1- ва 2-лаборатория ишлари
Download 1.65 Mb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- ҚИСҚАЧА НАЗАРИЙ МАЪЛУМОТЛАР
5-лаборатория иши
тӮлқинӮтказгичлар юкламаси импедансини импедометр қурилмаси ЁРДАМИДА ҳисоблаш ИШНИНГ МАҚСАДИТӯлқинӯтказгичли импедометр қурилмаси билан танишиш ва тӯлқинӯтказгичлар юкламаси импедансини (тўла қаршилигини) ҳисоблаш усулларини ўрганиш. Тӯлқинӯтказгичли диафрагмаларнинг импедансини ҳисоблаш. ҚИСҚАЧА НАЗАРИЙ МАЪЛУМОТЛАРӮта юқори частоталар (ЎЮЧ) техникасида кӯпинча тӯлқинӯтказгичнинг геометрик ӯлчамлари шундай олинадики, унда фақатгина бир турдаги тӯлқин тарқалиш имкониятига эга бӯлади. Тўғрибурчакли тўлқинўтказгич учун бу Н10 тўлқиндир. Назарий томондан олиб қаралганда, бир тўлқинли режим ҳолатида тўғрибурчакли тӯлқинӯтказгични иккисимли линия сифатида таҳлил қилиш мумкин. Унда иккала тўлқинўтказгичда ҳам тарқалаётган тўлқиннинг фаза коэффициентлари ва қувватлари бир хил бўлади. Ҳаво билан тӯлдирилган тӯғрибурчакли тӯлқинӯтказгичда Н10 тӯлқин тарқалганда, эквивалент линиянинг тӯлқин қаршилиги қуйидагига тенг бу ерда а, b – тӯлқин ӯтказгичнинг кенг ва тор деворлари ўлчамлари; -тўлқин узунлиги Юкламадан тўлқинўтказгичдаги тўлқин узунлиги Λ дан каттароқ масофадаги майдон, асосан, қуйи турдаги тушаётган ва қайтаётган тӯлқинлар билан аниқланади. Бирон-бир кесимдаги қайтаётган тӯлқин электр майдон кучланганлигининг шу кесимдаги тушаётган тӯлқин электр майдон кучланганлигига нисбати комплекс қайтариш коэффициенти дейилади. Юкланган тӯлқинӯтказгичнинг эквивалент схемаси сифатида ҳудди шу қийматли қайтариш коэффициентига эга бўлган юкланган иккисимли линияни олиш мумкин. Эквививалент схемалар тўлқинўтказгичларга узун линиялар назариясини қўллаш имконини беради. Демак, юкланган тӯлқинӯтказгичнинг кириш импеданси учун қуйидагини келтириш мумкин [1] 2.1-расмда юкланган тӯлқинӯтказгичнинг эквивалент схемаси ва кучланиш амплитудасининг линия бӯйлаб тақсимланиши келтирилган. Координата боши юклама уланган кесимда жойлашган. Бу ерда =2/λ тӯлқинўтказгичдаги тӯлқин тарқалишининг фазавий доимийси, – юкламадан қайтишнинг комплекс коэффициенти. У қуйидаги формула ёрдамида аниқланади: , (2.5) бу ерда |Гю| - юкламадан қайтиш коэффициентининг модули, – юкламадан қайтиш коэффициентининг фазаси. Қайтишнинг комплекс коэффициенти z координатасининг /2 даврли даврий функцияси ҳисобланади. Демак, кириш қаршилиги Zкир(z) ҳам даврий функциядир. Юклама импедансни топиш учун юкламадан z=n/2 масофада ётувчи кесимдаги қайтиш коэффициенти модули ва фазасини ҳисоблаш кифоя (n-бутун сон). , (6) . (7) Қайтиш коэффициентини тӯлқинўтказгичли импедометр ёрдамида аниқлаш жуда қулай. Тӯлқинӯтказгичли импедометр тӯлқинӯтказгич юкламасининг импедансини (комплекс қаршилигини) аниқлаш учун ишлатилади. Қурилманинг тузилиш схемаси 2.2- расмда келтирилган. 2.2-расм. Тўлқинўтказгичли импедометрнинг тузилиш схемаси Импедометр 2 қисмдан: рефлектометр ва фаза-ўлчагичидан (фазометрдан) иборат. РЕФЛЕКТОМЕТР икки бир-бирига қарама-қарши йӯналган тармоқлагичлар кӯринишида бӯлиб, улар қайтиш коэффициентини ҳисоблаш учун хизмат қилади. Тузилиши жиҳатдан тармоқлагичлар ӯлчамлари бир ҳил иккита тӯлқинӯтказгич кесмаларидан (1,2) иборат бӯлиб, асосий тӯлқинӯтказгич билан туйнуклар (3) орқали боғланган. 1- ва 2- тӯлқинӯтказгичларнинг охирларида Zo мослашган юклама мавжуд. Биринчи тӯлқинӯтказгичнинг чиқишига фақат тушаётган тӯлқин, иккинчи тӯлқин ӯтказгичнинг чиқишига эса қайтаётган тӯлқин тармоқланади. 1- ва 2- тӯлқинӯтказгичлардаги сӯнишни тенглаштириш учун уларнинг чиқишларига ӯзгарувчан сусайтирувчи аттенюаторлар уланган. Юқори частотали қайта улагич ёрдамида 1- ва 2- тӯлқинӯтказгичлар детектор ва индикаторга уланади. Индикатор тушаётган ва қайтаётган тӯлқинлар электр майдонларининг кучланганлиги квадратига пропорционал бӯлган ва даражаларни қайд қилади. Чунки детектор квадратик тавсифга эга. Демак, қайтариш коэффициентининг модули формуласи қуйидагича аниқланади: 2.4-формуладан кӯриниб турибдики, қайтариш коэффициентининг модули ихтиёрий кесимда бир хил ва юкламанинг қайтариш коэффициенти модулига тенг . ФАЗОМЕТР фаза айлантиргичи (5) ҳамда қӯзғалмас детекторли каллак (6) дан ташкил топган. У қайтариш коэффициентининг фазасини ӯлчаш учун хизмат қилади. Детекторли каллак тӯлқин ӯтказгич ҳамда детектор ичига ӯрнатилган метал штир (штырь) - зонддан ташкил топган ва электр майдон кучланганлигини қайд қилиш учун ишлатилади. Зонд коаксиал резонатор билан уланган бӯлиб, ӯлчов асбобининг максимал сезгирлигини олиш учун уни тӯлқинӯтказгичдаги тӯлқин частотаси резонансига созлаш лозим. Резонатордаги юқори частотали майдон ӯлчов асбоби занжирига уланган кристалли диод ёрдамида детекторланади. Фаза айлантиргич (5) тӯлқинӯтказгич кесими бӯлиб, унинг ичида тор деворларга параллель равишда юпқа диэлектрик пластина ҳаракатланади. Фаза айлантиргич ўтаётган тўлқин фазасини ўзгартиради. Умуман олганда, тӯлқинӯтказгичда тушаётган ва қайтаётган тӯлқинлар мавжуд бӯлиб, ихтиёрий Z1 кесимдаги майдон, шу тӯлқинларнинг суперпозицияси билан аниқланади. Агар қайтган тӯлқин тушаётган тӯлқин билан бир фазада келса, умумий майдон максимал ва аксинча, қарама-қарши фазада келса, минимал бӯлади. Агар қандайдир йӯл билан қайтган тӯлқин фазаси ӯзгартирилса, унда Z1 кесимдаги майдон минимумдан максимумгача ӯзгартирилиши мумкин. Фаза айлантиргичдан ӯтаётган тӯлқин фазаси диэлектрик пластинани силжитиш орқали ӯзгартирилади. Буни батафсил кӯриб чиқамиз. Параметрлари бӯлган диэлектрик билан тӯлдирилган тӯлқин ӯтказгичдаги тӯлқиннинг фаза тезлиги қуйидагига тенг: бу ерда: - мухитнинг абсолют диэлектрик ва магнит сингдирувчанлиги; Download 1.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling