1-§. Миллий маҳсулотнинг мазмуни, таркибий қисмлари ва ҳаракат шакллари


Download 115.15 Kb.
bet1/10
Sana09.04.2023
Hajmi115.15 Kb.
#1343857
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
17. Yalpi ichki mahsulot milliy daromad, sof milliy mahsulot.


17-МАВЗУ. YALPI ICHKI MAHSULOT MILLIY DAROMAD, SOF MILLIY MAHSULOT.


1-§. Миллий маҳсулотнинг мазмуни, таркибий
қисмлари ва ҳаракат шакллари.

Жамият аъзоларининг эҳтиёжлари мунтазам равишда янгиланиб, миқдоран кўпайиб ва сифат жиҳатидан такомиллашиб борар экан, бу эҳтиёжларни қондиришга қаратилган ишлаб чиқариш жараёни ҳам тўхтовсиз янгиланиб, такроран амалга ошиб туради. Жамият миқёсидаги ишлаб чиқаришни бир зумга ҳам тўхтатиб бўлмайди, чунки у бир-бирлари билан ўзаро боғланиб кетган турли ишлаб чиқариш жараёнлари ўртасидаги алоқаларнинг узилишига, пировардида эса ишлаб чиқариш ҳажмининг кескин камайиб кетишига ва жамият аъзолари эҳтиёжларининг қондирилмай қолишига олиб келиши мумкин.


Жамият миқёсидаги ишлаб чиқариш жараёнларининг мунтазам равишда янгиланиб ва такроран амалга оширилиб турилиши ижтимоий такрор ишлаб чиқариш дейилади.
Ижтимоий такрор ишлаб чиқариш икки кўринишда амалга оширилиши мумкин: оддий ва кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш.
Оддий такрор ишлаб чиқариш – бу ишлаб чиқариш миқёсларининг ўзгармаган ҳолда такрорланишини ифодалайди. Одатда бундай ишлаб чиқариш кўпроқ фақат ўз ички эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилган анъанавий иқтисодиёт шароитидаги хўжалик юритувчи субъектлар учун хос бўлган.
Кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш – бу ишлаб чиқариш миқёсларини мунтазам равишда ошириб боришга асосланган ҳолдаги такрорланишидир. Бу турдаги ишлаб чиқариш барча ривожланган мамлакатлар иқтисодиётининг асосини ташкил этади.
Ижтимоий такрор ишлаб чиқариш натижасида мамлакат миқёсида миллий маҳсулот яратилади. Миллий маҳсулот барча моддий ва номоддий неъматлар ҳамда хизматларни ўз ичига олиб, унинг ҳажми иқтисодиёт тараққиётида аҳамиятли ўрин тутади. Шунга кўра, миллий маҳсулот ҳажмини аниқлаш, унинг таркиби ва ҳаракат шаклларини ўрганиш доимий равишда иқтисодиёт назарияси фанининг асосий муаммоларидан бири булиб ҳисобланади. Миллий маҳсулот турли даврларда турли малакатларда турлича аталиб, турлича ҳисобга олиниши мумкин. Масалан, собиқ иттифоқдош республикалар, шу жумладан бизнинг республикамизда ҳам олдинги даврда мамлакат бўйича ишлаб чиқаришда вужудга келтирилган маҳсулотлар йиғиндиси жами ижтимоий маҳсулот деб аталган. Жами ижтимоий маҳсулот кўрсаткичида йил мобайнида яратилган моддий неъматлар йиғиндиси ҳисобга олинган, унда хизмат кўрсатиш соҳаларида вужудга келтирилган маънавий неъматлар ва хизматлар қиймати акс этмаган. Лекин бир ишлаб чиқариш соҳасидан чиққан хом ашё, материаллар, ёнилғи ва энергияларнинг қиймати бошқа соҳаларда ишлатилиб, бир неча бор такрор-такрор ҳисобга олиниб, маҳсулотнинг ҳажми сунъий равишда ошириб кўрсатилган, истеъмолга бориб тушадиган тайёр маҳсулот эса ундан бир неча баробар кам бўлган.
Мана шу такрор ҳисоблашларга барҳам бериш учун бошқа қатор мамлакатлар билан биргаликда бизнинг мамлакатда ҳам ҳозир миллий ҳисоб тизимига ўтилиб, энди мамлакатда вужудга келтирилган миллий маҳсулот, яъни товарлар ва хизматлар йиғиндиси ялпи ички маҳсулот деб атала бошланди. Ялпи ички маҳсулот - бу маълум вақт давомида, масалан, бир йилда яратилган ва бевосита истеъмолчиларга бориб етадиган барча тайёр маҳсулот ва кўрсатилган хизматларнинг бозор нархидаги қиймати. Ялпи ички маҳсулот моддий неъматлар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳалари йиллик фаолиятининг умумий самараси бўлиб ҳисобланади.
Олдинги даврларда кўпгина мамлакатларда, ҳозир ҳам айрим мамлакатларда миллий маҳсулот ялпи миллий маҳсулот деб аталиб, шу шаклда ҳисобга олинган. Ялпи миллий маҳсулот билан ялпи ички маҳсулотнинг фарқи шундаки, ялпи миллий маҳсулотга ҳар бир мамлакат ичидаги ва бошқа турли мамлакатлардаги корхоналарида ва қўшма корхоналарида вужудга келтирилган маҳсулотлар (шу мамлакат ҳиссасига тўғри келадиган қисми) ҳисобга олинади. Бошқа мамлакатлар ёки фуқаролар томонидан мазкур мамлакат ҳудудида қурилган корхоналар маҳсулоти, қўшма корхоналардаги маҳсулотда уларнинг ҳиссаси ҳисобга олинмайди. Ялпи ички маҳсулотда эса мамлакат ҳудудида ишлаб чиқарилган ҳамма маҳсулот ва хизматлар (бошқа мамлакатлар корхоналари, қўшма корхоналарда яратилган ҳамма товар ва хизматлар қўшилиб) ҳисобга олинади.
ЯММ кўрсаткичига соф экспорт (экспорт ва импорт ўртасидаги фарқ) киради. Аммо турли мамлакатларда ташқи савдо фаолиятининг салмоғи кескин фарқланади. Шу сабабли миллий иқтисодиёт ривожланиш даражасини таққослаш учун ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) кўрсаткичидан фойдаланилади. Ялпи ички маҳсулот умумлаштирувчи иқтисодий кўрсаткич бўлиб, у фақат мазкур мамлакат ишлаб чиқариш омилларидан фойдаланган ҳолда мамлакат ичида яратилган товар ва хизматлар жами қийматининг бозор нархларидаги ифодасини намоён этади. У барча ишлаб чиқарувчилар томонидан қўшилган қийматлар йиғиндиси сифатида намоён бўлади.
Ялпи ички маҳсулот худди ялпи миллий маҳсулот каби ҳисобланади, бироқ ундан хорижий мамлакатлар билан ҳисоб-китоблар қолдиғига тенг бўлган миқдорга фарқ қилади. Яъни, ЯИМ кўрсаткичига мазкур мамлакатнинг чет эллардаги ишлаб чиқариш омилларидан келувчи тушумлари (омиллар бўйича даромадлари) ҳамда мазкур мамлакатда хорижий инвесторлар томонидан олинган омиллар бўйича даромадлар ўртасидаги фарқни қўшилса ЯММ кўрсаткичи ҳосил бўлади.
ЯММ ва ЯИМ ўртасидаги фарқ қуйидагилар орқали намоён бўлади:
ЯИМ ҳудудий жиҳатдан ҳисобланади. Бу, миллий мансублигидан қатъий назар, муайян мамлакат ҳудудида жойлашган корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулот ва кўрсатилган хизматларнинг жами қийматидир.
ЯММ – бу ўз мамлакати ёки хорижда жойлашувидан қатъий назар, миллий корхоналар томонидан яратилган маҳсулот ва хизматлар умумий ҳажмининг жами қиймати.
ЯММ ва ЯИМнинг ўзаро фарқини қуйидаги чизма орқали яққолроқ ифодалаш мумкин (2-чизма).





Мамлакат ичидаги ишлаб чиқариш



Чет эллардаги
миллий
корхоналар
маҳсулоти





Хорижий
корхоналар
маҳсулоти





Миллий
корхоналар
маҳсулоти





2 трлн.сўм





10 трлн.сўм



3 трлн.сўм




Download 115.15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling