1 – мавзу: Топонимика фанига кириш, мақсад ва вазифалар, унинг тарихи ҳамда уларнинг пайдо бўлиши. (6 соат) Режа
Olot tumani toponimlari. (2 соат)
Download 146.08 Kb.
|
ma\'ruza
Olot tumani toponimlari. (2 соат)
Режа: Olot tumanining tashkil topishi. Tumanning hududiy chegaralari, tabiiy-geografik o`rni to`g’risida qisqacha ma`lumot. Olot atamasining ma`nosi. Chovdur, Shayxlar, Kesakli, Soinqorovul, Asajam, Usmonshayx, Yoshbotir, Bo`ribek Chandir, G’anchi Chandir, Xidreyli, Qirtay, Ko`l Chovdur, Paxtakor, Bayot, Qumkashon, Opshoq, Dilkor, Qirlishon, Denov, Ko`k ko`z, Pichoqchi, Balandmachit, Oq oltin, Burjoq, Soloqorovul, Arabxona, eski Olot, Akkali mahalla fuqaro yig’inlari tarkibidagi qishloqlar va ularning toponimik tahlili. Милоддан ҳам аввал “Олот” уруғига мансуб аҳоли Қашқадарё дарёсидан сув ичиладиган Ўрта чўлнинг Паризод массиви, Қирлишон, Эшакчи ва Жумабозор ҳудудларида уруғ-уруғ бўлиб яшаганлиги ҳақида маълумотлар бор. Кейинроқ Зарафшон дарёсидан сув оладиган Тайқир бўйларида яшаб, асосан деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғулланганлар. Ўша даврларда туманнинг ҳозирги ғарбий ҳудуди эса чуқур кўлликлардан иборат бўлган. Қадимги Шарқ мамлакатлари маданияти гуллаган даврларда ҳозирги Сайёт қишлоғидаги Пойкент шаҳридан дунё савдогарлари кемага тушиб, ўз кемаларини Хивага бориб боғлаганлар. Асрлар ўтиши билан сувликлар қуриб, ўтиб бўлмайдиган ботқоқликлар ҳосил бўлган. Яна неча юз йиллардан сўнг ботқоқликлар ҳам қурий бошлаган. Ҳар томондан одамлар кўчиб келиб, аста-секин муқим ҳаёт изга туша бошлаган. Тайқир бўйларида яшаган бир қисм аҳоли эса маҳаллий ҳокимлар сиқуви ва сувсизлик азобларига чидай олмай, Бухоро ҳудудининг турли томонларига, ҳатто Самарқанд тарафларга кўчиб кетганлар. Олот уруғига мансуб бир қисм аҳоли эса ҳозирги туман ҳудудидаги яшаш бир мунча қулайроқ жойларига ўрнашиб олганлар ва Жайхун бўйларидаги ва Хоразм минтақаларидаги ҳамда Термиз ҳудудидаги одамлар билан алоқа қилиб яшаганлар, айрим уруғлар деҳқончилик, кўплари эса чорвачилик билан шуғулланганлар. Човдир, Бураланган эски, Кесакли, Баёт, Қоровул, Буржоқ, Опишоқ, Банги, Ува, Мухтор, Ҳожиҳайрон, Шехлар каби уруғларда чорвачилик ҳар томонлама ривожланган. Тайқир дарёсидан сув ичганлар ҳам мол боқиб, ҳам деҳқончилик билан шуғулланганлар. Улар, айниқса, туркман халқи билан яқин алоқада бўлиб, қиз бериб қиз олишган, борди-келди қилишган. Айрим, йиллар Тайқир суви қуриса Туркманистон томонга ўтиб ҳаёт кечирганлар. Аксинча айрим сабаблар билан Чоржўй теварак – атрофидан аҳоли Олотга кўчиб келганлар. Шу жиҳатдан Чоржўй вилоятининг Денов, Фароб туманлари аҳолиси, ҳозиргача Олотнинг Денов, Тўзалли, Буржоқ, Чўпчи, Қоровул қишлоқлари билан борди-келди қилиб турадилар. Олотнинг ҳозирги маркази бир вақтлар катта қумликлардан иборат бўлган. Энг баланд жой ўша пайтда ҳам Қумработ номи билан юритилган. Ҳозирги Денов ва Чандир қишлоқлари жойлашган ерлар чўлликлардан иборат бўлиб, бир томони Фароб ва Урганч қумликларига туташган. XVI асргача Каспий денгизнинг шарқий бўйларида яшаган Чандир уруғлари шимолга қараб кўчиб кела бошлаган. Бухоро амири Абдуллохон рухсати билан уларга Амударёнинг ҳозирги Олот томони қирғоқларидан жой берилади. Улар Қоракўл дарёсидан иккита ариқ чиқариб, ҳаёт кечиришган. Ариқларнинг бири Кол- яъни “Катта ариқ”, иккинчиси-Новбур-яъни “Янги ариқ” номи билан юритилган. Кейинчалик яна бу ариқлардан ирмоқлар чиқариб, қишлоқларга сув оқизилган, экишга яроқли ерлар ўзлаштирилиб, деҳқончилик ишлари авж олдириб юборилган. Чандирликларнинг чорва моллари эса Қашқадарё томонларигача чўзилиб кетган. Аста-секин Чандир уруғлари Бухоро томонларига, ундан бошқа жойларда ҳам тарқала бошлаган. 1596 йилда Қоракўл ҳокимига қарашли Боғканда қишлоғининг шимол томонида (Тайқир дарёси бўйида) яшаган Олот уруғига мансуб одамлардан солиқ йиғиш учун алоҳида киши тайинланади. Аммо, камбағал ва қашшоқ халқ ҳоким божини тўлашга ожизлик қилади. Зулмга чидай олмаган халқ Боғкандадан кўчиб кетишга мажбур бўлади. Улар дастлаб Юқори Олот, кейинчалик Қумработ тепалигига келиб жойлашадилар, уйли-жойли бўлиб, ўтроқ ҳолда яшай бошлайдилар. Қумработга кўчиб келганлар эса Олот бозорини ташкил этадилар. Бозор атрофлари тобора файзли тус олиб, маъмурий марказ юзага келади. Бу ерда майда ҳунурмандлар, косиблар иш бошлайди, савдо-сотиқ ишлари йўлга қўйилади. Бозор эса йил сайин кенгайиб, янги-янги расталар, дўконлар, саройлар пайдо бўлади. Бу ерда яшайдиган турли касб эгалари ёки уруғ аймоқни халқ ўзича ном қўйиб, тирикчилик пешаси билан яшай бошлайди. Эски Олотдаги темирчилар, носфурушлар, қассоблар, қандфурушлар гузарларининг номи шундан келиб чиққан. Ўша пайт бу ерда майда косибчилик-ҳунармандчилик, айниқса, кенг ривож топган. Улар сафига йил сайин янги-янгилари келиб қўшилган. Хоразмдан сопол идиш ясовчилар. Косондан халифалар, этик-ковуш тикувчилар, Каспидан хўжалар, сартарошлар, Чоржўй ва Бухородан заргарлар, тикувчилар келиб маҳаллий аҳолилар сафига қўшилганлар. Кейинчалик улар касб -ҳунарга қараб қишлоқларга бўлиниб кетишган. Хоразмлик косиблар тандирчи, кўзачи номи билан ҳозирги Урганжи қишлоғи юзага келган. Асажам, Халифа, Ҳасанёр, Тутунқора, Зайқайроқ, Телпакчилар, Қосим-ариқ, Талқонсайёт, Чагас, Бўстон, Хўжалар, Очбеклар қишлоқлари ҳам шу тариқа пайдо бўлган. Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Олотнинг шарқий қисми Тайқир дарёси бўйлари 2 минг йилдан ошиқ тарихга эга. Туманнинг ғарбий томони эса 400 йиллик тарихдан дарак берса-да, тез ривожланган ва аҳолиси муттасил кўпайиб борган. Ҳозир ҳам шарқий томонга қараганда ғарбий томоннинг аҳолиси зич жойлашган ҳамда ривожланишининг аниқ ва ишончли манбалари шарқий томонга қараганда, кўпроқ. Туманнинг XIX-XX асрлар тарихи бевосита Қоракўл беклиги ҳудудидаги воқеа ҳодисалар билан боғлиқ равишда кечган. Маълумки, XIX аср бошларида Бухоро амрлиги ва Хива хонлиги ўртасидаги ўзаро (1806,1825,1842 ва 1843 йиллардаги) тўқнашувлар Олотнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётига салбий таъсир ўтказди. 1806 йилда Элтузархон Бухоро атрофини талон-тарож қилиб, эллик минг қўй ва бир неча минг туя олиб кетгани, яна бир неча маротаба келиб, Бухоро атрофини ғорат қилгани, сўнгра амир Ҳайдар ўттиз минглик аскар билан қарши ҳужумга ўтгани ҳақида Мирзо Олим Махдум ҳожининг “Тарихи Туркистон” (Т.,2008, 175-бет) асарида маълумотлар бор. Бу босқинлардан Олот ҳудуди ҳам четда қолмади. Хива хони Муҳаммад Раҳим даврида Хива ва Бухоро хонлиги ўртасидаги муносабатлар янада мураккаблашиб, томонлар бир-бирларининг ҳудудларига босқинчилик урушлари уюштириб турганлар. Муҳаммад Рахимхон Бухоро амири кўл остида бўлган бир қатор мулкларга ҳужумлар қилиб тарон-тарож қилди. Бухоронинг кўп туманларидан бўлгани каби Олотдан ҳам кўплаб асирлар олиб кетади. 1842-1845 йилларда Хива хони қўшинлари Бухоро амирлиги ҳудудидаги 7 марта юриш қиладилар. Бу юришлар босқинчилик ва талончилик характерида эди. Бундан асосан маҳаллий аҳоли кўп зарар кўрар эди. Огаҳийнинг “Зубдат-ут-таворих” (Т.,2009) асарида хиваликларнинг Бухоро амирлиги ҳудудига юришлари ҳақида қимматли маълумотлар келтирилган. 1842-1845 йилларда уюштирилган тўртинчи юришида Ямут қабиласига тегишли бўлган Қутлуғмурод сардор бошлиқ хиваликлар хондан рухсат олиб, Элжик билан Қоракўл ўртасидаги масофасида Бухоро шаҳрига туз олиб бораётганларни ва чўпонларни талайди. Бу юришлар “Чоповул”, “Чопқун” деб аталиб, талончиликдан иборат эди. Хиваликлар Бухоро амири томонидан қўйилган қоровул пунктларига ҳужум уюштирар, кўп миқдорда мол-мулк, қўй, туя ва отларни ўлжа тарзида олиб кетар эди. Раҳимқулихоннинг буйруғи билан Муҳаммадамин Иноқбек бошчилигидаги лашкарлар Кўгурдли, Ишмақўй, Чашмо, Ўкуз илғаси, Йўлайритти, Учбош деган манзиллар орқали йўл босиб Қоракўлга тегишли бўлган Оққальа устига юриш қилади. Оққальа аҳли ичкарига қамалиб олади ва мудофаа жангини бошлаб, тўфангандозликка ўтади. Шунда Иноқбекинниг ғазаби қўзғаб, қальа устига бостириб боришга буйруқ беради ва аскарлар қальа деворидан ошиб ўтадилар. Қальа ичидаги мудофаачиларнинг омон қолганлари, аёллар ва болалар асрга олинади ҳамда қальа ичкариси вайрон қилинади39. Қоракўлга қарашли бўлган ушбу Оққальани эгаллаб, талон –тарож қилганларидан кейин аскарлар Иноқбекнинг буйруғи билан ҳар бир даста ўз амири, ҳар бир гуруҳ ўз саркардаси билан тўрт томонга от суриб Олот бозоригача ҳаммаёқни вайрон қилиб, бирин-кетин Хўжақалъа, Янгиқалъа, Қумқалъа каби 22 қалъани ярим кун муддат ичида эгаллаб оладилар. Хиваликлар ҳужум қилган қальалар унчалик катта бўлмай, аҳоли яшайдиган манзиллардан бир қадар чеккароқда жойлашган бўлиб, зарурат туғилганда ўзини-ўзи ҳимоя қилиши зарурлиги ҳам хиваликларга бир қадар қулайлик туғдирган. Хива хони билан Бухоро амири Насруллохон ўртасида тузилган сулх шартномадан сўнг, Хива қўшини Оққальанинг ғарбий жанубида тўпланиб, илгари ҳаракатланмасдан ўз юртига қайтади. Амир Насруллох ва кейинги амирлар даврларида ҳам Хива-Бухоро муносабатларида кескинлик юзага келган пайтларда, ўзаро урушларда Қоракўл ва Олот музофати аҳолиси кўп зарар кўрган. Бухоро амири Музаффархон даврида Кармана ва унинг атрофларини обод қилиш учун Зарафшон дарёсини Қальаи Бус тарафига оқизилади, яъни канал-ариқ қазилади. Бу ҳаракати билан амир Музаффар Қальаи Бус ва унинг атрофларини обод ва маъмур қилади. Лекин бунинг оқибатида Қоракўл заминларида сув танқислиги келиб чиқади ва кўп зироатгоҳлар, деҳқончилик масканлари хароб холга келиб қолади40. Ушбу ҳолат ва унинг оқибатлари тўғрисида шу даврда қозилик қилган Мулла Абдулвоҳид ўзининг амир Музаффархонга ёзган шикоятномасида бетафсил маълумотлар беради. Ўша даврларда бундай сув танқислигидан Олот ҳудудлари ҳам кўп зиён чекди. Айниқса, XX аср бошалрида Олотда сув танқислиги кучайиб деҳқон ва чорвадор хўжаликлар кўп зиён кўрадилар. Бу масалада Бухоро амирларига қилинган мурожаатлар тўла ҳал қилинмади. Мутақиллик йилларида Олот туманида қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариши, унинг етакчи тармоғи пахтачиликни ривожлантиришда салмоқли ютуқларга эришилди. Мустақилликнинг дастлабки йилларида туман уч бор Республикада биринчи бўлиб пахта тайёрлаш режасини бажарди. Мустақилликдан кейинги асосий мақсад-аграр туманни аграр-саноат туманига айлантиришдан иборат бўлди. Туманга 1987 йилнинг ноябрь ойидагина табиий газ етиб келган эди. 1990 йилгача бор-йўғи 28 км узунликда газ қувурлари тортилган. Ўшанда фақат Олот шаҳригина 20 фоизга газлаштирилган эди. 1993 йилни туманда “газлаштириш йили” деб эълон қилинди. Натижада бир йилда (1993йилда) 250 км узунликда газ қувурлари тортилди. Шу газ қувурларининг 110 километри ишга тушурилди. Қишлоқ аҳолисининг томорқа ерларини кенгайтириш мақсадида аҳолига икки минг гектар унумдор ер ажратиб берилди. 1993 йилда туманда чўлнинг қоқ ўртасидан “Бахт” канали қурилиши тугаллангач, қўшимча 5 минг гектар ерни ўзлаштириш ва суғориш имконияти яратилди. Download 146.08 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling