1- ва 2-лаборатория ишлари
Бир тўлқинли режимни ҳосил қилиш учун тўлқин (частота)нинг ишчи узунлигини танлаш
Download 1.65 Mb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2.3. Тўлқинўтказгичдаги амплитудавий тақсимланишларнинг турлари
2.2. Бир тўлқинли режимни ҳосил қилиш учун тўлқин (частота)нинг ишчи узунлигини танлаш
2.5…2.7-расмларда тўғрибурчакли, айланали ва коаксиал тўлқинўтказгичлар учун и шкаласи бўйича тўлқинлар критик узунликларининг тақсимланиши келтирилган. Бир тўлқинли режим ҳолатида тўлқинўтказгич бўйлаб асосий тўлқин тарқалади. 2.5-расмдан кўриниб турганидек, критик узунлиги крН10қ2а бўлган Н10 тўлқин тўғрибурчакли тўлқинўтказгич учун асосий тўлқин ҳисобланади. Тўғрибурчакли тўлқинўтказгичда олий тартибдаги биринчи тўлқин – критик узунлиги крН20қа бўлган Н20 тўлқинидир. Бинобарин, бир тўлқинли режим қуйидаги шарт бажарилган ҳолда кузатилади: a < < 2a. (2.10) Айланали тўлқинўтказгич (2.6-расм) учун Н11 тўлқини асосий тўлқин (крН11қ3,41R), Е01 тўлқини эса – олий тартибдаги биринчи тўлқин (крЕ01қ2,62R) ҳисобланади. Шундай қилиб, бир тўлқинли режим қуйидаги шарт бажарилган ҳолда кузатилади: 2,62R<<3,41R. (2.11) Коаксиал тўлқинўтказгичда (2.7-расм) Т туркумига мансуб тўлқин асосий тўлқин (крТқ), критик узунлиги крН11(Dқd)ғ2 бўлган Н11 тўлқини эса – олий тартибли биринчи тўлқин ҳисобланади. Демак бир тўлқинли режим қуйидаги шарт бажарилган ҳолда кузатилади: (Dқd)ғ2< < . (2.12) Амалда, одатда, нисбатан узун тўлқинлар, яъни асосий турга мансуб тўлқиннинг критик узунлигига яқин соҳада ютилиш кўп бўлганлиги учун, тўлқиннинг ишчи узунлиги миқдори тўлқиннинг критик узунлигидан 20...30% кам олинади. 2.3. Тўлқинўтказгичдаги амплитудавий тақсимланишларнинг турлари Тўлқинўтказгич бўйлаб амплитудавий тақсимланишга тўлқинўтказгичнинг чиқишида ўрнатилган юклама хусусиятининг таъсирини кўриб чиқамиз. Бир тўлқинли режим ҳолатида тўлқинўтказгич бўйлаб майдон тақсимоти шаклланади. Бу тақсимот икки симли узун линиядаги майдон тақсимоти билан бир хил бўлади. Агар тўлқинўтказгич чиқишига қисқа туташувчи юклама ўрнатилган бўлса, тушувчи тўлқинга нисбатан фаза бўйлаб 180° га силжиган қайтган тўлқин юзага келади. қайтган тўлқин амплитудаси тушувчи тўлқин амплитудасига тенгдир. Бу икки тўлқиннинг туташиши натижасида турғун тўлқин (турғун тўлқин режими) юзага келади. Турғун тўлқин режимидаги майдон амплитудаси тақсимоти 2.8-расмда узлуксиз чизиқ билан кўрсатилган. Майдон жадаллигининг икки қўшни минимумлари ўртасидаги масофа тўлқинўтказгичдаги тўлқин узунлигининг ярмига тенг. қисқа туташувчи юклама мослаштирилган, қаршилиги тўлқинўтказгичнинг тавсифий қаршилигига тенг бўлган юкламага алмаштирилганида юкламадан қайтган тўлқин бўлмайди ва тўлқинўтказгичда югурма тўлқин режими ҳосил бўлади. Бунда майдоннинг амплитуда тақсимоти ўзгармас миқдорга эгалиги билан тавсифланади (2.8-расмдаги пунктир чизиқ). Тушувчи тўлқиннинг бир қисми юкламадан қайтган ҳолларда тўлқинўтказгичда аралаш режим қарор топади. Бу режимнинг амплитуда тақсимоти 2.9-расмда кўрсатилган. Тўлқинўтказгичдаги амплитуда тақсимотини югурма тўлқин коэффициенти (ЮТК) орқали тавсифлаш қулайдир. ЮТКқЕminғEmax Download 1.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling