1- ва 2-лаборатория ишлари


Тўлқинўтказгичли ўлчаш линияларининг конструкцияси


Download 1.65 Mb.
bet3/32
Sana26.07.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1662593
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32

2.4. Тўлқинўтказгичли ўлчаш линияларининг конструкцияси


Тўлқинўтказгичлардаги амплитуда тақсимотини қайд этиш учун ўлчаш линиялари қўлланилади. Бу линияларнинг тўғрибурчакли ва коаксиал тўлқинўтказгичлар кесмаларида бажарилган конструкциялари 2.11-расмда кўрсатилган. Ўлчаш линияларининг фарқларини йўналтирувчи тизимларнинг конструкцияларида кўринади.



Бу тизимлар бўйлаб зондли ўлчаш каллаги ҳаракатланади. Бу каллакнинг ишлаш принциплари ва конструкциялари иккала ўлчаш линиялари учун бир хилдир.
Ўлчаш каллаги қисқа туташувчи поршень ЎЮЧ диод ва ҳажмли резонатордан ташкил топган. Поршень ҳажмли резонаторни созлашга хизмат қилади. Зонд тўлқинўтказгичдаги электр майдонининг куч чизиқлари бўйлаб жойлашади. Зондда вужудга келувчи электр юритувчи куч (ЭЮК) зонд жойлашган ердаги майдоннинг кучланганлигига пропорционалдир.

Бу ЭЮК ҳажмли резонаторда электромагнит тебранишларни вужудга келтириб, уни қўзғатади. Резонатор йўналтирувчи тизимдаги тебранишлар частотасига созланади ва бу резонаторнинг чиқишида сигналнинг максимал даражада кучайишига олиб келади. Ҳажмли резонатор билан кристалли ЎЮЧ диод боғлиқ бўлиб, у ЎЮЧ тебранишларни паст частотали тебранишга айлантириади. Бу майдоннинг амплитуда тақсимотини стрелкали индикаторда қайд қилиш учун керак. Ишлаш принципига кўра, ҳажмли резонатор паст частоталарда ишлатиладиган оддий тебраниш контурига ўхшайди.
Зондни тўлқинўтказгич бўйлаб ҳаракатлантириб, майдоннинг амплитудалари тақсимотини ва тўлқинўтказгичдаги тўлқиннинг узунлигини топиш мумкин. Амплитудавий тақсимотни қайд этиш ЎЮЧ диодга уланган микроамперметр ёрдамида амалга оширилади. ЎЮЧ диод тавсифи квадратли бўлгани учун ЧТК миқдорларини аниқлашда микроамперметр кўрсаткичлари (min ва max) дан илдиз чиқариш керак:

Баъзан, амалда турғун тўлқин коэффициенти (ТТК) қўлланилади

Югурма тўлқин коэффициенти қайтариш коэффициенти модули |Г| билан қуйидаги нисбатлар орқали боғланади:




Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling