1- мавзу: Ўзгармас ток электр занжирлари


Download 320 Kb.
bet2/4
Sana15.06.2023
Hajmi320 Kb.
#1482645
1   2   3   4
Bog'liq
1-maruza

Биринчи гуруҳга кимёвий соф бўлган металлар – мис ва алюминий киради. Мисдан улаш симларида, электр машиналарининг ўрамларида, электромагнит асбоб-ускуналарда фойдалани-лади. Алюминий ўтказувчанлиги мисникидан паст бўлишига қарамай у енгил ва нисбатан арзон бўлгани учун кенг фойдаланилади. Электр узатиш линияларида алюминий қуймаси (алдрей) ишлатилади. Темир етарлича юқори қаршиликка эга бўлишига қарамай у каррозияга чидамли бўлгани учун шаҳар радиосетларида кенг фойдаланилган.
  • Иккинчи гуруҳюқори солиштирма қаршиликка эга бўлган металлар: нихром, фехраль, манганин, константан. Нихром ва фехраль иситиш асбоблари ўрамларида ва реостатларда, манганин ва константан шунт қаршиликлари ва намуна катушкалар сифатида фойдаланилади. Электротехник кўмирдан электр машиналарининг контакт щеткаси сифатида фойдаланилади.
    • Электр занжири ва унинг элементлари.
    • Электр энергия манбаи, электр истеъмолчилари ва уларни уловчи симлардан тузилган занжир электр занжири дейилади. Электр занжири таркибида коммутацион аппарат ва электр ўлчаш асбоблари ҳам бўлиши мумкин (1-расм)
    • 1-расм
    • Ток манбаи томонидан ёпиқ занжирда алоҳида зарядни кўчиришда бажарилган ишга электроюритувчи куч (ЭЮК) дейилади.
    • ЭЮК ўлчов бирлиги – Вольт (В)
    • ЭЮК манбалари: гальваник элементлар; аккумуля-торлар; электр генераторлари; яримўтказгичли фотоэлементлар (қуёш батареялари).
    • Электр энергияси истеъмолчилари: электр энергиясини механик энергияга айлантириб берувчи электродвигателлар; ёритиш лампалари; иситгич асбоблар ва бошқалар.
    • Коммутацион аппаратлар: ўчиргичлар; кнопкалар; релелар; автоматик ўчиргичлар ва сақлагичлар.
    • Ўлчов асбоблари: амперметрлар; вольтметрлар; ҳисоб-лагичлар (счетчиклар) ва б.
    • Қаршиликларни кетма-кет улаш. Агар биринчи қаршилик охири иккинчи қаршилик бошига, иккинчи қаршилик охири учинчи қаршилик бошига ва ҳ.з.о. уланса бундай улашга кетма-кет улаш дейилади (2 - расм).
    • 2-расм
    • Бунда қаршиликдан бир хил – I ток ўтади. Физика курсидаги Ом қонунидан қаршиликлардаги кучланиш тушувлари:
    • ;
    • Бундан
    1   2   3   4




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling