1 – мавзу: Топонимика фанига кириш, мақсад ва вазифалар, унинг тарихи ҳамда уларнинг пайдо бўлиши. (6 соат) Режа
Download 146.08 Kb.
|
ma\'ruza
ҚОРОВУЛБОЗОР АТАМАСИ
“Қоровулбозор” деган ном келиб чиқишида ҳам унинг ҳудудида жойлашган карвонсаройлар манба бўлса ажабмас. Баъзи талқинларга қараганда, ҳозирги Қоровулбозор сардобаси атрофида амир сардобаларининг қоровуллик пости жойлашган бўлиб, ўша тепалик Қоровултепа деб аталган. Шу тепалик яқинидаги бозор аста-секин халқ тилида Қоровулбозор деб атала бошланган. Айрим фикрларга таянадиган бўлсак, маҳаллий аҳоли ўтмишда кигиздан қилинган ўтовларда овул бўйлаб истиқомат қилишган. Турмушда оловдан фойдаланиш, шунингдек, об-ҳаво таъсири натижасида ўтовлар қарамтир тус олган. Натижада савдогарлар қора ўтовлар олдида савдо қилган жойни Қораовул деб номлашган. “Қоровулбозор” атамасининг келиб чиқишини баъзилар қуйидагича изоҳлашади. Бухоро амирлиги пойтахтига кириш учун қўшни мамлакатлардан келаётган савдо карвонлари Бўзачи ҳамда Қоровулбозор сардобалари атрофидаги карвонсаройларга келиб тушгач, Бухоро шаҳрига кириш учун рухсатнома олишлари зарур бўлган. Амирликдан тайинланган махсус вакиллар савдо карвони ва ундаги молларни алоҳида текширувдан ўтказгандан сўнг, белгиланган талабларга жавоб берадиган савдогарларга пойтахтга киришга рухсат берилган. Рухсатнома ололмаган савдогарлар эса олиб келган молларини шу ердаги бозорда сотувга чиқарган ва ўз юртига жўнаб кетган. Савдогарлар маълум муддатда бу ерда бўлиши ва савдо карвонларини ўзлари қўриқлаши “Қоровулбозор” атамасини келтириб чиқарган деган тахминлар ҳам бор. Ушбу мисолларни умумлаштирадиган бўлсак, биз яшаб турган жой номи тарихий, табиий ва географик жойлашувидан келиб чиққан. Асрлар давомида Бухоро Турону Туркистоннинг йирик маркази сифатида ҳам довруҚ таратган. Тарихда бу шаҳар қуйи Зарафшон ўлкасининг қадимги ҳокимлари бўлмиш Бухорхудотлар (I-VII асрлар), Сомонийлар давлати (IX-X асрлар), Шайбонийлар хонадони томонидан барпо этилган Бухоро хонлиги (XVI аср), Аштархонийлар (XVII-XVIII аср), Манғитлар (XIX-XX аср боши) сулоласи томонидан идора этилган Бухоро амирлиги ҳамда “Бухоро Халқ Совет Республикаси” (1920-1924 йиллар)нинг пойтахти бўлган. Шуларни инобатга оладиган бўлсак, қадим замонлардан буён Қоровулбозор Бухорода ҳукмронлик қилган турли хонлигу амирликлар даврида мамлакатни шарқий беклик, музофотлар билан боғловчи ҳудуд сифатида шаклланганлигини кўриш мумкин. Бунда ушбу ҳудуддан Буюк ипак йўлининг бир тармоғи ўтганлиги муҳим аҳамиятга эга. Агар ҳозирги Ўзбекистон тасарруфига боқадиган бўлсак, Ипак йўли ўтган жойларда Термиз, ўузор, Қарши, Фарғона водийсидаги шаҳарлар, аҳоли маконларига асос солинди. Қоровулбозор ҳам айнан Буюк ипак йўли тармоғи ўтган ҳудудда танилиши бежиз эмас. Ўрта асрларда Япония, Қурия, Хитойдан Ғарбий Европага, шимолий Африкага, Ўиндистондан шарқий ва шимолий Европа ҳамда шимолий Осиёга ўтадиган йўллар чорраҳасида Бухоро жойлашган эди. Академик В.Бартольд ўз илмий асарларида IX-XI асрларда Бухоро-Насаф йўналишида (30 фарсах) Қорачун, Миёнқал, Маймурғ қишлоқлари жойлашган бўлиб, уни карвонлар 4 кунда босиб ўтишини, улардан Қорачун ҳозирги Қоровулбозор ҳудудига тўғри келишини ёзади. Қарши тарафдан Бухорога ўтадиган йўл Қоровулбозор ҳудудидан ўтган. XVI-XIX асрларда Бухородан Балхга ўтувчи карвон йўлининг биринчи қисмини Бухоро-Қарши йўналиши ташкил этиб, Қоровулбозор, Қўш сардоба, Бўзачи, Қақир, Хўжа Муборак, Косон орқали ўтган. Бу йўналишдаги биринчи йирик бекат Қоровулбозор бўлиб, бу ерда XVI асрнинг охирларида Абдуллахон II томонидан қурилган катта карвонсарой ва сардоба мавжуд эди. Кейинги бекатлар, XIX асрнинг 80-йилларида вайрон бўлиб кетган Қўш сардоба ҳамда Қоровулбозордан тахминан 17 километр узоқликда жойлашган Бўзачидаги работ ва сардобадан иборат бўлган. Манбаларда “Қақир” деб аталган кейинги бекатда ҳам работ ва сардоба мавжуд бўлган. Иккинчи йўл Бурдалиқ-Чилгумбаз-Бухоро йўналишини ташкил этган. Ушбу йўл ҳозирги “Бўстон” ҚФЙнинг ғарбий қисмидан ўтиб Бухоро томон йўналган. Бурдалиқ-Амударёнинг Ўрта оқимидаги Карки ва Чоржўй оралиҚидаги кечув ҳисобланади. Чилгумбаз Қаршидан шимолий ғарбда Сандиқли қумликларида, Туркманистоннинг Ўзбекистон билан чегарадош қисмида жойлашган манзил. Муҳаммад Боқирнинг “Баҳоуддин Балогардон” номли китобида бевосита туманимиз тарихига оид қизиқарли маълумот учрайди. Маълумки, Ҳазрат Баҳоуддин Нақшбанд бир неча бор ҳаж сафарларини адо этганлар. Ҳар гал Кабаътуллони зиёрат қилганларидан сўнг, албатта Насаф шаҳрига тушиб азиз устозларига ҳурмат бажо келтириб, кейин Бухорога қайтарканлар. Шамсиддин Саййид Амир Кулол хизматларида бўлган пайтларида Қоровулбозор ҳудудидан ўтганларига ишора бор. “... Бир куни Бухородан Насафга Сайид Амир Кулол қуддуси сирруҳунинг шариф суҳбатларини топмоққа отландим. Работи Чуғаротийга (изоҳ қатиқчилар-ҳозирги Моможурғот атрофи) етганимда олдимдан бир отлиқ чиқиб қолди ... Отлиқ то Работи Қоровулгача ортимдан келди”. Ўша манбада қўшни Муборак туманида жойлашган Хўжа Муборак қишлоқи ҳам тилга олинади. Муҳим йўлбўйи иншоотларидан бўлган работлар қадим даврлардаёқ карвон йўллари хавфсизлигини таъминлаш вазифасини бажарувчи қўриқчи гуруҳлар учун мўлжаллаб барпо этилган. Ўатто XIX асрда ҳам Бухоро сарбозлари Қоровулбозорда, Хўжа Муборакда ва Бухоро-Қарши-Карки йўлидаги бошқа работларда жойлаштирилиб, уларга карвонлар хавфсизлигини таъминлаш, савдогарларни кўчманчи туркманлар хужумидан сақлаш вазифалари юклатилганлиги маълум. Хонликда йўлларни талончилардан қўриқлаш вазифасини Қоровулбеги бошлиқ сарбозлар бажарган. Ўзбекистоннинг чўл ҳудудларида Ўрта асрлар даврига оид кўплаб сардобалар сақланиб қолган. Бизгача етиб келган сардобалар ичида энг қадимгиси Кармана яқинида, Работи Маликдаги сардоба ҳисобланади. Бухоро ва Самарқандни боғловчи йўл бўйида X асрда барпо этилган мазкур иншоот бу ердаги карвонсарой билан биргаликда ривожланган Ўрта асрлардаги муҳим иншоотлардан бўлиб, кейинги даврлардаги баъзи таъмирлаш ишлари орқали бизгача етиб келган. Хусусан, М.Е.Массоннинг маълумотига кўра, Қарши чўлида, Бухоро-Безда савдо йўли бўйида X асрда ҳам сардоба мавжуд бўлган. Сардобалар қурилиши Амир Темур ва темурийлар, шайбонийлар даврида анча кенг миқёсида олиб борилган. Жиззахдан Сирдарё кечувларига, Бухородан Қарши орқали Амударёнинг Ўрта оқимидаги Карки ва Келиф кечувларига олиб борувчи йўлларда қурилган сардобалар бундан далолат беради. Айниқса XVI асрнинг иккинчи ярмида Абдуллахон II томонидан кўплаб сардобалар қурилган эди. Улар ичида Қоровулбозордаги сардоба, Бўзачи сардобаси, Бегичак сардоба, Якка сардоба, Каспидаги сардобалар, Қаршидан Амударёдаги кечувларга олиб борувчи йўллардаги сардобалар, хусусан Туркманистон ҳудудидаги Сангир сувлоқ сардобаси, Шеробод яқинидаги сардоба, Жиззах-Чиноз оралиҚидаги чўл ҳудудидаги Яккасардоба, Мирзаработ, ЁҚочли сардобаси ва бошқа сардобалар бунга мисолдир. Тадқиқотчилар фикрича, Мирзачўлдаги сардобаларнинг барпо этилиши Амир Темур ва Абдуллахон II нинг қурувчилик фаолияти билан боғлиқдир. Ўрта Осиёнинг жазирима иқлим шароити ва йирик шаҳарларни сув билан таъминлаш эҳтиёжи шаҳарларда ҳам сардобалар барпо этилишига туртки берарди. Абдуллахон II томонидан Қаршида, Субхонқулихон томонидан Бухорода барпо этилган сардоба ва бошқа маълумотлар бундан далолат беради. Умуман олганда, манбаларга кўра, Ўрта асрларда Мовароуннаҳрда 44 та сардоба бўлиб, улардан 29 таси Қарши чўлида бўлган. Асосан чўл ҳудудларида қад ростлаган сардобалар унинг бунёдкорлари нафақат меъморий услуб, балки табиий ўзгаришлар, кимёвий-физик қонуниятлардан, жўғрофий илмлардан яхши хабардор бўлганлари ва бу ишларни пухта ўзлаштирганларидан далолат беради. Бундан салкам беш аср олдин қад ростлаган Бўзачи ва Қоровулбозор сардобалари замон ва макон эврилишлари, шу давр ичида рўй берган воқеа ва ҳодисалар, табиат ўзгаришларига қарамай ҳамон тирик, ўтган юз йиллар ичида бу заминга кимлар келиб кетмади дейсиз. Аммо сардоба яшаяпти. У тарихдан сўйлайди. Гарчи унинг қурувчилари номаълум бўлсада, аммо улар ўзларидан кейин келгуси авлодга ўчмас ва унутилмас ҳайкал қолдиргани айни ҳақиқатдир. Сардоба сўзи форс тилидан олинган бўлиб, сард (совуқ) ва об (сув) сўзларининг қўшилишидан ясалган. Бу номнинг ўзиёқ мазкур иншоот сувни сақлаш учун хизмат қилганлигини англатиб турибди. Сардобалар чорвачилик ва карвон йўллари билан боғлиқ равишда вужудга келган. Республикамизда ҳозиргача сақланиб қолган сардобаларнинг кўпчилиги 14-16 асрлар оралиҚида қурилган. ХIХ-ХХ аср бошларида Оврупо тилларида ёзилган манбаларда Қарши чўлларидаги сардобалар ҳақида қимматли маълумотлар мавжуд. ўша даврда Бухоро амирлигига ташриф буюрган сайёҳ, савдогар, элчи, ҳарбий, олим ва бошқалар томонидан ёзиб қолдирилган бу маълумотлар муайян ноаниқликларга қарамай катта аҳамиятга эга. Бу манбаларда Бухоро-Қарши карвон йўли бўйидаги бешта сардоба: Қоровулбозор сардоба, Қўш сардоба, Бўзачи сардоба, Қақир сардоба ва Бузург сардобалар борлигини кўрсатишган. Бугунги кунда туманда Қоровулбозор ҳамда Бўзачи сардобаларигина сақланиб қолган.19 аср Ўрталаригача бу икки сардоба Ўртасида Қўшсардоба мавжуд бўлиб, сўнгра у бузилиб кетган. Қоровулбозор сардобаси шаҳар марказига яқин. Сардобанинг 3 та дарвозаси бор, ҳовузининг кенглиги 15 метр. Айлана шаклидаги ҳовуз ва унинг устини ёпиб турувчи гумбаз шаклида қурилган бу сардобанинг бир неча деразаларидан ташқари, сув тушиши учун мўлжалланан махсус тешиклар ва тепасида айлана шаклдаги туйнук бор. Сардоба яқинида қудуқ бўлиб, ундан чорва молларини суғориш учун фойдаланишган. Бундан ташқари, сардоба ҳовузидаги сувдан олиш учун мўлжаллаб қолдирилган махсус кириш жойи мавжуд. Маълумки, Буюк ипак йўли Ўрта Осиё орқали ўтган ва бу савдо йўлининг аксарият қисми бепоён сувсиз чўлу-саҳроларга тўғри келарди. Ер ости сувларининг шўрлиги, қудуқларнинг кўмилиб кетиши ва қуриб қолиши туфайли йўловчиларни сув танқислиги муаммоси доимий қийнарди. Айниқса, жазирама ёз ойларида сувга эҳтиёж жуда катта бўларди. Бу ҳол кишиларни чўллардаги қор ва ёмғирнинг чучук сувларидан фойдаланишга мажбур этган. Сувдан самарали фойдаланишга интилиш аждодларимизни сардобага ўхшаш иншоотларни барпо этишга ундаган. Сардобалардаги сувни ифлосланишдан сақлаш учун атрофи девор билан ўралган, сувнинг ерга сингишини камайтириш чоралари кўрилган, сув буҚланишини камайтириш мақсадида бундай ҳовузларнинг усти ёпиладиган бўлган. Сардоба қурувчилари топқирлиги, тадбиркорлигига ҳар қанча қойил қолса арзийди. Улар сувни Сардобада тоза, айнимасдан сақлаш йўлларини жуда яхши билишган. Бунинг учун сардобанинг ҳовузи остига сувнинг сақланиши ва унинг сизот сувларидан тоза туриши учун ганч билан ишланган юмалоқ ғиштларни ишлатганлар. Download 146.08 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling