1- ва 2-лаборатория ишлари


Электролитик ваннада электростатик майдонни моделлаш


Download 1.65 Mb.
bet25/32
Sana26.07.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1662593
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   32
2.3. Электролитик ваннада электростатик майдонни моделлаш

Экспериментал тадқиқотларни ўтказиш учун кўпинча электростатик майдонни доимий ток электр майдони билан моделланади [3]. Моделлаш имконияти электростатик майдон ва доимий ток электр майдони орасидаги аналогия билан шартланади. Бу аналогия қуйидагича таърифланади.


Эркин зарядлар бўлмаган биржинсли диэлектрикда электростатик майдон тенгламаси
(2.14)
ва ташқи манбалари бўлмаган биржинсли ўтказгич муҳитда доимий ток ва электр майдони тенгламаси
(2.15)
ни кўриб чиқамиз.
Бу ерда: - ўтказувчанлик токи векторининг зичлиги.
Ом қонунига кўра ( - муҳит ўтказувчанлиги), ифода тенгламага эквивалент.
(2.14)- ва (2.15)-тенгламаларга кўра, иккала майдон ҳам потенциал майдон бўлиб, Лаплас тенгламасига жавоб берадилар.
(2.16)
Иккала майдонда ҳам ўтказувчи жисмларнинг шакли, ўлчами ва ўзаро жойлашувларини бир хил деб ҳисобласак, ўтказувчи жисмлар юзасидаги потенциаллар учун чегаравий шартлар бир ҳил бўлганда, (2.16)-тенгламанинг ечими иккала ҳолатда ҳам бир ҳил бўлиши тасдиқланади. Маълумки, электростатик майдонда ўтказгич юзаси эквипотенциал сирт ҳисобланади. Доимий ток майдонида эса ўтказгичда тарқалаётган ток кучланиш пасайишини ҳосил қилганлиги учун ўтказгич юзаси эквипотенциал эмас. Бироқ ўтказгич юзаси ёмон ўтказгич билан чегарадош бўлганда, ушбу ўтказгичнинг юзасини эквипотенциал сирт деб ҳисобласа бўлади. Бунда, иккала майдон учун чегаравий шартлар ўзаро мос бўлади.
Айтиб ўтилган аналогия электролитик ваннада электростатик майдонни моделлаш имкониятини беради. Сув билан тўлдирилган ваннада доимий ток билан таъминланувчи маълум шаклли металл электродлар жойланади. Вольтметр ёрдамида электродлар орасидаги потенциаллар фарқини ўлчаб, электростатик майдоннинг эквипотенциал сиртини аниқлаш мумкин. Тадқиқот вақтида доимий ток ҳолатида электролитик ваннада электродларнинг қутбланиши кузатилади. Ушбу ҳодисани бартараф этиш учун тадқиқот паст частотали (частотаси 50 Гц) ўзгарувчан токда амалга оширилади.



Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling