1- ва 2-лаборатория ишлари


Download 1.65 Mb.
bet8/32
Sana26.07.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1662593
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   32
7. НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ

7.1. Коаксиал линия, тўғрибурчакли ва айланали тўлқинўтказгичларни чизинг ([1] §13.1, [2] §3.1, §4.1, §5.1, [3] §19.1, §19.11, §19.19).


7.2. Йўналтириладиган электромагнит тўлқинлар қайси белгига қараб туркумланади (синфланади)? қандай йўналтириладиган электромагнит тўлқинлар кўндаланг тўлқинлар (Т), қандай тўлқинлар электр тўлқинлар (Е) ва қандай тўлқинлар магнит тўлқинлар (Н) деб аталади? ([1] §13.2, [2] §2.7, [3] §17.3).
7.3. Йўналтириладиган электромагнит тўлқинларнинг қандай туркумлари коаксиал линияда ва қандай туркумлари тўлқинўтказгичларда мавжуд бўлади? ([1] §13.5, [3] §17.3).
7.4. Тўлқин узунлиги деб нимага айтилади? ([1] §13.4, [3] §18.2).
7.5. Йўналтирувчи тизимнинг критик частотаси (ёки тўлқиннинг критик узунлиги) деб нимага айтилади? Ишчи частота (тўлқиннинг ишчи узунлиги) билан критик частота (тўлқиннинг критик узунлиги)нинг қандай нисбатида маълум турга мансуб тўлқин тўлқинўтказгич бўйлаб тарқалади? ([1] §13.4, [2] §2.4, §3.7, [3] §18.2).
7.6. Тўлқинўтказгичдаги тўлқин узунлиги ифодаларини ёзинг ([1] §13.4, [3] §18.2).
7.7. қандай тўлқин йўналтирувчи тизимнинг асосий (қуйи) тўлқини деб аталади? ([1] §14.1, §14.2, §14.4, [2] §2.7, [3] §18.8)
7.8. Юкламаларнинг қуйидаги турларида тўғрибурчакли (коаксиал) тўлқинўтказгич бўйлаб электр майдон кучланганлигининг тақсимланиши графигини чизинг: қисқа туташув; мослашган юклама; комплекс юклама ([1] §16.1, §16.2, [2] §7.1, [3] §21.2).
7.9. Ўлчаш тармоғининг ишлаш принципини тушунтириб беринг ([2] §8.7).
7.10. ЮТК, ТТК коэффициентларининг маъносини тушунтириб беринг. қайтариш коэффициенти модули, ЮТК, ТТК бир-бири билан қандай боғланган? ([2] §7.1, [3] §21.2).
7.11. Тўлқинўтказгичда «тўлқинининг критик узунлиги» тушунчасини тушунтириб беринг ([1] §13.4, [3] §18.2).
7.12. Тўғрибурчакли (коаксиал) тўлқинўтказгичда бир тўлқинли режимнинг шарти қандай? ([1] §14.4, §15.7, [2] §4.4).
7.13. Бир тўлқинли режимнинг афзалликлари нимада? ([1] §14.4, §15.7, [2] §4.4).
7.14. Тўлқинўтказгичнинг «асосий тўлқини» тушунчасини тушунтириб беринг ([1] §14.1)
7.15. Тўғрибурчакли тўлқинўтказгичдаги асосий тўлқин майдони структурасини чизиб беринг.
7.16. Коаксиал тўлқинўтказгичдаги асосий тўлқин майдони структурасини чизиб беринг ([1] §14.4, §15.7, [2] §4.4).
7.17. Нима учун тўғрибурчакли тўлқинўтказгичдаги тўлқин узунлиги эркин фазодаги тўлқин узунлигидан катта? ([1] §14.4, §15.7, [2] §4.4).
7.18. Тўлқинўтказгич ичидаги диэлектриклар ўзгарганида ундаги тўлқин узунлиги қандай ўзгаради? ([1] §14.4, §15.7, [2] §4.4).
7.19. Тўғрибурчакли тўлқинўтказгичдаги асосий тўлқин учун фаза ва гуруҳий тезликларнинг тўлқин узунлигига боғлиқлигини чизинг ва тушунтириб беринг ([1] §14.4, §15.7, [2] §4.4).
7.20. Тўлиқ қаршиликлар доиравий диаграммасида қайтариш коэффициенти модули шкалалари, ЮТК ва ТТК қаерда жойлашади? ([1] §16.4, [2] §7.3).
7.21. Тўлиқ қаршиликлар доиравий диаграммаси (Вольперт диаграммаси) бўйича юкламанинг тўлиқ қаршилигини аниқлаш услубини тушунтиринг ([1] §16.4, [2] §7.3).
7.22. Агар юкламанинг меъёрланган комплекс қаршилиги миқдори маълум бўлса, тўлиқ қаршиликлар доиравий диаграммаси бўйича ЮТК миқдорини қандай аниқлаш мумкин? ([1] §16.4, [2] §7.3).

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling