1- ва 2-лаборатория ишлари
Тўлқинўтказгичли тақсимлагичлар
Download 1.65 Mb.
|
Тўлқинўтказгичли тақсимлагичлар
Юқори частотали энергияни тўлқинўтказгич каналлари бўйлаб маълум муносабатда тақсимлаш учун тақсимлагичлардан фойдаланилади. Энг кўп ишлатиладиган тақсимлагичлар сирасига Т-шаклли тақсимлагич (учлик) киради. Амалда Е-учлик (2.6-расм), Н-учлик (2.7-расм) ва иккиланган учликлар қўлланилади. Учликларнинг чиқишларини А, Б ва В орқали номлаймиз. 2.6-расм. Тўлқинўтказгичли Е-учлик Е-учликнинг хоссаси шундан иборатки, А елкадан тарқалаётган тўлқин энергияси Б ва В елкаларда бир хил амплитуда, лекин қарама-қарши фазада тақсимланади (2.6-б расм). Бундан келиб чиқадики, агар Б ва В елкалардан қарама-қарши фазали тўлқинлар келса, улар А елкада йиқилади. Агар Б ва В елкалардан келаётган тўлқинлар бир хил фазага эга бўлса, улар А елкада қарама-қарши фазага эга бўлади ва ўзаро йўқолади. Агар Б елкадан тўлқин В томон тарқалаётган бўлса, у ҳолда энергиянинг бир қисми А елкага ўтади (2.6-в расм). 2.7-расм. Тўлқинўтказгичли Н-учлик Н-учликнинг ишлаш принципини кўриб чиқамиз. Асосий тўлқин тақсимланиш нуқтасига келганда (2.7-б расм), ундан бир хил масофада жойлашган нуқтада Б ва В елкаларда бир хил фазага эга бўлади. 2.7-расмдаги крестиклар электр куч чизиқларининг йўналишини (биздан кетаётган), узлуксиз чизиқлар эса тўлқин фронтини кўрсатади. Н-учликнинг қуйидаги хоссаси ҳам мавжудки, бунда, Б ва В елкалардан бир хил фазали тўлқинлар тарқалса, улар А елкада қўшилади. Агар шу елкалардан бир хил амплитудали, лекин ҳар хил фазали тўлқинлар тарқалса, улар А елкада энергия ҳосил қилмайди. БВ йўналишда тарқалаётган тўлқин энергиясининг бир қисми А елкага ўтади. Кейинчалик, учликнинг елкаларини 1,2 ва 3 сонлари билан номлаймиз (2.10- ва 2.11-расмлар). Тақсимлагичлар 4 елкадан иборат бўлиши ҳам мумкин, яъни 8-қутбликни ифодалаши мумкин. Бундай қурилмалар кўприкли қурилмалар дейилади. Кўприклар шу хоссаси билан фарқлики, уларнинг чиқишларидаги тўлқинлар бутун ишчи диапазонда қиймат жихатидан тенг ва бир хил фазалар фарқига эга. Энг кўп қўлланиладиган кўприкли қурилма - бу икккиланган учликдир (2.12-расм). Агар учликнинг учта елкаси мослашган юкламаларга юкланиб, тўртинчи елкаси асосий тўлқинни ўтказиш имкониятига эга бўлса, унда бу қурилма қуйидаги ажойиб хоссаларга эга бўлади. Е-елкага берилган сигнал 2- ва 3-елкаларга тенг қисмларда ва қарама-қарши фазада ўтиб, 4-елкага ўтмайди. Н-елкага берилган сигнал эса, 2 ва 3-елкаларда тенг қийматда ва бир хил фазада булиниб, Е-елкага ўтмайди. Агар 2- ва 3-елкаларга синфаз сигналлар берилса, улар Н-елкада, қарама-қарши сигналлар эса Е-елкада йиқилади. Шунга кўра, елкаларнинг 1-4 ва 2-3 қарама-қарши жуфтликлари орасида ўзаро ажратиш мавжуд: 2- ва 3-елкалараро (ва аксинча) сигнал тарқалмайди. Кейинги қарама-қарши жуфтликларда ҳам, яъни 1- ва 4-елкалардан (ва аксинча) ўзаро сигналар бир-бирига ўтмайди. ЎЮЧ-қурилмаларнинг таҳлили, уларни кўпқутбли қурилма сифатида ўрганилганда енгиллашади. Бу каби эквивалент схемаларнинг қўлланилиши, тўлқинўтказгич линияларидаги ходисаларни аниқ кўрсатиб беради. Бу схемаларнинг афзаллиги шундаки, унда матрицали ҳисоблашларни қўллаш мумкин. ЎЮЧ-назариясида тўлқинли сочилиш матрицаси [S] кенг қўлланилади. Download 1.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling