1-§. Миллий маҳсулотнинг мазмуни, таркибий қисмлари ва ҳаракат шакллари


-чизма. ЯММ ва ЯИМ ўртасидаги таркибий нисбатлар


Download 115.15 Kb.
bet2/10
Sana09.04.2023
Hajmi115.15 Kb.
#1343857
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
17. Yalpi ichki mahsulot milliy daromad, sof milliy mahsulot.

2-чизма. ЯММ ва ЯИМ ўртасидаги таркибий нисбатлар.
Демак, чизмадан кўринадики, мамлакат ЯММ 13 трлн. сўмни (М2 ва М3 шартли рақамлар йиғиндиси), ЯИМ эса 12 трлн. сўмни (М2 ва М1 шартли рақамлар йиғиндиси) ташкил этади.
ЯММ ва ЯИМ ўртасидаги фарқ у қадар аҳамиятли эмас. Бу фарқ ривожланган мамлакатларда ЯИМнинг ±1%ни ташкил этади. БМТ статистика хизмати асосий кўрсаткич сифатида ЯИМдан фойдаланишни тавсия этади. Яқин вақтларга қадар АҚШ ва Японияда ЯММ кўрсаткичи қўлланилар эди, эндиликда бу мамлакатлар ҳам ЯИМ кўрсаткичини қўллай бошладилар.
Ҳозирги пайтда Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот кўрсаткичи ҳисобга олинмоқда. Шунинг учун биз бундан кейинги ўринларда ялпи ички маҳсулот тўғрисида сўз юритамиз.
Жами ижтимоий маҳсулот билан ялпи ички маҳсулот ўртасидаги фарқни аниқ тушуниш учун 3-жадвал маълумотларидан фойдаланамиз.


3-жадвал. Ишлаб чиқарилган миллий маҳсулотнинг тузилиши
(шартли рақамлар мисолида).

Изчил тармоқлар



Хомашё,
ёнилғи,
материаллар

Қўшилган қиймат

Ялпи ички
маҳсу-лот

Жами ижти-моий
маҳсу-лот

Аморти-зация

Иш ҳақи

Тўланган солиқлар ва тўловлар

Фойда

Истеъмол қилинган ишлаб чиқариш воситалари қиймати (с)

Зарурий маҳсу-лот (v)

Қўшимча маҳсулот
(m)

Пахта ишлаб чиқариш

40

30

30

20

20

100

140

Пахтани қайта ишлаш

140

40

50

25

30

145

285

Тўқимачилик

285

50

60

30

40

180

465

Тикувчи-лик

465

45

50

35

30

160

625

Жами

930

165

190

110

120

585

1515




с=1095

v=190

m=230

585

1515

Бундан кўриниб турибдики, жами ижтимоий маҳсулот 1515 бирликни, ялпи ички маҳсулот эса 585 бирликни ташкил этади.


Лекин бу ерда шуни айтиш лозимки, мамлакат миқёсида такрор ҳисобга йўл қўймаслик учун ялпи ички маҳсулотларни ҳисоблашда сотиб олинган хом ашё, ёнилғи ва материаллар қиймати ҳисобга олинмайди, фақат қўшилган қиймат ҳисобга олинади, уларнинг йиғиндиси эса ялпи ички маҳсулот ҳажмини кўрсатади. Аммо ҳар бир корхона ва тармоқ учун сотилган товар маҳсулоти ялпи ички маҳсулотдан эмас, балки жами яратилган ижтимоий маҳсулотдан иборатдир. Масалан, бизнинг мисолимизда пахтани қайта ишлаш корхонаси ишлаб чиқарган ва сотган маҳсулот 285 бирликни, ялпи ички маҳсулот ҳисобига кирадиган қўшилган қиймат эса 145 бирликни ташкил этади. Сотилган 285 бирлик маҳсулотнинг 140 бирлиги хом ашё, ёнилғи ва материалларни сотиб олиш учун ишлатилади. Шунинг учун биз бу мавзуда корхоналар ва тармоқлар яратган йиллик миллий маҳсулот ҳақида гапирганда кўпроқ жами ижтимоий маҳсулотни назарда тутамиз.
Демак, ЯИМ миллий иқтисодиётда йил давомида ишлаб чиқарилган барча пировард маҳсулот (хизмат)ларнинг бозор нархларидаги суммаси. Биз биламизки, жорий йилда ишлаб чиқилган барча маҳсулотлар сотилмаслиги мумкин, уларнинг бир қисми заҳираларни тўлдиради. Яъни ЯИМ ҳажмини ҳисоблаб топишда заҳираларнинг ҳар қандай ўсиши ҳисобга олиниши зарур, чунки ЯИМ ёрдамида жорий йилдаги барча маҳсулотлар (сотилган ва сотилмаган) ҳисобга олинади.
Миллий ишлаб чиқаришнинг ялпи ҳажмини тўғри ҳисоблаб чиқиш учун, мазкур йилда ишлаб чиқарилган барча маҳсулот ва хизматлар бир марта ҳисобга олиниши зарур. ЯИМ ҳажмини топишда сотилган ва қайта сотилган маҳсулотларни кўп марта ҳисобга олишларни бартараф қилиш учун, иқтисодиётнинг барча тармоқларида яратилган қўшилган қийматлар йиғиндиси олинади.

Download 115.15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling