1- ва 2-лаборатория ишлари


Download 1.65 Mb.
bet22/32
Sana26.07.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1662593
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   32

ҲИСОБОТ ТАРКИБИ


Ҳисобот ӯз ичига қуйидагиларни олиши керак:



    1. Импедометрнинг структуравий схемаси.

    2. Даражалаш жадвали ва графиги.

    3. Экспериментал тадқиқотларнинг натижалари.

    4. Хулоса.



  1. НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ

5.1. Тӯлқинӯтказгичнинг бир тӯлқинли режими шартини тушунтиринг ([1] §14.1, §15.1, [2] §3.7, §5.6, [3] §19.2, §19.12).


5.2. Турли юкламаларда (актив, реактив, комплекс) тӯлқинӯтказгичдаги кӯндаланг электр майдонлар амплитудалари тарқалиши графигини чизиб кӯрсатинг ([1] §16.2, [2] §7.1).
5.3. Қайтариш коэффициентини тушунтиринг. Қайтариш коэффициентининг модули ва фазаси нимани тавсифлайди? ([1] §16.2, [2] §7.1).
5.4. Тўғрибурчакли тўлқинўтказгичда Н10 тўлқиннинг тузилишини чизинг ва тушунтиринг ([1] §14.1, [2] §3.5, [3] §19.6).
5.5. Тўғрибурчакли тўлқинўтказгичда Н10 тўлқиннинг тўлқинўтказгич кенг девори бўйлаб электр майдон кучланганлиги амплитудаси ифодасини ёзинг ва Е=(а) боғлиқлик графигини чизинг ([1] §14.1, [2] §3.5).
5.6. Тўлқинўтказгичдаги нобиржинсликларда қандай физик жараёнлар юзага келади? ([1] §16.1, [2] §6.9).
5.7. Йўналтирилган тармоқлагич деб нимага айтилади? ([1] §17.5, [2] §8.8, [3] §24.10).
5.8. Импедометр қурилмасининг вазифасини тушунтиринг. У қандай қисмлардан иборат? ([2] §8.9).
5.9. Рефлектометрнинг иш принципи ва тузилишини тушунтириб беринг.
5.10. Фазометрнинг иш принципи ва тузилишини тушунтириб беринг. ([2] §8.12, [3] §24.4).
5.11. Фаза айлантиргич нима? Унда тўлқин фазасини ўзгартириш қандай амалга оширилади? ([2] §5.5, §8.12, [3] §24.4).
5.12. Нима учун диэлектрик пластинанинг тўлқинўтказгичдаги жойлашувини ўзгартирсак ундаги тўлқин фазаси ўзгаради? ([2] §5.5).
5.13. Фазометр нима учун керак? Уни даражалаш услубини тушунтиринг.
5.14. Диафрагма деб нимага айтилади? Тўғрибуракли тўлқинўтказгичда индуктив ва сиғимли диафрагмаларни кўрсатинг ва тушунтиринг. ([1] §17.2, [2] §6.5).
5.15. Тўлиқ қаршиликлар диаграммасида қуйидаги қийматларнинг қайси чизиқларда жойлашишини кўрсатинг:
а) қайтиш коэффициентининг модули;
б) меъёрланган актив қаршилик қийматлари;
в) меъёрланган реактив қаршилик қийматлари.
5.16. Қайтиш коэффициенти фазаси ва модулини билган ҳолда, қандай қилиб Вольперт диаграммаси бўйича тўлиқ қаршилик аниқлаш мумкин? ([1] §16.4, [2] §7.4).

АДАБИЁТЛАР




  1. Лебедев И.В. Техника и приборы СВЧ, том 1. М.: Высшая школа, 1970.

  2. Ефимов И.Е. Радиочастотные линии передачи. М.: Сов. радио, 1964.

  3. Вольман В.И., Пименов Ю.В. Техническая электродинамика. М.: Связь, 1971.



Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling