1- ва 2-лаборатория ишлари


Download 1.65 Mb.
bet14/32
Sana26.07.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1662593
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   32
Мослашган юкламалар



Мослашган юкламалар ЎЮЧ шахобчаларининг энг кўп тарқалган элементлари ҳисобига киради. Улар узатиш линияларининг охиридаги қолдиқ қувватни ютиш учун мўлжалланган. Шунингдек, бу юкламалар узатгичларни созлашда антенна эквиваленти сифатида ҳамда ЎЮЧ ўлчаш қурилмаларида қаршилик сифатида ишлатилади.
2.3.-расм. Тўлқинўтказгичли мослашган юкламалар

Мослашган юкламалар ичига ўзгарувчан шаклли ютувчи элемент (қуйма) жойланган тўлқинўтказгичнинг қисқа бўлакларидан тайёрланади. Ютувчи элемент сифатида графит ёки металл плёнка билан қопланган юпқа диэлектрик пластиналар ишлатилади (2.3-а расм). Катта қувватни ютишга мўлжалланган ҳажмли қуймалар графит кукуни, темир карбонид ёки кремний карбидлари асосида тайёрланади (2.3-б...г расмлар). Бу юкламаларда қайтириш коэффициентини камайтириш мақсадида улар учли (пирамида, пона) шаклда тайёрланади.


Мослашган юкламанинг асосий тавсифи – бу берилган частота диапазонида унинг қайтариш коэффициетининг модули IГI ёки ЮТК ва ТТК (ЮТК ва ТТК) дир. Техник нуқтаи назардан частота диапазонининг 20-30% бўлагида қайтариш коэффициенти IГI < 0,01 бўлган юклама яратиш мумкин. қайтариш коэффициенти кам бўлганлиги сабабли унинг фазасига талаб қўйилмайди. Юкламанинг яна бир тавсифи бу унинг рухсат этилган ютиш қувватидир.

    1. Узатиш линиясининг бурилишлари

Узатиш линиясининг эгрилик ва синиқликлари линиянинг электр чидамлилиги ва мослашиш сифатини пасайтирувчи қурилмалар сафига киради. Бурчакли синиқлик ҳар қандай узатиш линиясида исталган ҳолатда ҳам тарқалмайдиган оли турдаги тўлқинларни ҳосил қилади. Натижада, турли электромагнит тўлқинлар тўплами тўлқинўтазгичнинг электр чидамлилигини пасайтиради. қайтиш ходисаси туфайли содир бўлаётган жараённи камайтириш мақсадида синиқликлар ҳар хил мослаштирувчи элементлар билан тўлдирилади. Бурилишнинг ташқи бурчакларини кесиш, тўқрибурчакли ва айланали тўлқинўтказгичларда қайтишни камайтиришнинг самарали йўли бўлиб ҳисобланади (2.4-а расм).



2.4.-расм. Тўлқинўтказгичли синиқликлар

Тик синиқликлар худудидаги электр майдон куч ч изиқларининг концентрацияси бу элементнинг электр чидамлилигини пасайтиради. Бу камчилик иккиланган синиқликларда (2.4.б-расм)ва бир-текис эгриликларда (2.5-расм) қисман камайтирилади. Электр чидамлилик бир-текис эгриликнинг радиусига тўқри пропорционал ошади. Умуман олганда эгрилик радиуси тўлқинўтказгичдаги тўлқин узунлигининг уч-беш каррасига тенг бўлса, қайтиш коэффициенти жуда кам бўлади. Маълумки, тўқрибурчакли тўлқинўтказгичнинг Н10 асосий тўлқини Е вектори куч чизиқлари кенг деворга перпендикуляр жойлашган. Н векторининг куч чизиқлари эса, тўлқинўтказгичнинг кенг деворига параллел жойлашган ёпиқ уюрмалар шаклига эга.


Агар бурилиш (синиш) Е векторининг текислигида бажарилса, бундай эгрилик Е-эгрилик (синиқлик) дейилади (2.5-а расм). Магнит куч чизиқлари текислигида бажарилган бурилиш (синиқлик) эса Н-эгрилик (синиқлик) дейилади (2.5-б расм).

2.5-расм. Тўлқинўтказгичли бурилишлар
(а- Е текисликли бурилиш; б-Н текисликли бурилиш)


    1. Download 1.65 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling