойлигида ривожланади. Болаларда қулоқ олди бези жағи ости безларига қараганда кўпроқ сўлак ажралади. Чақалоқларда птиалин ферменти кўп бўлади. 2 ёшидан 15 ёшгача сўлак таркибида оқсил миқдори ортиб боради.11-12ёшида 200мл,овқат емаганда 400-600 мл сўлак ажралади.
Катталар овқатни қабул қилиш ва нафас олиш жараёни бир вақтда амалга ошира олмайди. Овқат луқмасининг нафас олиш йўлларига тушиб қолишига сабаб бўлади.
Туғилганидан кейинги бир ойлигида тишлар милкларнинг шилиқ қавати остида жойлашади. Сут тишларининг милклардан чиқиши 6-ойлигидан бошлаб 30 ойлигигача бирин кетин турли тишларнинг чиқиши кузатилади. Сут тишлари жами 20 тани ташкил этади. Сут тишлари 5-6 ёшидан 12-13 ёшигача доимий тишларга алмашинади.Доимий тишлар 32 та. Пубертат даврида тишларнинг ривожланиши тугалланади. Бу давр учинчи катта озиқ тишларнинг чиқиши билан тугалланади У лар асосан 18-25 ёшида чиқади.
Ошқозонда овқат ҳазм қилиш. Янги туғилган чақалоқларда ошқозон юмалоқ шаклда бўлиб, горизонтал жойлашади. 1 ёшида ошқозон чўзилиб вертикал ҳолда жойлашади. 7-11 ёшида шакли катталарникига ўхшаш шаклланади. Ошқозоннинг ҳажми 5–10 мл, биринчи хафтасида 30-35мл га катталашади. 1 йилида 300-400мл, 2 ёши охирида 600-750 мл,6-7 ёшида 950-1100мл, га тенг бўлади, катта одамларда 1500-2000 мл ни ташкил этади. Ошқозон ширасида химозин, пепсин,липаза, амилаза ферментлари бўлади лекин улар кам миқдорда бўлади.
Ўн икки бармоқли ичакда овқа ҳазм қилиш. Меъда ости бези.
Download 64.57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling