тўлиқ тўланмаган акцияларнинг сони;
(iii)
ҳар бир акциянинг номинал қиймати, ёки акциялар номинал қийматга эга
эмаслиги;
(iv)
муомаладаги акциялар сонининг давр бошига ва охирига солиштирмаси;
(v)
ушбу синфга оид ҳуқуқлар, имтиёзлар ва чекловлар, жумладан
дивидендларни тақсимлаш ва капитални қайтариш бўйича чекловлар;
(vi)
ташкилот ёки унинг шўъба ташкилотлари ёки таъсир остидаги
ташкилотлари эгалик қилаётган бошқа ташкилотдаги улушлари; ва
(vii)
опционлар ва акцияларни сотиш шартномаларини чиқариш учун
сақланаётган акциялар, шу жумладан уларнинг шартлари ва суммалари; ва
(б)
хусусий капиталдаги ҳар бир резервнинг характери ва мақсадининг тавсифи.
80
Хусусий капиталга эга бўлмаган ташкилот, масалан ширкат ёки траст хусусий капиталдаги
улушининг давр мобайнидаги ҳар бир тоифасидаги ўзгаришларни ва хусусий капитал
улушининг ҳар бир тоифасига оид ҳуқуқлар, имтиёзлар ва чекловларни акс эттирган ҳолда
79(а) бандда талаб этилган маълумотга эквивалент бўлган маълумотларни ёритиб бериши
лозим.
80A
Агарда ташкилот қуйидагиларни молиявий амжбуриятлар ва хусусий капитал ўртасида қайта
таснифласа:
(a)
улушли инструмент сифатида таснифланган қайтариб сотиладиган молиявий
инструментни, ёки
(б)
ташкилотнинг соф активларидаги пропорционал улушни бошқа томонларга бериш
мажбуриятини ушбу субъектга фақат ликвидация жараёнида юклайдиган ва улушли
инструмент сифатида таснифланадиган инструментни
у бир тоифадан бошқа тоифага (молиявий мажбуриятлар ёки хусусий капитал) қайта
таснифланган суммани ҳамда ушбу қайта таснифлашнинг вақтини ва сабабини ёритиб бериши
Do'stlaringiz bilan baham: |