1 – мавзу: Топонимика фанига кириш, мақсад ва вазифалар, унинг тарихи ҳамда уларнинг пайдо бўлиши. (6 соат) Режа


Jondor tumani toponimlari. (4 соат)


Download 146.08 Kb.
bet12/19
Sana06.11.2023
Hajmi146.08 Kb.
#1752439
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   19
Bog'liq
ma\'ruza

Jondor tumani toponimlari. (4 соат)
Режа:

  1. Jondor tumani to`g’risida tarixiy ma`lumot. Jondor atamasiga sharh.

  2. Tuman hududida joylashgan qadimgi va o`rta asr yodgorliklari.

  3. Denov, Samonchuq, Murg’ak, Xumdonak, Ko`liyon, Ushot, Istiqlol, Po`loti, Oromgoh, Hazorman, Zangi, Demun, Sho`robod, Xumin, Qozikenti, Boloiob, Qalmoq, Qaroli, Yangiobod, Dovud.

  4. Xo`jaxayron, eronshoh, Pahlavon, Nurafshon, Tobagar, Chorzona, Darveshi, Mustakillik, Qaravul, Oyto`g’di, Pochchoyi, Bahoriston, Aleli, Rabot, Jondor, Oxshix, Namgoni, Qovchin, Romish, Qazoqon, Oqtepa, Ibn Sino, Luqmon, Oydin, Dalmunobod, Mirzayon, Yosh kuch, Navgadi mahalla fuqarolar yig’inlari tarkibidagi qishloqlar to`g’risida tarixiy-toponimik ma`lumot.


Ўзбекистон қомусида Жондорнинг луғавий маъноси бундай берилади: 1. Тирик мавжудод, жонивор. 2. Ўрта Осиёда, хусусан Қорахонийлар ва Хоразмшоҳлар даврида Ясавулбоши, Хоразмшох, Такашхон армиясида Жондор шурот (гвардия)нинг машҳур кишиларидан. Мухаммад Гиёсуддининг Ғиёс-ул-луғат” асарида Жондор сўзининг қурол-яроқ, эгаси ҳамда “дўст ва мададкор” мазмуни борлигини хам таъкидлайди “Фарханги забони тожик”да бу сўзнинг “жанг қуролларини асровчи” маъноси борлиги таъкидланади, Бундан ташкари қозокларнинг катта юзида “Жондор-Бойлар” уруғи борлиги, улар ака-укадан таркалган булиб, ўзаро киз бериб олишмаслиги маълум.
Шу уринда Жондор сўзи изохи, унинг этимологияси, маъноси ва у хакдаги бир ривоятни келтиришни ўринлидир. Жондор сўзи силохдор — сарой лавозимларидан бири маъносини билдиради. Салжукийлар даврига келиб жондорлар курикмнлик ва жоллодлик вазифаларига жало этилган. уларнинг бошлигн эса амири Жондор деб юритилган. Сомонийлар даврига келиб, жондор лавозимидаги кишилар сохиби харос деб хам аталган. Хоразмшох Такаш ҳужжатларида Жондор шахсий гвардиянинг донгдор кишиларидан, Жалолиддин Мангуберди даврида эса Шом вилоятларидан бирида Жондор унвони жорий этилган. Жондор сўзи тирик мавжудод, жонивор маъноларини хам англатган. Жондор жой маъносини англатувчи этимологик сўз сифатида хам қўлланилган. Масалан, тумандаги Жондор қишлоги.
Қишлокнинг Жондор деб номланишига асос бор. Бухоро билан Варахша шахарлари ўртасидан оқиб ўтувчи Зарафшон дарёсининг икки сохили кадимда жуда сулим боғ-роғлар, дарахтзор ва бутазорлардан иборат булиб, хар хил паррандалар, ов кушлари, кийик ва бошка турли-туман хайвонлар яшайдиган худуд хисобланган. Ана шундай жонзодлар куп яшаган жойда барпо килинган кишлок Жондор, яъни жонзодлар кун ишайдиган макон деб юритилган.Бу кишлокнинг Жондор деб юритилишига алокадор бир ривоятхам мавжуд.:
Қадимда Бухородан Ғарбга — Тороб сари йул олган подшох уламоларидан бири дарёга якин жойга етганда. икки махаллий киши йуловчининг илми ва художуйлигини синаш максадида бир йул тутишади. Улардан бири буталар орасига яшириниб туриб, иккинчиси йул уртасида оёҳини чузиб, улганга ухшаб ётиб олади. Донишманд уламо бу холдан ажабланиб, атрофга карайди ва “Оллоҳ ўз жаннатидан жой берсин” дея юзига фотиха торгади.
“Уламо хам бу одамнинг тириклигини билмади" деган хаёл билан буталар панасидан чиққан ҳалиги киши дустини туртиб “ўрнингдан тур!” дея таталай бошлади. Чўзилиб ётган киши эса миқ этмас. Қўл-оёғи совий бошлаган эди. Ўз хазилидан пушаймон бўлган халиги киши тожикчалаб “Ўрнннгдан тур, жон дори” дея ҳарчанд уринмасин, шеригининг жони узилган эди. Шундан бу ривоягга нисбат берилиб. қишлок Жондор — яъни “Жондори” дея юритила бошланган.
Жондор тумани Бухоро воҳасида Зарафшон дарёси қуйи оқимининг шимолий-ғарбида, чўл зонасида жойлашган. Рельефи, асосан, текислик, қисман ботқоқ ва шўрхоклар ҳам бор. Ҳудудининг қолган қисми чўл (Урганччўл ва Ўртачўл) яйловларидан иборат. Текисликлар бағрида алоxида дўнгликлар (Учбош, Шўрқудуқ) учрайди. Иқлими кескин континентал, чўл иқлими. Баъзан, Урганччўлдан гармсел эсиб туради. Вегетация даври 218 кун. Баҳор сернам, ёз узоқ давом этади,серқуёш, қуруқ, жазирама иссиқ, куз қисқа ва қиши илиқ, баъзан аёзли. Январнинг ўртача т-раси 0—0, Г, июлники28—30”. Йиллик ўртача т-ра 15—16’. Минимал т-ра —27’, максимал т-ра 45’. Йиллик ёғин қарийб 125—130 мм, аксарият қисми февраль—март ойларига тўғри келади.
Туман ҳудудидаги обикор ерлар дастлаб Зарафшон дарёсидан суғорилган. Аму-Бухоро машина каналининг, айниқса Жондор тармоғининг ишга туширилиши туфайли ҳоз. кунда Амударё суви билан таъминланади. Воҳадаги обикор ерларнинг тупроғи маданий ўтлоқи, бўз тупроқлар (баъзи жойларда бу тупроқлар шўрланган). Чўл қисмини қумли, гипсли, гилли, қумли чўл, қўнғир тусли сур, тақир, тақирли на шўрхок тупроқлар эгаллаган. Ёввойи ўсимликлардан дарё терраса ва қайирларида қамиш, рўвак, буғдойиқ, шўражриқ, кампирсоч, итгунафша, юлғун, шўрхок ерларда пашмакшўра, оқшўра, қумли чўлларда оқсаксовул, боялич, қуёнсуяк, селин, астрагал ва бошқалар ўсади. Ёввойи ҳайвонлардан қумли чўлда судралувчи ва кемирувчилар, қушлардан қирғовул, лойхўрак, сўфитўрғай, зарғалдоқ чумчуқ ва бошқалар яшайди.
Жондор тумани Бухоро вилоятининг қадимий масканларидан бири бўлиб, унинг тарихий-географик жиҳатдан шаклланиши ва ривожланиб бориши Зарафшон дарёси билан боғлиқдир. Бу дарё бир неча минг йиллар давомида оқиб, ўзининг қуйи қисмини оби-ҳаёт билан таъминлаши баробарида оқизиб келган ётқизиқлари натижасида Бухоро воҳасини ҳам шакиллантирган, бу ерда илк деҳқончилик маданиятини шакилланишига асос яратган. Миср-Нил дарёсининг фарзанди бўлгани сингари Бухоро воҳаси ҳам Зарафшоннинг фарзанди, унинг ҳосиласидир.
Қуйи Зарафшон воҳасида аҳолининг кўпайиши ва урбанизация жараёни шу ўлка табиий шароитига боғлиқ суратда давом этган. Археологик олимларнинг тадқиқотларига кўра бу жараён Зарафшон дарёсининг ўнг томонида, унинг сертармоқ ирмоқ ва ўзанлари атрофида анча эрта бошланган. Зарафшоннинг ирмоқлари бўлган Вобкентдарё, Мохондарё, Гўжайли ва Гурдиш ўзанларининг ёқалари айнан Жондор тумани ҳудудлари бўлиб, бу ерда мил. авв. XII – VII минг йилликларда мезолит ва V – III минг йилликлардаги неолит даврида ҳаёт гавжумлашиб, неолит давридан бошлаб овчи-балиқчи қабилалар келиб ўрнашган.
Мил.авв. II минг йилликнинг охири - I минг йилликнинг бошларида Ўрта Осиёнинг даштлик ерларида яшаётган аҳоли ҳаётида содир бўлганидек Қуйи Зарафшон водийсида ҳам чорвачилик хўжалиги тез ривожланган. Дарё бўйларининг деҳқончилик учун қулай жойларида ярим кўчманчи чорвадорларнинг маълум қисми ўтроқлашиб, янги- янги деҳқон жамоалари шакллана бошлаган. Бу замонда Мохондарё, Гурдуш ва Гўжайли ўзанлари қуриб қолиб, аҳоли ҳозирги Бухоро воҳасининг шимолий ва шимоли ғарбий қисмларига қарб силжиган.
Шу даврда Зарафшон водийсида сон-саноқсиз сой этакларида, чашмалардан ҳосил бўлган сизот сувлари ёқаларида ўтроқ деҳқон жамоаларининг қишлоқлари пайдо бўла бошлаган, урбанизация жараёни кучайиб бориб қадимги Сўғд маданиятини шаклланишига олиб келган. Жондор тумани айнан шу жараёнлар кечган ҳудудлардан бўлиб, Мохондарё, Гурдуш ва Гўжайли ўзанлари атрофида Замонбобо маданиятининг давомчилари бўлган қадимги жондорликлар яшаб, қадимги Суғд маданияти пойдеворини юзага келтиришда ўз ҳиссаларини қўшганлар.
Қадимги Сўғд маданиятига мансуб урбанизациялашган деҳқон ва ҳунарманд жамоаларининг қишлоқлари мил.авв. VII-VI асрлардан бошлаб аввал Ўрта Зарафшонда, кейин эса Зарафшоннинг қуйи қисми бўйлаб қад кўтарган. Мил.авв. VI-V асрларда Бухоро воҳасининг шимоли ва ғарбида – Конимех ва Вобкентдарё бўйларидаги ерлар ўзлаштирилиб, ўтроқ деҳқончилик қишлоқлари қад кўтара бошлаган. Жумладан, Вобкентдарёнинг давоми бўлган, Наршахий томонидан тилга олинган Ражфандун канали ва шу ном билан аталувчи аҳоли манзилини Бухородан қадимийроқ деб ҳисобланган. Бу аҳоли манзили ҳозирги Варахша шаҳри бўлиб, археологик жиҳатдан ўрганилган.
Жондор тумани ҳудудидаги бу қадимги аҳоли манзили Ражфандун воҳасида жойлашган бўлиб (Бухоро воҳасининг ғарбий қисми) бундан уч минг йил олдиндан бошлаб аҳоли яшай бошлаган, бу воҳада деҳқончилик юзага келиб, чўл обод қилинган, суғориш тизимлари, ҳунармандчилик, савдо-сотиқ ривожланган. Хом ғишт ва пишиқ ғиштдан қурилган иморатлар шаҳарсозликнинг юзага келганлигини кўрсатади. Варахшанинг майдони 9 гектар, баландлиги 10 метр бўлиб, тарихда антик замон ёдгорлиги сифатида кирган. 1937-1956 йилларда археолог олим В.А.Шишкин томонидан ўрганилган. 1975-1977 йиллардаги археологик қазилмалар натижасида унинг остки қатламларидан мил.авв. V-VI асрларга оид ашёвий далилларнинг топилганлиги Наршахий фикрини тасдиқлади.
Хўжаликнинг тараққий қилиб бориши, деҳқончиликда янги ерларнинг ўзлаштирилиши билан айниқса мил.авв. I минг йиллик ўрталаридан бошлаб, Бухоро воҳасида кўплаб қадимги қишлоқлар қад кўтарган. Булар Зарафшон дарёсининг ўнг томонидаги Тавоис, Вардона, Арзанкор, Ғиждувон, Вобкент, Искажкат, Бумижқат, Наршах, Ҳурмитан, Афшона, Шарғ, Ромитан сингари Жондор туманидаги Ромуш қишлоғидир.
Бу қишлоқ ҳақида Наршахийнинг “Бухоро тарихи” асарида Сиёвуш билан боғлиқ воқеалар баён қилиниб, “Сиёвушнинг Кайхусрав номли ўғли бўлиб, у отасининг қонини талаб қилиб кўп лашкар билан бу вилоятга келганида Афросиёб шу Ромтин қишлоғини ҳисор қилиб турган. Кайхусрав ўз лашкари билан икки йил шу ҳисор атрофини ўраб турди ва унинг рўпарасига бир қишлоқ бино қилиб, шу қишлоқни Ромуш деб атади. Уни яхшилигидан Ромуш деганлар, ... ўша вақтдан буён уч минг йил ўтган”, -деб ёзади.
Наршахий фикрига қўшиладиган бўлсак Ромушга асос солинганига тўрт минг йил бўлади. Унинг номи эса “ром қилувчи, мафтун қилувчи”, “яхши жой” маъноларига эга эканлиги аён бўлади. Ромуш қишлоғида 1973 йилда ўтказилган дастлабки археологик текширишлар натижасида уни мил.авв. IV асрдан бошлаб қад кўтара бошлаганлиги маълум бўлди. Бироқ бу ёдгорлик ҳали батафсил ўрганилган эмас, уни атрофлича тадқиқ қилинганда Наршахий келтирган маълумотларнинг исботланиши ҳам эҳтимолдан холи эмас.
Жондор тумани ҳудудида Варахша ва Ромушдан ташқари арабларгача бўлган даврда яна қатор бошқа аҳоли манзиллари ҳам бўлган. Булар Хунбун (Хумин), Займун (Демун), Романий, Занд (Занги), Тороб, Мостин сингарилар эди. Наршахий асарида Тороб ва Хунбунни арабларга қарши курашган аҳоли манзиллари қаторида тилга олинганлиги уларни анча қадимий ва катта қишлоқлардан бўлганлигидан дарак беради.
XIX аср охирларида бутун қуйи Зарафшондагидек Жондор тумани ҳудудида ҳам аҳоли манзилларини тўрт хили мавжуд бўлган. Булар шаҳарлар, қўрғонлар(атрофи девор билан ўраб олинган аҳоли манзиллари), кентлар (катта қишлоқлар) ва масчитлар (кичик қишлоқлар) эди. Жондор тумани 1935 йилда ташкил этилган бўлиб, унинг маъмурий маркази жойлашган қишлоқ номи туман номига асос қилиб олинган.
Жондор қишлоғи икки қисимдан иборат бўлиб, Юқори Жондор ҳозирги туман марказидан шимоли шарқда жойлашган қадимги Қўрғондан иборат. Қўрғоннинг устки қатламидаги очилиб қолган сопол парчалари X-XI асрларга таълуқли бўлиб, бу аҳоли манзилини қадимийлигидан далолат беради. Худди шундай аҳоли манзиллар бўлган қўрғонлар Бухоро воҳасининг бошқа жойларидан очиб ўрганилганда улар илк феодализм даврида қад кўтарганлиги маълум бўлди. Юқори Жондорда ҳам археологик қазилмалар ўтказилса манзилни шаклланган даври ва тарихий тараққиётига оид қимматли маълумотлар аниқланиши мумкин.



Download 146.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling