1-§. Миллий маҳсулотнинг мазмуни, таркибий қисмлари ва ҳаракат шакллари


-§. Ялпи ички маҳсулотни ҳисоблаш усуллари


Download 115.15 Kb.
bet4/10
Sana09.04.2023
Hajmi115.15 Kb.
#1343857
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
17. Yalpi ichki mahsulot milliy daromad, sof milliy mahsulot.

3-§. Ялпи ички маҳсулотни ҳисоблаш усуллари.

Миллий маҳсулотни ҳисоблашда миллий ҳисоблар тизимидан фойдаланилади. Миллий ҳисоблар тизими (МҲТ) – бу барча асосий иқтисодий жараёнларни, такрор ишлаб чиқариш шароитлари, жараёнлари ва натижаларини тавсифловчи ўзаро боғлиқ макроиқтисодий кўрсаткичлар, таснифлар ва гуруҳлар тизими.


Миллий ҳисоблар тизими узоқ йиллар давомида турли мамлакатлардаги кўплаб иқтисодчи олим ва мутахассислар томонидан ишлаб чиқилган ва такомиллаштириб келинган. Жумладан, классик иқтисодчи У.Петти жаҳонда биринчи бўлиб ўз мамлакати миллий даромад ҳажмини ҳисоблаш ишларини амалга ошириб, макроиқтисодий кўрсаткичлар тизимининг зарурлигини ҳис этган эди. Физиократлар мактаби асосчиси Ф.Кэне эса миллий иқтисодиётнинг биринчи макроиқтисодий моделини яратди. Бироқ, макроиқтисодий кўрсаткичлар тизимига бўлган кучли эҳтиёж ХХ асрнинг 20-30-йилларида вужудга келди. Собиқ иттифоқда халқ хўжалиги баланси деб номланувчи кўрсаткич ва жадваллар тизими ишлаб чиқилди. Ғарб мамлакатларида мазкур тизимнинг ишлаб чиқилиши 1929-1933 йиллардаги Буюк депрессиядан кейин бошланди. Бу тизимнинг ўзига хос бир қатор муҳим қоидалари дастлаб А.Маршалл, кейинчалик Ж.М.Кейнс томонидан шакллантирилди. Шунингдек, инглиз иқтисодчилари Р.Стоун, К.Кларк, Ж.Хикс ҳамда америкалик иқтисодчилар С.Кузнец, М.Жилберт, В.Леонтьевлар ҳам бу ишга катта ҳисса қўшдилар.
Бундай ҳисоблар БМТ томонидан эълон қилинган «Миллий ҳисоблар ва ёрдамчи жадваллар тизими» номли ҳужжат асосида халқаро статистикада стандарт тизим сифатида 1953 йилдан бошлаб қўлланила бошлади. Ҳозирги даврда дунёнинг 100дан ошиқ мамлакатларида, шу жумладан Ўзбекистонда мазкур тизим кенг қўлланилади.
Миллий ҳисоблар тизими асосини йиғма баланслар ташкил қилади. Бунга даромад ва харажатлар баланси мисол бўлиши мумкин. Даромадлар хўжалик бирликлари ва аҳоли умумий даромадлари (иш ҳақи, фойда, даромадларнинг бошқа турлари, амортизация) суммасини акс эттиради. Харажатлар тўртта гуруҳдан иборат бўлади: истеъмол, инвестициялар, давлат хариди, соф экспорт. Миллий ҳисоблар макроиқтисодиётнинг меъёрдаги – мувозанатли ҳолатга эришиш даражасини аниқлашга ёрдам беради.
Ушбу миллий ҳисоблар тизими асосида ЯИМ уч хил усул билан ҳисобланиши мумкин:
Биринчи усул – бу ЯИМни ҳисоблашга қўшилган қийматлар бўйича ёндошув. Бунда миллий иқтисодиётнинг барча тармоқлари бўйича яратилган қўшилган қийматлар қўшиб чиқилади (ЯИМ тармоқ ва ишлаб чиқаришлар бўйича). Бу усул билан ҳисобланган ЯИМ алоҳида тармоқларнинг шу маҳсулотини яратишдаги ўрнини ва ҳиссасини аниқлаш имконини беради. Масалан, Ўзбекистонда ЯИМ 2004 йил халқ хўжалигининг тармоқлари ва соҳалари бўйича 12189,5 млрд. сўмни ташкил қилган (4-жадвал).1 Шу жумладан:
моддий ишлаб чиқариш соҳаларида – 5899,8 млрд. сўм (48,4%);
хизмат кўрсатиш соҳаларида – 4583,2 млрд. сўм (37,6%);
соф солиқлар – 1706,5 млрд. сўм (14,0%).
Республикада ЯИМнинг моддий ишлаб чиқариш соҳалари тузилиши шу йили қуйидаги маълумотлар билан тавсифланган (млрд. сўм):
моддий ишлаб чиқариш соҳаларида яратилган ЯИМ – 5899,8 млрд. сўм (48,4,0%);
шу жумладан: саноатда – 2084,4 млрд. сўм (17,1%);
қурилишда – 548,5 млрд. сўм (4,5%);
қишлоқ хўжалигида – 3266,8 млрд. сўм (26,8%).



Download 115.15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling