1- ва 2-лаборатория ишлари


б) ишни бажариш вақтида электродлар ва электролитга тегманг


Download 1.65 Mb.
bet27/32
Sana26.07.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1662593
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   32
б) ишни бажариш вақтида электродлар ва электролитга тегманг;
в) зондни ҳимояланган қисмидан бир қўл билан ушланг ва бу вақтда лаборатория қурилмасининг бошқа қисмларига тегманг.



  1. ИШНИ БАЖАРИШ ТАРТИБИ

5.1. Таъминот қурилмасининг уланмаганлигига ишонч ҳосил қилиб, ваннани электролит (сув) билан тўлдиринг.


5.2. 3.1-расм асосида тадқиқ этиладиган қурилма схемасини йиғинг.
5.3. Йиғилган схеманинг тўғрилигини лаборант ёки ўқитувчи томонидан текширилгандан сўнг, таъминот қурилмасини ёқинг ва электродларда Uқ20 В кучланиш ўрнатинг (иккисимли узатиш линияси схемасида Uқ25 В).
5.4. Зондни электролит бўйлаб харакатлантириб, 1қ5 В бўлган ихтиёрий нуқтани топинг.
5.5. Зондни харакатлантириб, 1қ5 В потенциалли иккинчи нуқтани топинг ва тегишли х ва у координаталар қийматларини 5.1-жадвалга киритинг.
5.6. 5.4 ва 5.5-пунктларда келтирилган амалларни бажариб, 2қ10 В, 3қ15 В ва (фақат иккисимли узатиш линияси учун) 4қ20 В потенциалларга тегишли х ва у координаталар қийматларини ёзиб олинг.
5.7. Таъминот қурилмасини манбаадан узиб, кейинги схемани йиғинг ва 5.3...5.6-пунктлардаги амалларни қайтаринг. Олинган қийматларни 5.1-жадвалга киритинг.
5.1-жадвал
………………… узатиш линиясининг кўндаланг кесимида Т-синфли тўлқин майдони тузилишини тадқиқ этиш натижалари



1қ5 B

х






































y








































2қ10 B

x








































y








































3қ15 B

x








































y








































4қ20 B

x








































y








































5.8. Жадвал асосида тадқиқ этилган узатиш линиялари кўндаланг кесимларида Т-синфли тўлқин майдонини куч чизиқлари ёрдамида тасвирланг.


Эквипотенциал чизиқлар эксперимент натижасида олинган координаталар нуқталари асосида чизилади. Электр майдони куч чизиқлари эквипотенциал сиртга перпендикуляр йўналишда ўтказилади. Бунда, ўтказгич юзаси эквипотенциал сирт эканлигини ёдда тутинг. вектори потенциал камайиши томон йўналганлиги учун унинг куч чизиқлари потенциали катта электроддан бошланади.
Бундан ташқари, эквипотенциал сирт катта потенциалли электродга қанчалик яқин жойлашса, у ерда шунчалик чизиқлар кўп (жипс) бўлади.
Юқорида айтиб ўтилгандек, Т-синфли тўлқин магнит майдоннинг куч чизиқлари электростатик майдоннинг эквипотенциал сиртига мос келади. Магнит майдони куч чизиқларининг йўналиши қуйидаги ифода орқали аниқланади
.



  1. ҲИСОБОТ ТАРКИБИ

Ҳисоботда қуйидаги маълумотлар келтирилиши лозим.


6.1. Ишнинг номи ва мақсади.
6.2. Лаборатория қурилмасининг схемалари
6.3. Экспериментал тадқиқот натижалари.
6.4. Тадқиқ этилган йўналтирувчи тизимлар кўндаланг кесимларида Т-синфли тўлқин майдонининг куч чизиқларини тасвирланг.



  1. НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ

7.1. қандай тўлқин Т-синфли тўлқин дейилади? ([1] §13.2; [2]§§2.4, 2.7; [3] §§17.2, 17.3).


7.2. Критик частота (критик тўлқин узунлиги) деб нимага айтилади? Т-синфли тўлқиннинг критик частотаси (критик тўлқин узунлиги) нимага тенг? ([l]§§13.4, 13.5; [2]§2.4; [3]§§18.2, 18.3).
7.3. Т-синфли тўлқиннинг йўналтирувчи тизимда мавжуд бўлиш шарти қандай? ([1] §13.4; [2] §2.4; [3] §§18.2, 18.3).
7.4. Йўналтирувчи тизимларда Т-синфли тўлқин қандай фаза тезлиги билан тарқалади? ([l] §13.5; [2] §2.3; [3] §18.3).
7.5. Йўналтирувчи тизимларнинг кўндаланг кесимида Т-синфли тўлқиннинг кучланганлик вектори қандай тенгламаларни қониқтиради? ([1] §13.5; [2] §2.3).
7.6. Т-синфли тўлқинлар қандай йўналтирувчи тизимларда мажуд бўлади? ([1] §13.5; [2]§2.5; [3]§17.3).
7.7. Т-синфли тўлқиннинг векторлари ўзаро қандай боғлиқ? Бу векторларнинг ўзаро жойлашуви қандай? ([1] §13.5; [3] §18.3).
7.8. Бир йўналтирувчи тизимнинг ўзида Т-синфли тўлқин ва электростатик майдон тузилишларидаги фарқ ва ўхшашликни кўрсатинг. ([1] §13.5).
7.9. Электр майдони кучланганлиги векторига таъриф беринг. У қандай бирликларда ўлчанади? ([l] §1.2; [3] §2.3).
7.10. Майдон векторларининг куч чизиқлари нима? ([l] §1.4; [3] §2.3).
7.11. Эквипотенциал сирт деб нимага айтилади? ([1] §6.2).
7.12. векторининг куч чизиқлари эквипотенциал сиртга қандай йўналган? ([l]§6.2).
7.13. Электростатик аналогия усули нима? ? ([1]§7.7; [3]§8.2).
7.14. Иккисимли, коаксиал, симметрик ва носимметрик полоскали йўналтирувчи тизимлардаги Т-синфли тўлқин майдони тузилишини куч чизиқлари ёрдамида тасвирланг. ([1] §§13.5, 14.5; [3] §§19.9, 20.2).


АДАБИЁТЛАР

1. Вольман В.И., Пименов Ю.В. Техническая электродинамика. М.: Связь, 1971.


2. Лебедев И.В. Техника и приборў СВЧ. т.1. М.: Вўсшая школа, 1970.
3. Фальковский О.И. Техническая электродинамика. М.: Связь, 1978.
4. Пименов Ю.В. и др. Техническая электродинамика. М.: Радио и связь, 2000.


Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling