Лаборатория иши № Ғалтакнинг индуктивлигини аниқлаш


Download 46.95 Kb.
bet1/3
Sana18.06.2023
Hajmi46.95 Kb.
#1555515
  1   2   3
Bog'liq
ҒАЛТАКНИНГ ИНДУКТИВЛИГИНИ АНИҚЛАШ bo\'ldi 2ta kril, 1 ta lotin


ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ № ____


ҒАЛТАКНИНГ ИНДУКТИВЛИГИНИ АНИҚЛАШ.


Ишнинг мақсади: Электромагнит индукция ва ўзиндукция ъодисаларини ўрганиш, ғалтакнинг индуктивлигини, пўлатнинг магнит сингдирувчанлигини ва магнит майдон энергиясини аниқлашдан иборат.


Керакли асбоблар: кичик трансформатор, тўғрилагич, актив қаршиликларни ўлчаш учун омметр ёки авометр, 100 мАли ўзгарувчан ток миллиамперметри, волғтметр.


НАЗАРИЙ ҚИСМ.

Маълумки, токли ўтказгич атрофида магнит майдони ъосил бўлади. Кучлироқ магнит майдон ъосил қилиш учун бир неча сим ўрамларидан иборат ғалтакдан фойдаланилади. Ўрамлардан ток ўтганда ғалтак ичида ва унинг атрофида магнит майдон ъосил бўлади. Ғалтакнинг ичидаги магнит майдон ташқаридагига қараганда анча кучли бўлади, чунки ғалтак ичида магнит индукция чизиқлари зич жойлашган (1-расм).




1-расм
Ғалтакнинг магнит майдонини анча кучайтириш учун унинг ичига темир ўзак киритилади. Бу темир ўзак токнинг майдонини бир неча  марта кучайтиради:
(1)
Ғалтак ъосил қилган магнит индукция оқими, ундан ўтаётган ток кучига тўғри пропорционал:
Ф=L. I (2)
Бу формуладаги L–ғалтакнинг индуктивлиги дейилиб, у ўрамлар сони n нинг квадратига, ғалтакнинг кўндаланг кесим юзаси S га, темир ўзакнинг магнит сингдирувчанлиги  га ва ғалтак узунлиги  га боғлиқ, яъни:
(3)
Индуктивлик бирлиги қилиб Генри (Гн) қабул қилинган. 1 Гн деб, 1 ампер ток оққанда 1 Вебер магнит индукция оқими ъосил қиладиган ғалтакнинг индуктивлигига айтилади.
Агар ғалтакдан ўзгарувчан ток ўтса, унинг атрофидаги магнит майдони ъам ўзгариб туради. Бу ўзгарувчан магнит майдони ғалтакда ўзиндукция Э.Ю.К ни ъосил қилади. Ўзиндукция Э.Ю.К нинг катталиги токнинг ўзгариш тезлигига ва ғалтак индуктивлигига тўғри пропорционал :

Бу ўзиндукция Э.Ю.К ўзиндукция токини пайдо қилади. Ўзиндукция токи доимо ўзининг ъосил қилган токнинг ўзгаришига қаршилик кўрсатади. Ўзиндукция токи калит уланганда токнинг максимал қийматга эришишини, калит узилганда эса нолга камайишини бироз кечиктиради. Бундай бўлишини 2-расмдагидек схемада кўриш мумкин.
Схемадаги К-калит уланганда ўзиндукция туфайли Л1 лампочка Л2 га қараганда кечикиб ёнади, калит узилганда ъам Л1 лампочка кечикиб ўчади. Ғалтакнинг индуктивлиги қанча катта бўлса, ўзиндукция ъодисаси ъам яхши сезиларли бўлади. Ғалтакнинг индуктивлигини юқоридаги (2) формула билан ъам ъисоблаб топиш мумкин. Биз мазкур лаборатория ишида индуктивликни тажрибада аниқлаш усулларидан бирини кўриб ўтамиз. Бу усул ғалтак актив қаршиликдан ташқари индуктив қаршилик ъосил қилишига асосланган. Индуктив қаршилик ғалтакнинг индуктивлигига ва ғалтакдан ўтаётган токнинг частотасига тўғри пропорционал.
Яъни,
(4)
Ғалтакнинг тўла қаршилиги
(5)
формула билан ифодаланади. (4) ва (5) тенгликдан индуктивлик L ни топиш мумкин.
(6)




Download 46.95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling