1 – мавзу: Топонимика фанига кириш, мақсад ва вазифалар, унинг тарихи ҳамда уларнинг пайдо бўлиши. (6 соат) Режа
Юк оғир, эшак яғир, манзил узоқу йўл хатар
Download 146.08 Kb.
|
ma\'ruza
- Bu sahifa navigatsiya:
- Боғдашт
- Қадимда қишлоқда чоруқ , яъни маҳси, этикка
Юк оғир, эшак яғир, манзил узоқу йўл хатар.
Бундан маълумки, Бухоро шаҳридан Ўртачўлга чиқиб кетадиган йўл ёқасидаги Лоша қишлоғи ўрни илгари хароб кўл бўлган. Бу ном шунга нисбатан берилган. Кейинчалик аҳоли кўл ерларни ўзлаштириб, бу жойда асосан қовун-тарвуз етиштирган. Ҳозир қишлоқ кенгайган, обод бўлган, кўплаб турар жой ва маданий-маиший бинолар унинг кўркига кўрк қўшяпти. Қишлоқ фуқаролар йиғини ҳам шу ном билан юритилмоқда. Ўрта Осиё темир йўлининг 44 – разъезди қишлоқ шимолида жойлашган. Боғдашт – даштда ташкил этилган боғ маъносига эга. Кексаларнинг айтишича, бу қишлоқнинг бунёд бўлганига 3 асрдан кўпроқ вақт бўлган. Работ – карвон ва йўловчилар қўниб ўтадиган манзилгоҳ, йўл устидаги карвонсарой маъносини билдиради. Қадимда бундай жойлар жуда кўп бўлган. Работлар, айниқса, карвонлар ўтадиган серқатнов жойларда қурилган. Бухоро туманида “Работ” сўзи билан бошланувчи қишлоқлар кўп. Масалан, Кўчкумар қишлоқ фуқаролар йиғинидаги Работ, Истиқбол қишлоқ фуқаролар йиғинидаги Работак (Бухоро – Тошкент магистрал йўли бўйида), Сўфикоргар қишлоқ фуқаролар йиғинидаги Работиохун ва Работиқалмоқ қишлоқ фуқаролар йиғинидаги Работиқалмоқ (қалмоқ – ўзбекнинг 92 уруғидан бири, қишлоқда дастлаб шу уруғга мансуб сулола яшаган)дек қадимий қишлоқлар шулар жумласидандир. Бухоро шаҳристони ташқарисида ҳам бундай работлар жуда кўп қурилган. Кейинчалик улар шаҳарга батамом қўшилиб, бузилиб кетган. Работлар ёнида хонақолар ҳам бўлган. Хонақо – дарвешлар, қаландарлар, шунингдек, ғарибу ғураболар яшайдиган жой, яъни ғарибхона. Сўфикоргар қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида, Ромитанга яқин Чоруқ қишлоғи қадимий маъволардан биридир. Илгари у Чоруқи гавжаллоб, Чоруқи арабхона, Чоруқи Фўтабоф, Чоруқи налгар каби қишлоқларга бўлинган. Уларга яқин Нўфор, Жингон қишлоқлари ҳам бор эди. Бу майда қишлоқлар аҳолиси ХХ асрнинг 60–70-йилларида бош режа асосида бунёд этилган ягона Чоруқ қишлоғига бирлашдилар. Қишлоқ ҳамон янги ҳовлилар ҳисобидан катта йўл бўйида шимол ва жанубга кенгайиб боряпти. Қадимда қишлоқда чоруқ, яъни маҳси, этикка ўхшаш пойафзал тайёрловчи ҳунармандлар кўп бўлган. Қишлоқ номи шундан келиб чиқиб қўйилган. Қавола Маҳмуд қишлоғининг шимолидаги Муғулон қишлоғи ҳам қадимий ва муқаддас маъволардан биридир. Қишлоқнинг пайдо бўлиш тарихи иккита манбага бориб тақалади. VII асрнинг иккинчи ярмида араб истилочилари Бухорога ҳужум бошлайдилар. Бироқ дастлаб мағлубиятга учрайдилар. Бу мағлубият уларни асл мақсад йўлидан қайтаролмайди. Қутайба ибн Муслим VIII аср бошида бу мақсадга эришади. Араблар Арабхонани макон этишади. Унинг ёнида Муғилон номини ўшалар қўйишгани эҳтимолдан холи эмас. Биринчиси, Муғилон – муғиллар маъносига эга. Иккинчидан, Ҳасанхожа Нисорийнинг “Музаккири аҳбоб” (“Дўстлар ёдномаси”) китобида “Муғилон – Маккага боришдаги чўл” деб кўрсатилган ва Мирзо Аскарий ибн Бобур подшонинг “Муғилон тикани бош оғриғидан шикоят қилмай, Рост йўлдан Ҳижоз” (Макка шаҳри Саудия Арабистонининг шу вилоятида жойлашган)га йўл олгани баён этилади. Яқин-яқингача, яъни ерларни карталаштириш, пахта майдонларини кенгайтиришга киришилган 50–60-йилларгча тиканзору жангалзорлари кўп, ёввойи паррандаю даррандалар сероб қишлоқ номи балки Макка йўлидаги Муғилон чўлини эслатгани учун унга шу номни араблар берган бўлишлари мумкин. Маълумки, 1220 йилда Чингизхон бошчилигида мўғуллар истилоси бошланиб, Бухорога қайта-қайта ҳужум уюштиришди ва охир-оқибат унга ўт қўйишди. Бу қишлоқни мўғуллар макон этган, шундан кейин у Муғулон, яъни Мўғуллар номини олган бўлиши ҳам мумкин. Илгари қишлоқ ўртасида ҳашаматли масжид ва ҳовуз, тегирмонлар, савдо расталари бўлган. Кейинчалик қишлоқни қайта қуриш асосида бу жойлар бузилиб кетди. Муғулон қишлоғида Арабхона ва Косагархона қишлоқлари ҳам қўшилди. Айни пайтда Муғулон билан Қавола Маҳмуд ўзаро қўшилиб кетмоқда. Бугун Бухоро тумани ҳудудида мавжуд қишлоқлар тарихи ҳақида ҳикоя қилишга иштиёқ кучли. Аммо ҳар бир қишлоқ тарихини ва топонимини чуқур ўрганиш, унда яшаб ўтган аждодларимиз турмуш тарзи ва бугунги авлод ҳаётини ёзма манбаларда тасврлаш, маданий-маърифий ютуқларни бошқаларга кўз – кўз қилиш, ибратли ишларни келгуси авлодга мерос қилиб қолдириш фойдадан холи эмаслигини тушунган ҳолда дастлабки ишлар амалга оширилмоқда. Бухоро туманининг шаҳар ва қишлоқларида келажакка ёрқин ишонч ва буюк умидлар билан интилаётган кишилар кўп, улар тузаётган режалар катта. Бугун туманда 2173 та фермер хўжалиги, ўнлаб қўшма корхоналар фаолият кўрсатаяпти. Қилинажак ҳар бир қутлуғ иш, эришиладиган ҳар бир улкан ютуқ она – Ватан мустақиллигини мустаҳкамлашга, халқимиз турмуш фаровонлигини таъминлашга, Ўзбекистоннинг ривожланган давлатлар қаторидан тезроқ ўрин олиб, довруғи жаҳон минбарларидан ҳамиша баралла таралиб туришига хизмат қилишга сафарбар этилган. Download 146.08 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling