4–жадвал. Ўзбекистонда 2000-2004 йилларда ЯИМнинг ўсиши ва ишлаб чиқариш таркиби.
Йиллар
|
ЯИМ
|
ЯИМнинг ишлаб чиқариш таркиби, %
|
Мос йилларда жорий нархларда, млрд.сўм
|
Ўтган йилнинг мос йилига нисбатан % (таққослама нархларда)
|
Саноат
|
Қишлоқ хўжалиги
|
Қурилиш
|
Хизмат кўрсатиш
|
Соф солиқлар
|
2000
|
3255,6
|
103,8
|
14,2
|
30,1
|
6,0
|
37,2
|
12,5
|
2001
|
4925,3
|
104,2
|
14,2
|
30,2
|
5,8
|
28,2
|
11,9
|
2002
|
7450,2
|
104,2
|
14,5
|
30,1
|
4,9
|
37,9
|
12,6
|
2003
|
9837,8
|
104,4
|
15,8
|
28,6
|
4,5
|
37,4
|
13,7
|
2004
|
12189,5
|
107,7
|
17,1
|
26,8
|
4,5
|
37,6
|
14,0
|
Манба: ЎзР Давлат статистика қўмитаси.
ЯИМнинг ишлаб чиқариш таркибида Ўзбекистоннинг асосий савдо ҳамкорлари – МДҲ мамлакатлари ва хориж давлатларида иқтисодий ҳолатнинг яхшиланиши, саноатда ишлаб чиқаришни техникавий ва технологик базасини такомиллаштириш натижасида меҳнат унумдорлигини 15,8%дан 17,1%гача ошиши кузатилди. Бунга маълум даражада машинасозлик маҳсулотларини – 9,4%, қурилиш материаллари – 8,2%, енгил саноат – 5,2% ва ёқилғи саноати 5,8%га ўсиши эвазига саноат ишлаб чиқаришининг 9,4% ошиши ҳисобига эришилди. Саноатнинг ушбу тармоқларида ишлаб чиқаришнинг ўсишига ички ва ташқи бозорда автомобиль ва бошқа машинасозлик, қурилиш маҳсулотларига бўлган талабнинг ўсиши сабаб бўлди. Шунингдек, тўқимачилик ва тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича ишлаб чиқариш қувватларининг таъмирланиши ва ишга туширилиши, дизел ёқилғиси, газ ва кўмир ишлаб чиқаришнинг кўпайиши ҳам ўзининг ижобий таъсирини кўрсатди.
Иккинчи усул – бу ЯИМни ҳисоблашга сарф-харажатлар бўйича ёндошув.
Бунда мазкур йилда ишлаб чиқарилган барча маҳсулот (хизмат)лар ҳажмини сотиб олишга қилинган бутун сарфлар қўшиб чиқилади. Миллий иқтисодиётда ишлаб чиқарилган пировард маҳсулотларни мамлакат ичида хўжаликнинг учта субъекти – уй хўжаликлари, давлат, тадбиркорлар ҳамда ташқаридан чет эллик истеъмолчилар сотиб олиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |